Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.02.2003 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.2003 йилдаги 93-сон
Дата вступления в силу
19.02.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРИШДА БОЗОР ПРИНЦИПЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УНИ ЕТИШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта етиштириш ва харид қилиш амалиётига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, пахта етиштирувчи ширкатлар ва фермер хўжаликларини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, 2003 йил мавсумидан бошлаб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган контрактация шартномалари пахта хом ашёси етиштириш ва харид қилиш ҳажмини белгилашнинг негизи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий йилга пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари умуман республика ва минтақалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосидаги таклифларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда янги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, унда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмларини, пахта хом ашёсига харид нархларини ва пахта толасига улгуржи нархларни, пахта етиштиришни кўпайтириш юзасидан ширкатлар ва фермер хўжаликларини рағбатлантиришнинг амалий механизми жорий этилишини таъминлайдиган пахта етиштирувчи хўжаликларни маблағ билан таъминлаш тизимини белгилаш механизми белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда контрактация шартномалари тузиш якунларини умумлаштирсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига 2003 йилда пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида таклифлар киритсинлар. Бунда аниқ минтақаларнинг ер-сув ресурслари ҳолати ҳисобга олинган ҳолда чигитнинг районлаштирилган ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2003 йилда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат эҳтиёжлари учун пахта толаси харид қилиш ҳажми пахта толасини амалда ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизи даражасида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта толаси харид қилишнинг белгиланган тартиби ва принциплари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва селекция навлари учун харид нархларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган тузатиш коэффициентлари сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 февралдаги ПҚ-1288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 2-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 130-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда 2003 йил ҳосилига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонига қатъий мувофиқ белгиланадиган пахта хом ашёсига харид нархларини ҳисобга олган ҳолда аванс берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 19 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й.,4-сон, 34-модда; 2007 й., 9-10-сон, 84-модда; 2008 й., 17-сон, 130-модда; Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 2-сон, 78-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)