21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЧОРВА МОЛЛАР КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни янада кўпайтириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорининг тўлдирилишини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008—2010 йиллардаги даврда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамоллар сони кўпайишининг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008—2010 йилларда суғориладиган ерларда ем-хашак экинлари майдонларининг ҳисоблаб чиқилган прогнози 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тижорат банкларининг 4-иловага мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун микрокредитлар ажратишни кенгайтириш тўғрисидаги таклифига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика «Ўзнаслчилик» корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, сервис пунктлари тармоқларини ташкил этиш йўли билан чорва молларни сунъий урчитиш бўйича ўз базасини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер ва бошқа хўжаликларга, шунингдек, паррандачилик корхоналарига ажратилган суғорма ерлар фақатгина ем-хашак экинлари экиш учун мўлжалланган ва давлат эҳтиёжлари учун пахта ҳамда донли экинлар экишда фойдаланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ем-хашакни йиғиштириб оладиган техникани қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига лизинг асосида берилишини ташкил этсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздонмаҳсулот» АК 5-иловадаги прогноз ҳажмларига мувофиқ фермер хўжаликлари ихтиёрида қолаётган, чорвачилик учун тўлақонли омухта ем ишлаб чиқаришнинг оширилишини таъминлайдиган омухта ем саноатини модернизация қилиш ва қўшимча дон ресурслари харид қилишни ташкил этишнинг аниқ чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори 3 ва 4-бандлари, шунингдек, мазкур қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда чигитни қайта ишлашдан олинадиган шрот ва шелуха «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва (ёки) «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилиши керак.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ем, шу билан бирга шрот ва шелуханинг экспортга сотилиши эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси (Ш.М. Мирзиёев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда ем-хашак, жумладан, шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар тармоғини инвентаризациядан ўтказсин, бунда уларнинг вилоятлар, туманлар ва аҳоли пунктлари бўйича оқилона жойлаштирилишини, ем-хашак истеъмолчилари — фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларининг улардан кенг фойдаланиши таъминланишини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвентаризация натижаларига кўра, вилоят ва туманлар доирасида ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот ва шелуха сотиш бўйича ихтисослаштирилган ягона пунктлар тармоғини кенгайтириш ва оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ихтисослаштирилган ягона пунктлар негизида туман ва вилоят бирлашмалари ташкил этилсин. Ушбу бирлашмалар зиммасига «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ очиқ биржа савдолари орқали ем-хашак, жумладан, омухта ем, шрот, шелуха ва бошқалар харид қилиниши, уларнинг етказиб берилиши ҳамда фермерлар ва аҳолига сотилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни бажариш юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари, «Ўздонмаҳсулот» АК ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 512-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича ушбу ишлар натижалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат Бош ветеринария бошқармаси зооветеринария пунктларини, камида 10 йил мобайнида уларнинг фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти зооветеринария хизмати кўрсатиш корхоналари учун зоотехник ва лаборатория жиҳозлари лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда, истисно тариқасида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зооветеринария пунктлари — корхонани рўйхатга олишда ва ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия беришда давлат божи тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликлари ва чорвачилик фермалари — чорвачилик маҳсулотларини, жумладан, унинг қайта ишланган маҳсулотини сотиш тушумидан давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси оммавий ахборот воситаларида чорвачиликни ривожлантириш ҳамда уни юритиш, маҳсулдор молларни яратиш ва боқишнинг замонавий усуллари, қишлоқда чорвачиликнинг бозор инфратузилмасини кенгайтириш илғор тажрибасини тарғиб этиш масалаларини ёритиш бўйича махсус дастурлар ва рукнлар ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 21 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-842-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Молиялаштириш манбалари

I. Наслчилик ишини такомиллаштириш

1.

Йирик шохли қорамолларни кўпайтиришга ихтисослашган наслчилик хўжаликларини соф зотли наслли моллар бош сони ва уларнинг маҳсулдорлиги бўйича белгиланган талабларга мослиги юзасидан инвентаризациядан ўтказиш.

2008 йил 1 июнгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Наслчилик иши инспекциясининг ўз маблағлари

2.

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш: наслли чорваларнинг генофондини яратиш, янгилаб бориш ва муҳофаза қилиш, наслчилик ишлаб чиқарувчиларининг уруғликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун замонавий ускуналарни харид қилиш; наслчилик иши бўйича чорвачилик хўжаликларига сервис хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш, наслдор қорамолларни сотиш, чорва молларини сунъий уруғлантиришнинг илғор технологияларини жорий қилиш.

2008 йил 1 июнгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, ТИАИСВ

3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзнаслчилик» республика корхонаси базасида наслли буқаларнинг қаттиқ музлатилган уруғларини ишлаб чиқариш ишларини ташкил қилиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари

Грант маблағларини жалб қилиш ҳамда тижорат банклари кредитлари

4.

«Ўзнаслчилик» республика корхонаси учун районлаштирилган 20 бош наслли буқаларни ҳамда зарур ускуналар ва техникаларни олиб келиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, тижорат банклари

Грант маблағларини жалб қилиш ҳамда тижорат банклари кредитлари

5.

Наслли буқаларнинг уруғларини сақлаш ҳамда наслчилик чорвачилик хўжаликлари ва зооветеринар пунктларни доимий равишда таъминлаб туриш учун «Ўзнаслчилик» республика корхонасининг ҳудудий филиалларини ташкил қилиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Тижорат банклари кредитлари ҳамда корхонанинг ўз маблағлари

6.

«Ўзнаслчилик» республика корхонаси базасида сунъий уруғлантириш бўйича техниклар ва ветеринар мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича доимий курсларни ташкил қилиш.

Ҳар йили II чоракда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари

7.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (ҳар бир ҳудудда камида иккита) олинган наслларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сотиш учун сут йўналишидаги наслдор эчкиларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларни, уларни сақлаш учун суғориладиган ва яйлов ерларни ажратиб берган ҳолда ташкил этиш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

Хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

8.

Республиканинг ҳар бир қишлоқ туманида иккитадан паррандачилик фермаларини ташкил қилиш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

II. Озуқа ишлаб чиқаришни ривожлантириш

9.

Озуқабоп экинларга мўлжалланган ерлар ва улардан амалда фойдаланилишини инветаризациядан ўтказиш.

2008 йил 15 майгача

Давергеодезкадастр, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари

Белгиланган вазифадан ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва моллари учун серсув озуқага бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, озуқабоп экинлар экилишини кенгайтириш.

Ҳар йили

10.

Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2008 йил 15 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Хўжаликларнинг ўз маблағлари

Ҳудудларда озуқабоп экинлар уруғларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш.

2008 йил давомида

11.

Илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар томонидан озуқабоп экинлар, арпа ва маккажўхорининг ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига нисбатан мослашган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навларини етарли ҳажмларда етиштириш юзасидан селекция ва уруғчилик ишларини олиб боришни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2008 йил II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

12.

Бошоқли дон экинларини жойлаштиришда ҳар йили давлат эҳтиёжи учун камида 100 минг тонна ҳажмда харид қилишни таъминлаш мақсадида арпа етиштириш учун ер майдонларини ажратиш.

Ҳар йили

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Яйлов жойларда эфемер ўсимликларни сақлаш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 мартгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Ердан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари

14.

Ўзи ишлаб чиқарган озуқага бўлган эҳтиёжнинг таъминланишини ҳар йили ошириб боришни ҳисобга олган ҳолда сифатли омухта ем ишлаб чиқариш учун хом ашё ва компонентларни харид қилишни ?ашкиллаштириш.

Ҳар йили

«Ўздонмаҳсулот» АК, омухта ем саноати корхоналари, тижорат банклари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

15.

Омухта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва биринчи галда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжи учун дон сотиш бўйича мажбуриятни бажаргандан сўнг бошоқли дон экинларининг ўзларида қолган қисмини шартнома асосида сотишни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 декабргача

«Ўздонмаҳсулот» АК, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналарнинг ўз маблағлари

III. Ветеринар хизмат кўрсатишни яхшилаш

16.

Қуйидагиларни аниқлаш юзасидан зооветеринария пунктларини инвентаризациядан ўтказиш:

2008 йил 1 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ўз маблағлари

республикадаги барча ҳудудларнинг чорвачилик бўйича зооветеринария хизматлари билан қамраб олинганлиги;

улар томонидан, шу жумладан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, турлари ва сифати;

зарур асбоб-ускуналар ва мутахассислар билан таъминланганлик даражаси.

17.

Республика ва ҳудудий ветеринария лабораторияларини, зооветеринария пунктларини замонавий ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

Зооветеринария пунктларини малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2008 — 2012 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналарнинг ўз маблағлари, грант маблағларини жалб қилиш, шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва бошқа жалб қилинган, шу жумладан хорижий молия институтларининг қарз маблағлари

18.

Республикада зооветеринария инвентарлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги

19.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси зооветеринария пунктларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Инвесторлар маблағлари

20.

Хусусий зооветеринария пунктлари учун лицензия олиш шартларини соддалаштириш қисмида қулай шарт-шароитларни яратиш.

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга лицензия бериш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш.

2008 йил II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси, Адлия вазирлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 — 2010 йиллардаги даврда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамоллар сони кўпайишининг мақсадли параметрлари (йил якунига)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(минг бош)

2007 йил (амалда)

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2010 йилда ўсиш 2007 йилга нисбатан

минг бош

фоизларда

Қорақалпоғистон Республикаси

598,3

658,0

705,0

770,0

171,7

128,7

вилоятлар:

Андижон вилояти

555,0

597,0

649,0

682,0

127,0

122,9

Бухоро вилояти

650,3

672,0

705,0

770,0

119,7

118,4

Жиззах вилояти

480,7

499,0

526,0

579,0

98,3

120,4

Қашқадарё вилояти

726,1

813,0

867,0

930,0

203,9

128,1

Навоий вилояти

239,4

246,0

259,0

285,0

45,6

119,0

Наманган вилояти

404,1

444,0

477,0

511,0

106,9

126,5

Самарқанд вилояти

1002,1

1050,0

1110,0

1190,0

187,9

118,8

Сурхондарё вилояти

519,5

571,0

628,0

672,0

152,5

129,4

Сирдарё вилояти

209,5

220,0

230,0

256,0

46,5

122,2

Тошкент вилояти

436,4

477,0

514,0

549,0

112,6

125,8

Фарғона вилояти

540,9

575,0

620,0

670,0

129,1

123,9

Хоразм вилояти

582,3

632,0

682,0

735,0

152,7

126,2

Жами

6944,6

7454,0

7972,0

8599,0

1654,4

123,8

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 — 2010 йилларда суғориладиган ерларда ем-хашак экинлари майдонларининг ҳисоблаб чиқилган прогнози
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(минг гектар)

2007 йил (амалда)

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2010 йилда ўсиш 2007 йилга нисбатан

минг га

фоизларда

Қорақалпоғистон Республикаси

24,3

25,0

26,0

27,0

2,7

111,1

вилоятлар:

Андижон вилояти

10,4

13,0

13,5

14,0

3,6

134,6

Бухоро вилояти

13,6

17,4

17,5

17,8

4,2

130,9

Жиззах вилояти

32,7

33,0

33,5

33,8

1,1

103,4

Қашқадарё вилояти

23,1

43,2

43,5

44,0

20,9

190,5

Навоий вилояти

9,4

9,5

9,7

10,0

0,6

106,4

Наманган вилояти

13,2

13,5

13,8

14,0

0,8

106,1

Самарқанд вилояти

53,1

53,5

54,0

55,0

1,9

103,6

Сурхондарё вилояти

9,7

10,0

10,2

10,5

0,8

108,2

Сирдарё вилояти

11,6

11,8

12,0

12,1

0,5

104,3

Тошкент вилояти

37,6

37,9

38,2

38,5

0,9

102,4

Фарғона вилояти

24,7

25,0

25,2

25,5

0,8

103,2

Хоразм вилояти

26,9

27,2

27,5

27,8

0,9

103,3

Жами

290,3

320,0

324,6

330,0

39,7

113,7

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 — 2010 йилларда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун микрокредитлар ажратишнинг прогноз
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҲАЖМЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(млрд сўм)

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Жами

шу жумладан:

жами

шу жумладан:

жами

шу жумладан:

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси

тижорат банклари

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси

тижорат банклари

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси

тижорат банклари

Қорақалпоғистон Республикаси

1,3

0,5

0,8

1,4

0,5

0,9

1,6

0,5

1,1

вилоятлар:

Андижон вилояти

3,6

1

2,6

4,0

1

3,0

4,2

1

3,2

Бухоро вилояти

2,9

0,5

2,4

3,4

0,5

2,9

3,5

0,5

3,0

Жиззах вилояти

1,6

0,3

1,3

1,7

0,3

1,4

1,9

0,4

1,5

Қашқадарё вилояти

4,5

0,6

3,9

4,5

0,6

3,9

4,9

0,6

4,3

Навоий вилояти

1,1

0,2

0,9

1,3

0,3

1,0

1,4

0,3

1,1

Наманган вилояти

2,4

0,8

1,6

3,3

0,8

2,5

3,6

0,8

2,8

Самарқанд вилояти

4,3

0,5

3,8

4,7

0,5

4,2

5,3

0,5

4,8

Сурхондарё вилояти

3,5

0,6

2,9

3,8

0,6

3,2

4,0

0,6

3,4

Сирдарё вилояти

1,1

0,2

0,9

1,4

0,3

1,1

1,6

0,3

1,3

Тошкент вилояти

2,5

0,6

1,9

3,5

0,7

2,8

3,7

0,7

3,0

Фарғона вилояти

2,9

0,8

2,1

6,0

0,9

5,1

6,2

0,9

5,3

Хоразм вилояти

2,5

0,6

1,9

2,7

0,6

2,1

2,9

0,7

2,2

Жами

34,2

7,2

27,0

41,7

7,6

34,1

44,8

7,8

37,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 — 2010 йилларда «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналарида омухта ем ишлаб чиқаришнинг прогноз
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҲАЖМЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(минг тонна)

Омухта ем ишлаб чиқаришнинг йиллар кесимидаги ҳажми

2007 йил, амалда

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

38,5

48,5

54

64

вилоятлар:

Андижон вилояти

47,5

53

65

75

Бухоро вилояти

31,2

37

40

48

Жиззах вилояти

37,8

46

62

66

Қашқадарё вилояти

53,4

67

70

74

Навоий вилояти

31,8

35

40

45

Наманган вилояти

45,5

54

64

74

Самарқанд вилояти

78,7

83

90

103

Сурхондарё вилояти

47,1

50

53,5

60

Сирдарё вилояти

15,6

25

35

42

Тошкент вилояти

79,6

91

100

110

Фарғона вилояти

61,9

65

80

86

Хоразм вилояти

31,8

42

50

53

Жами

600,4

696,5

803,5

900

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорига
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 93-сонли қарорининг 7-банди. (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 16-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда, 50-сон, 512-модда, 52-сон, 561-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)