Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2012 23.01.2003 йилдаги 40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.01.2003 йилдаги 40-сон
Дата вступления в силу
23.01.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

«ЧИЛОНЗОР БУЮМ БОЗОРИ» ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш, савдонинг замонавий усулларига ўтиш ва сотувчилар ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан «Отчопар буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти сифатида қайта номланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорни реконструкция қилиш тугалланганлиги, савдо ўринларини ижарага олиш ҳуқуқи учун кимошди савдолари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида савдо фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилишини ва уларга чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари берилишини таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга турғун савдо шохобчалари берилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара ҳақи, якка тартибдаги тадбиркорларга савдо жойлари берганлик учун бир марталик йиғим миқдорларини ва бозор томонидан кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан савдо фаолияти амалга оширилиши ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши устидан қаттиқ назоратни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг махсус тўплами нашр этилишини ва унинг якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида тарқатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бозор ҳудудида жамоат тартиби ва мол-мулк қўриқланишини, паспорт режимига, йўл ҳаракати хавфсизлигига ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилинишига доир профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оператив тадбирлар ўтказиш йўли билан бозорга контрабанда товарлари кириб келишининг олдини олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тижорат банкларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозори ҳудудида филиаллар очиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган тартибга мувофиқ «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамиятининг 2003 йил 1 февралдан бошлаб фаолият кўрсатишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 18 майдаги 218-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 23 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 23 январдаги
40-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида савдо фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. Ушбу Низом «Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида (кейинги ўринларда бозор деб аталади) савдо фаолиятини ташкил этишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиботини тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Бозорда истеъмол товарлари билан савдо қилишга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо қилиш ҳуқуқи учун (фақат якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан) белгиланган тартибда берилган рухсат гувоҳномасига эга бўлган;
(1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорда савдо ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.3. Бозорнинг иш тартиби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор ҳар куни соат 8-00 дан 18-00 гача, ёз даврида эса соат 19-00 гача ишлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор ҳудудига кириш бепул;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дам олиш (санитария ) куни — душанба;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари иш ўринларини тайёрлаш учун бозорга эрталаб соат 6-00 дан бошлаб киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.4. Бозордаги савдо ўринлари сони Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида мавжуд бўш савдо ўринларининг доимий тезкор ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.6. Бозорда озиқ-овқат товарлари билан савдо қилишга белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан турғун чакана савдо шохобчалари орқали рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва бозорда чакана савдони амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Юридик шахслар томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.1-2.1.6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1.7. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун чакана савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1.8. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотишда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1.9. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун чакана савдо шохобчалари орқали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.1. Якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо фаолияти билан фақат чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.2. Чакана савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномасини олиш учун якка тартибдаги тадбиркор бозор жойлашган жойдаги ҳокимликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркор сотишни мўлжаллаётган товарлар гуруҳлари кўрсатилган ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижара шартномаси ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг бозор ҳудудида турғун чакана савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.3. Рухсат гувоҳномаси якка тартибдаги тадбиркорларга фақат товарларнинг сақланишини, сортларга ажратилишини ва чакана сотиш учун қадоқланишини таъминловчи ўзининг ёки бозордан ижарага олинган, савдо асбоб-анжомлари билан жиҳозланган чакана савдо шохобчалари мавжуд бўлганда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.4. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.5. Рухсат гувоҳномасида ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар гуруҳлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.6. Рухсат гувоҳномаси белгиланган тартибда шартномада (аризада) кўрсатилган савдо ҳуқуқи учун ҳақ тўланган муддатга, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.7. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра, рухсат гувоҳномасини берган ҳокимлик томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.8. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра, хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида тўхтатиб турилиши мумкин. Ҳокимлик рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тузилган шартномалар бўйича товарлар олинганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган тақдирда тиклаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.9. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган, товар операциялари ва даромадлар ҳисоби юритилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.10. Товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончаларда сотишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.11. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.12. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3 Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бозор томонидан берилган (турғун бўлмаган) жойлар орқали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.1. Якка тартибдаги тадбиркорлар бозорда чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан ёзма шартномалар асосида сотиб олинган товарлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.2. 3-иловага мувофиқ рухсат гувоҳномаси олиш учун якка тартибдаги тадбиркор бозор жойлашган жойдаги ҳокимликка қуйидагиларни тақдим этиши зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркор чакана савдода сотишни мўлжаллаётган товарлар гуруҳлари кўрсатилган ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор билан тузилган шартнома нусхаси ёки бозорнинг якка тартибдаги тадбиркорга савдо жойи берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо ҳуқуқига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.3. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.4. Рухсат гувоҳномасида ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар гуруҳлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.5. Рухсат гувоҳномаси белгиланган тартибда шартномада (аризада) кўрсатилган савдо ҳуқуқи учун ҳақ тўланган муддатга, лекин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.6. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра, рухсат гувоҳномасини берган ҳокимлик томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.7. Бозорда товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан назорат-касса машиналари қўлламасдан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда товар операциялари ва даромадлар ҳисобини мажбурий равишда юритган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.8. Импорт товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркор сифатида, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда унинг республика ҳудудига товарлар келтирганлигини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, мувофиқлик сертификатларига, божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
(2.3.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.9. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитларининг мавжудлигини тасдиқловчи ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.10. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорлар — сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорларнинг — сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг индентификация рақамлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3.11. Бозорда чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Савдо фаолиятини рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки у олиб қўйилган даврда амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва бунинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.2. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки товарларнинг алоҳида турлари билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланмаганда рухсат гувоҳномаси қоида бузилишлари бартараф этилгунга қадар олиб қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.3. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида чакана савдо фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Чилонзор тумани ҳокимлиги

‎‎Бланканинг серияси
‎ва тартиб рақами

‎Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун‎‎

РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ‎‎

‎‎(турғун савдо шохобчаси)

‎200 _____ йил ____________________ № _____‎‎

‎‎

‎Сурат ўрни

‎_________________________________________________________ га берилди.
(якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

Почта манзили ___________________________________________________________________‎
‎‎
‎Паспорт серия _____ № ________________

‎‎‎‎
________________ да __________________‎

томонидан берилган

‎‎
_________________________________________________________ жойлашган‎
‎(якка тартибдаги турғун чакана савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)

‎‎‎‎
турғун савдо шохобчаси____________________________________________________ орқали‎
‎‎
‎200____ йил «____» ___________________ гача
‎‎Қуйидаги ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________

‎‎____________________________________________________________________

_________________________ товар гуруҳлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.‎

‎‎‎‎
Назорат-касса машинаси _____________________________ давлат солиқ инспекциясида

‎‎
______________________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.‎‎

‎‎
‎‎
‎‎
М.Ў

‎‎

‎Имзо ________________

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чилонзор буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти бозорида чакана савдо фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Бланканинг серияси
‎ва тартиб рақами

‎Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун‎‎

РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ‎‎

‎‎(турғун бўлмаган савдо шохобчаси)

‎200 _____ йил ____________________ № _____‎‎

‎‎

‎Сурат ўрни

‎_________________________________________________________ га берилди.
(якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

Почта манзили ____________________________________________________________________‎
‎‎
‎Паспорт серия _____ № __________________

‎__________________________ томонидан берилган

‎‎
Солиқ тўловчи идентификацияси рақами _____________________________________________________
‎________________________________________________________ жойлашган‎
‎(якка тартибдаги турғун чакана савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)

‎‎‎‎
турғун савдо шохобчаси____________________________________________________ орқали‎
‎‎
‎200____ йил «____» ___________________ гача
‎‎Қуйидаги ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________

‎‎____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎‎‎
_________________________ товар гуруҳлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.‎

‎‎‎‎
Назорат-касса машинаси _____________________________ давлат солиқ инспекциясида

‎‎
______________________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.‎‎

‎‎
‎‎
‎‎
М.Ў

‎‎

‎Имзо ________________

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 15-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда)