24.06.2014 йилдаги 169-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2014 йилдаги 169-сон
Дата вступления в силу
30.06.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2018
 LexUZ шарҳи
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
15. Истеъмолчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ТШни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
49. Газни истеъмолчиларга етказиб бериш ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ уларнинг буюртманомалари асосида, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса — бюджет маблағлари доирасида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
60. Истеъмолчи (Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналаридан ташқари) томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.
Бунда истеъмолчиларга оширилган коэффицент уларнинг газ тармоқларига уланган аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини ҳисобга олмасдан қўлланилади.
71. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасидаги газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини унинг учун газ етказиб берувчи томонидан белгиланган ҳажмларда тўловни тўлашдан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашга рози бўлмаган тараф бу тўғрида бошқа тарафга ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейинги ойнинг 10-кунигача далолатномада эътироз сабабини албатта кўрсатиш йўли билан маълум қилади. Тарафларнинг розилигига эришилмаган тақдирда эътирозлар сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
газ таъминоти лойиҳасига ва Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ бўлмаган, сертификатланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг газ таъминоти ташкилотининг газ билан таъминлаш тармоғига уланишига йўл қўймаслик;
89. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар ташкилотларни (энергоаудиторларни) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан (кейинги ўринларда ЁЭР деб аталади) оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида энергетика текширувини ўтказиши керак.
 LexUZ шарҳи


ТАБИИЙ ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

201__ йил «____»______________ ____ — сон ______________________________

(шартнома имзоланган жой)

Низом асосида ҳаракат қилувчи (кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб аталади),

________________________________________________________________________нинг

(Бюджет ташкилотининг, хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

раҳбари номидан ҳаракат қилувчи ________________________________________________

бир томондан ҳамда Низом ва «__________________ газ таъминот» унитар корхонаси томонидан 201__ йил «____»______________ да берилган ____ — сон ишончнома асосида ҳаракат қилувчи (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб аталади) ________________________________________________________________________нинг

(Газ етказиб берувчи корхонанинг номи)

раҳбари номидан ҳаракат қилувчи _______________________________________________ иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:


I. Шартнома мавзуси

1.1. Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истеъмолчининг келишил-

ган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, Истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган табиий газ ҳажмини қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни муддатида, белгиланган нарх бўйича амалга оширади.

1.2. Етказиб берувчи ушбу шартномага мувофиқ Истеъмолчида газдан фойдаланиш

учун стандартланган ва сертификатланган газ ёниш қурилмалари ва жиҳозлари, шунингдек газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда газ таъминоти лойиҳаси асосида табиий газ етказиб беради.

1.3. Истеъмолчи билан келишилган буюртманома бўйича етказиб бериладиган

табиий газ ҳажми техник шартларда белгиланган босим ва ҳажмда 201__ йилда ______________ куб метрни, нархи ______________минг сўмни ташкил этади, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

I чоракда _______ минг куб. м., январда_______, февралда _______, мартда ______.
II чоракда_______ минг куб. м., апрелда________, майда _______, июнда ________.
III чоракда _______ минг куб. м., июлда _______, августда ______, сентябрда _____.
IV чоракда________ минг куб. м., октябрда_______, ноябрда _____, декабрда_____.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон

қарорида санаб ўтилган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган Истеъмолчиларга Етказиб берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатиш учун магистрал ва газ тармоқларида авария ёки кутилмаган техник носозлик содир бўлган тақдирда, 201__ йилда зарур бўлган табиий газнинг минимал ҳажми ____________минг куб метрни, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагичани ташкил қилади:

I чоракда _______ минг куб. м., январда_______, февралда _______, мартда ______.
II чоракда_______ минг куб. м., апрелда_______, майда ________, июнда ________.
III чоракда _______ минг куб. м., июлда _______, августда ______, сентябрда _____.
IV чоракда________ минг куб. м., октябрда______, ноябрда ______, декабрда_____.

1.4. Агар Истеъмолчи ойлар бўйича бўлинган буюртманомани тақдим этмаса, у

ҳолда Етказиб берувчи томонидан чорак учун ажратилган табиий газ ҳажми ойлар бўйича бир хил миқдорда тақсимланади.

1.5. Истеъмолчининг таклифига кўра, мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10 кундан

кечикмасдан киритилган, газ етказиб бериш шартномасидаги ўзгартиришлар кейинги ой учун қайд қилинган газ бўйича ортиқча олинган деб ҳисобланмайди. Етказиб берилаётган газ ҳажмларига ўзгартиришлар фақат олдиндан 100 фоиз тўлов тўланганда амалга оширилади.


II. Табиий газ етказиб бериш ва уни қабул қилиш тартиби

2.1. Истеъмолчи Етказиб берувчига жорий йилнинг 15 июлига қадар чораклар (қиш

даврида — ойлар)га бўлинган ҳолда кейинги йилда прогноз қилинаётган газ истеъмоли ҳажмига буюртманома беради.

2.2. Табиий газ етказиб бериш шартномада белгиланган муддат ва ҳажмда амалга

оширилади.

2.3. Истеъмолчи навбатдаги ойга (чоракка) мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10

кундан кечикмай талаб қилинган газ ҳажми бўйича шартномага ўзгартириш киритиш юзасидан буюртманома беришга ҳақлидир.

2.4. Етказиб берувчи 1.3-бандда кўрсатилган ҳажмда Истеъмолчига табиий газ етказиб

беради. Етказиб берилган газ учун ҳисоб-китоб газ ҳажмини стандарт шартларига кўра (ГОСТ 5542-87 ва ГОСТ 2939-63 1.1-бандига асосан) куб метрга, яъни Т= 200С, Р=760 мм симоб устунига келтирилган ҳолда амалга оширилади.

Агар Истеъмолчида газ ҳарорати ва босимини ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда

газ ҳажмини ҳисоблайдиган газни ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаган тақдирда, Истеъмолчи билан Етказиб берувчининг ўзаро ҳисоб-китобларида газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичига белгиланган тартибда ҳисобланган тузатиш коэффициенти қўлланади.

2.5. Истеъмолчи Етказиб берувчидан ушбу шартноманинг 1.3. ва 1.4-бандларига асо-

сан жорий ой учун газ истеъмолининг ўртача кунлик меъёри доирасида табиий газни қабул қилади, шунингдек ой охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолайди.

2.6. Етказиб берувчи Истеъмолчини диспетчер алоқаси канали орқали телефонограм-

ма билан 6 соат мобайнида табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Етказиб берувчининг авария-диспетчерлик хизматлари телефонлари рақамлари:
____________________________________________________________________
Истеъмолчининг манзили ва телефон рақами: _______________________________
____________________________________________________________________

2.7. Етказиб берувчи Истеъмолчини ёзма равишда газ етказиб беришнинг ҳақиқий

қисқартирилишига қадар камида 6 соат олдин газ етказиб бериш қисқариши тўғрисида хабардор қилиши шарт, магистрал газ қувурларида юз берган авария ҳолатлари бундан мустасно. Истеъмолчи хабардор қилгандан кейин газ етказиб бериш дарҳол қисқартирилади.

2.8. Магистрал ва газ тармоқларининг технологик ишлаши бузилган ҳолатларда Етка-

зиб берувчи газ етказиб беришни чеклаши мумкин, Истеъмолчи эса ёқилғининг резерв туридан фойдаланиш жадвалига ўтади.

2.9. Истеъмолчи ва Етказиб берувчи ўртасида газ етказиб бериш-қабул қилиш

доирасида Истеъмолчи тезкор маълумотларни мунтазам алмашишни таъминлаш учун жавобгарлиини ўз зиммасига олади.

2.10. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасида ҳисобот ойи учун газ етказиб бериш

ва қабул қилиш далолатномаси Истеъмолчида қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганда расмийлаштирилади:

автоматик тарзда тўғриланадиган газни ҳисобга олиш приборидан ҳисобот даври
учун олинган (распечатка) архив маълумотлари;

газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари, кейинчалик стандарт шартларга

(ҳисоблаш приборида газ ҳажмини автоматик тарзда тўғриланган ҳолда ҳисоблайдиган қисми мавжуд бўлмаганда) келтириладиган ҳисобга олиш боғланмасидаги ҳақиқий босими ва ҳароратини рўйхатдан ўтказишнинг ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган дафтари;

Етказиб берувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобланган, Истеъмолчи

балансида бўлган газ тармоқлари ва ГТШдаги технологик йўқотишларни ҳисоблайдиган ҳажми кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган далолатнома.

2.11. Истеъмолчига етказиб берилган газ ҳажмини ҳисобга олиш Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида амалда бўлган норматив ҳужжатларга асосан ўрнатилган соз ҳолатдаги назорат-ўлчов приборлари кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.

Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиши ва уларни соз ҳолатда
тутиши, даврий давлат қиёсловидан ўтказиши учун жавобгар бўлади.
2.12. Истеъмолчи ушбу шартноманинг 6.9 ва 6.10-бандларида назарда тутилган

жаримани хабарномани олган кунидан бошлаб 10 кун мобайнида тўламаган тақдирда Етказиб берувчи, олдиндан огоҳлантирмасдан, газ етказиб беришни тўхтатишга ҳақлидир.

2.13. Етказиб берувчи томонидан берилган Техник шартларда резерв ёқилғидан

фойдаланиш назарда тутилган тақдирда, Истеъмолчи етарли миқдорда захирани шакллантириши, шунингдек бундай резерв ёқилғини тайёрлаш ва фойдаланиш тизимига эга бўлиши шарт. Иситиш мавсумида авария вазиятлари юзага келиши аниқланганда ёки магистрал ва газ тармоқларининг гидравлик ишлаш режими бузилган тақдирда Истеъмолчи резерв ёқилғига ўтиши шарт.

Куз-қиш даврида қуввати 20 Гкал/соатдан ортиқ буғқозонларнинг узлуксиз

ишлашини таъминлаш учун камида 2 ой ёқишга мўлжалланган резерв ёқилғисининг захираси бўлиши зарур (ҚМ ва Қ-2-35-76).

2.14. Истеъмолчи шартномада белгиланган муддатларда газдан фойдаланишни

тўхтатади ва Етказиб берувчи билан газ тармоғидан узиш тўғрисида икки томонлама далолатнома тузади.

2.15. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш комплекслари ёки газни ҳисобга олиш прибор-

ларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш «Ўзстандарт» агентлигининг норматив талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун жавоб беради.

2.16. Истеъмолчи ўз балансида бўлган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари, ГТШ

(газ тақсимлаш шохобчалари), газни ҳисобга олиш приборларининг созлиги ва сақланиши ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўз вақтида қиёслашдан ўтказилиши учун жавоб беради.

2.17. Газ ўлчаш комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан улар «Ўзстан-

дарт» агентлиги томонидан белгиланган шартлар ва талабларга мос бўлган тақдирда фойдаланилиши керак.

2.18. Олинган газ учун ҳисоб-китоб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-

ускуналарининг бир кеча-кундузда 24 соат ишлаши ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

газни ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда, бун-

да тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш вақтигача бўлган даврда;

газни ҳисобга олиш приборининг носозлиги, пломбанинг бузилганлиги, ўзбошимча-

лик билан жойидан олинганлиги аниқланганда, шунингдек газни ҳисобга олиш приборлари Истеъмолчида ва Етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда — Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечиришидан бошлаб.

2.19. ҳисобот ойи якуни бўйича Истеъмолчи Етказиб берувчига ушбу шартноманинг
2.3-бандига асосан техник ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Газни ҳисобга олиш электрон прибори кўрсаткичларининг архив маълумотлари
(распечатка) Истеъмолчи томонидан уч йил мобайнида сақланиши керак.
2.20. Етказиб берувчининг вакили ҳар ойда Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш

приборига сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган газ таркиби бўйича тузатувчи ўзгартиришлар киритиши керак.

2.21. Ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишда
Истеъмолчи қуйидаги талабларга риоя қилиши шарт:
газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишнинг ишлаб
чиқарувчи завод ҳамда амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан амалга ошириш;
газни ҳисоблагичдан фойдаланиш жараёнида Истеъмолчи унинг ҳисоблаш механиз-
ми ва тузатиш блокини шикастланишдан асраши шарт;
газни ҳисобга олиш приборини тўсиқсиз кўздан кечиришни, шунингдек Етказиб
берувчи вакилининг прибор индикаторидан кўрсаткичларни эркин олишини таъминлаш;
ишлаб чиқарувчи заводнинг ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг штамплари ва плом-
баларининг сақланиши ва бутунлигини таъминлаш;
ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан газнинг сизиб чиқишига
йўл қўймаслик.

Агар газни ҳисобга олиш прибори ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилар-

да кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, ўлчов комплекси ва газни ҳисобга олиш прибори носоз ҳисобланади ҳамда Истеъмолчи аниқланган носозликларни бартараф этмагунгача ундан фойдаланмаслиги керак, фойдаланилган табиий газ учун Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечириш кунидан бошлаб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.

2.22. Истеъмолчи томонидан ўрнатилган ҳисобга олиш приборини пломбалаш

Етказиб берувчи томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
газни ҳисобга олиш приборида ишлаб чиқарувчи заводнинг савдо белгиси мавжуд ва
у бут бўлганда;
ҳисобга олиш прибори корпусида газ оқими ҳаракати кўрсаткичи мавжуд бўлганда
(босим ўзгариб туришини ўлчаш учун мўлжалланган приборлардан ташқари).
2.23. Истеъмолчи сутканинг исталган вақтида Етказиб берувчининг вакилига, шунинг-

дек назорат қилувчи орган вакилига ўлчов комплекслари, газни ҳисобга олиш приборлари ва газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарини тўсиқсиз кўздан кечириши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.

Агар Етказиб берувчи вакилининг кўздан кечириши учун Истеъмолчининг ҳудудига

киришига рухсат берилмаса, Истеъмолчи томонидан фойдаланган газ сарфи учун ҳисоб-китоблар Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечириш кунидан бошлаб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.

2.24. Истеъмолчи томонидан Етказиб берувчи вакилининг газ жиҳозларини кўздан

кечириши учун рухсат бермаслик ушбу ҳолат юзасидан Далолатнома расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Агар Истеъмолчи Етказиб берувчининг вакилини ўз ҳудудига киришига рухсат

бермаслик тўғрисидаги ёки газни ҳисобга олиш приборини тижорат воситаси сифатида тан олмаслик тўғрисидаги далолатномани имзолашдан бош тортса, Етказиб берувчи бир томонлама тартибда далолатнома тузади. Бунда газни ҳисобга олиш приборини текширишда иштирок этган Истеъмолчи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, манзили кўрсатилади. Далолатномани Етказиб берувчи томонидан камида уч нафар шахс тасдиқлайди ва ушбу талаблар бажарилган ҳолатда далолатнома ҳақиқий деб ҳисобланади.

2.25. Агар ўлчов комплекси ва газни ҳисобга олиш приборлари ишдан чиқса,

Истеъмолчи бу тўғрида Етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек ишламаётган газдан фойдаланиш ускуналарини пломбалаган ҳолда корхонанинг ва газдан фойдаланиш ускунасининг ишлаш жадвалини тузиши шарт.

2.26. Истеъмолчида газ сарфи ҳажмининг ўзгаришига олиб келадиган қўшимча

равишда газдан фойдаланиш ускуналари ўрнатиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилса Истеъмолчи Етказиб берувчидан реконструкция қилишга техник шартлар олиши шарт.

Юқорида кўрсатилган ишларни амалга ошириш натижасида Истеъмолчида табиий

газнинг йиллик ҳажми 100 минг куб метрдан ошса, шартномага ўзгартиришлар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавнефтгазинспекция» томонидан берилган рухсатномалар тақдим этилганда киритилади.

Агар Истеъмолчи бир ой мобайнида Етказиб берувчини Истеъмолчининг мулкчилик

шакли ва мулк эгаси ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилган бўлса Етказиб берувчи белгиланган тартибда шартномани қайта расмийлаштиради.

2.27. Газни ҳисобга олиш прибори ишдан чиққан тақдирда Истеъмолчи бу тўғрида

Етказиб берувчини бир сутка мобайнида хабардор қилади, газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини рўйхатдан ўтказиш қўшма далолатномасини тузишда Истеъмолчига байпас орқали газдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини таъмирлаш бўйича тезкор чоралар кўриши шарт. Олинган газ учун ҳисоб-китоб қилиш газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш вақтидан бошлаб Истеъмолчини пломбаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.

2.28. Тижорат воситаси сифатида ҳисобга олишни таъминлаш учун Истеъмолчи

Етказиб берувчи билан биргаликда ёз ва қиш даврида газ истеъмоли ҳажмига қараб диафрагмаларни ўз вақтида алмаштириши ва «Ўзстандарт» агентлиги талабларига мувофиқ ўлчов комплекси ишини мувофиқлаштириши керак.

2.29. Газ сарфини ҳисобга олиш прибори ҳажмини ўлчаш диапазони ўрнатилган

газдан фойдаланиш ускуналари қувватига мувофиқ бўлиши лозим. Агар газ сарфини ҳисобга олиш қурилмаларининг техник тавсифида кўрсатилган ҳажмдан кам газ сарфланса, газ ҳажми ва сарфини ҳисобга олиш техник тавсифнинг пастки чегараси бўйича қабул қилинади, бунда Истеъмолчи 15 кун мобайнида газ ҳажми бўйича унинг газ ускунасига тўғри келадиган бошқа газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишни ўз зиммасига олади.

Агар торайтирувчи қурилма (диафрагма) ни қўллаган ҳолда газ сарфини ўлчаш ва

ҳисобга олишда хатолик даражаси 1,5 фоизга ошган тақдирда, газ сарфини ҳисоблаш О’z DST 8.031:2008нинг 5.4-бандига асосан амалга оширилади.

Газ сарфини ҳисобга олиш приборларининг бошқа турлари учун хатолик даражаси 3
фоизгача бўлиши мумкин (О’z DST 8.031:2008 ва ГОСТ 8.324-2002 — 9.3.5-банд).
Газни ҳисобга олиш приборининг хатолиги приборнинг паспортида кўрсатилган

хатолик чегарасига мос келиши лозим, бундай ҳолатларда газ сарфини ҳисобга олиш тизими ўзаро ҳисоб-китоблар учун яроқли ҳисобланади.

Газ ҳажми ҳисобга олиш приборининг максимал йўл қўйилган сарфлаш чегарасидан

ошган тақдирда, пломбаланмаган газ қурилмалари томонидан фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар мазкур шартноманинг 2.18-бандига мувофиқ амалга оширилади.

2.30. Етказиб берувчи томонидан етказиб бериладиган газ ҳажмининг ишончлилигига

таъсир кўрсатувчи ўлчов комплекслари ва ҳисобга олиш приборларининг ишлаши бузилган ҳолатлар аниқланганда, Етказиб берувчи «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларида ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларини экспертизадан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар ўлчов комплекслари ва ҳисобга олиш приборлари носоз бўлса, экспертизадан

ўтказганлик учун тўловлар Истеъмолчи томонидан, соз ҳолатда бўлганда эса — Етказиб берувчи томонидан амалга оширилади.

2.31. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китоблар ушбу
шартноманинг 2.18-бандига мувофиқ қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) агар газни ўлчаш қурилмаси бузилган бўлса ёки босимлар фарқи усули билан газ
сарфини ўлчаш ГОСТ 8.586-2005 талабларига мос келмаса;
б) ўлчов комплекслари, диафрагмалар, газни ҳисобга олиш приборларининг давлат
текшируви тўғрисидаги сертификатларнинг муддати ўтган бўлса;
в) газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш учун жойидан ечиб
олинган санадан уни жойига қайта ўрнатиш санасигача бўлган даврларда;

г) Етказиб берувчининг вакили томонидан етказиб берилаётган газни ҳисобга олиш-

нинг ишончлигига таъсир кўрсатадиган, Истеъмолчининг балансида бўлган ҳисобга олиш приборида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганда;

д) Истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш приборидан олинган газ сарфининг
ҳажми бўйича далолатнома билан расмийлаштирилмаган маълумотлар, электрон кўчирмалар йўқолганда;
е) назорат-ўлчов комплексининг тузатиш блоки ишдан чиққанда, механик равишда
ўлчовчи қурилмалари мавжуд бўлмаганда ёки тўхтаб қолганда.
Истеъмолчининг аниқланган қоидабузарлик ҳолати бўйича тузилган далолатномани
имзолашдан бош тортиши уни қоидабузарлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
2.32. Ушбу шартноманинг 2.10-бандига асосан газ ҳисоблагич ёрдамида газ сарфини
ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинади:
а) манометрлар ва термометрларнинг созлиги, уларнинг давлат қиёсловидан ўтганли-
гининг амал қилиш муддати;
б) ГТШни созлаш (тартибга солиш) муддати, шунингдек амалдаги ишчи босимининг
ГТШнинг созланганлиги тўғрисидаги далолатномада қайд этилган параметрларга мувофиқлиги.
Юқоридаги а) ва б) кичик бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганда,
Ризб= 1,0 кг/см2 коэффициенти қўлланади.
2.33. Етказиб берувчи магистрал ва газ тармоқлари ишлашида бузилишлар бўлган

даврларда Истеъмолчига узлуксиз газ етказиб беришни кафол?тламайди (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган Газ таъминоти тармоғидан узиб қўйилмайдиган истеъмолчилар рўйхатига киритилган истеъмолчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон ва 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорларида санаб ўтилган истеъмолчилардан ташқари).

2.34. Газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши керак бўлган, уларнинг баланс

мансублиги бўйича аниқланадиган Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасидаги газ тармоғининг бўлиниш нуқтаси газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланади.

Истеъмолчининг балансида бўлган газ қувурлари, иншоотлар ва газдан фойдаланиш

ускуналарининг техник ҳолати ва соз ҳолатда сақланиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ улардан хавфсиз фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Истеъмолчига юкланади.

2.35. Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчига етказиб берилаётган газнинг сифати

муайян газ тақсимлаш станциясидан қабул қилинган газ сифати кўрсаткичидан паст бўлмаслиги керак.


III. Табиий газнинг нархи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1. Фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган реестрлар бўйича амалга оширилади.
3.2. Тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи бошлангунга қадар камида 5 кун олдин газ

узатиш ташкилотлари ва ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига истеъмол қилинадиган газ учун тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 100 фоиз суммасини олдиндан тўлашни амалга оширадилар;

олдиндан тўлов амалга оширилмаганда Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб
бермайди;
ҳисоб-китоб қилинадиган ойда газ етказиб бериш ҳажми бўлиниш чегарасида ўрна-

тилган газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида Истеъмолчи ва Етказиб берувчи ўртасида газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш Истеъмолчини Етказиб берувчи томонидан аниқланган газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган тараф далолатномада норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа тарафга бу тўғрида маълум қилади. Ушбу масалани ҳал этиш имконияти бўлмаганда, тарафларнинг ўзаро розилигига кўра, келишмовчиликларнинг сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак;

якуний ҳисоб-китоб қилиш учун белгиланган муддатда тўлов тўланмаган тақдирда,

Етказиб берувчи хизмат кўрсатувчи банклар орқали, етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тўланган тўловлар суммасини айирган ҳолда, ҳисобот ойида етказиб берилган газ қийматининг суммасига тўлов топшириқномалари тақдим этади;

Истеъмолчининг айби билан тўлов топшириқномаси 3 банк куни мобайнида бажа-
рилмаган тақдирда Истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади;
Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчидан дебиторлик қарзларни ундириш белги-
ланган тартибда амалга оширилади;
стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи
тугагандан кейин 30 кун мобайнида, олинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар.
3.3. Олдиндан тўловларни амалга оширмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорининг 5-иловасига киритилган корхоналарга Етказиб берувчи томонидан газ етказиб бериш ҳажми технологик ёки авария брони даражасигача қисқартирилади, газ тармоқларидан тўлиқ узиб қўйиш эса фақат суд қарори билан амалга оширилади. Бундан кейин корхоналардан дебиторлик қарзларни ундириш суд тартибида амалга оширилади.

3.4. Олдиндан тўловларни ёки якуний ҳисоб-китобларни амалга оширмаган бюджет

ташкилотларига газ етказиб бериш тўхтатилади (шифохоналар, поликлиникалар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасаларидан ташқари).

3.5. Табиий газ учун нархлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
3.6. Агар Истеъмолчининг айби билан шартномада кўрсатилган газ ҳажмидан тўлиқ

фойдаланилмаганда, олдиндан тўланган пул маблағидан фойдаланилмаган газ ҳажми учун қайтарилмайди, балки кейинги ойнинг ҳисобига киритилади.

Истеъмолчида табиий газ учун муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда,

унинг томонидан олдиндан тўлов тарзида ўтказилган маблағлар тўлов муддати ўтган қарзларни қоплашга йўналтирилади ҳамда олдиндан тўлов сифатида ҳисобга олинмайди.

3.7. Истеъмолчи ёки Етказиб берувчининг тўлов реквизитлари ўзгарган тақдирда
улар бу тўғрида бир-бирини дарҳол хабардор қилиши шарт.
3.8. Саноат ва коммунал-маиший корхоналар (бюджет ташкилотларидан ташқари)

Етказиб берувчига олинган газ миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳисобот ойининг 28-кунидан 30-31-кунигача, газ босими ва ҳарорати бўйича тузатиш блоки бўлган электрон газ ҳисоблагичларга эга корхоналар эса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ, кейинги ойнинг 1-кунидан 5-кунигача тақдим этадилар. Тўлиқ ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.

Агар шартномада кўрсатилган муддатда истеъмол қилинадиган газ ҳажми бўйича

ҳисобот тақдим этилмаса, фойдаланилган газ ҳажми учун ҳисоб-китоб газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари, газ истеъмол қилувчи қурилмаларнинг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан Истеъмолчининг расман давлат рўйхатидан ўтган (тасдиқланган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда) кунидан бошлаб ёки даъво муддатига келгусида қайта ҳисоб-китоб қилмаслик шарти билан амалга оширилади.


IV. Табиий газ етказиб беришни тўхтатиш ва узиб қўйиш тартиби

4.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб беришни қуйидаги ҳолатларда тўхтата-
ди:
Истеъмолчи томонидан газ шартномада келишилган ҳажмдан ортиқча олинган тақ-
тирда;
аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга газ етказиб беришда узилишлар-
ни бартараф этиш мақсадида;
газ тармоқларига қўшимча газдан фойдаланиш ускуналари ўзбошимчалик билан
уланган ҳолатларда;
муддати ўтган дебиторлик қарзлар мавжуд бўлганда;
газдан фойдаланиш қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда;
газ учун тўловлар (олдиндан тўловлар) амалга оширилмаганда;
шартномада назарда тутилган иқтисодий санкциялар бўйича тўловлар таъминланма-
ганда.
4.2. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ва қоидабузарликлар аниқланганда

газ тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш харажатларини Истеъмолчи тўлайди. Бунда Етказиб берувчи мулкий жавобгар бўлмайди.


V. Тарафларнинг моддий жавобгарлиги

5.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасига асосан газ

етказиб берилмаган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги оқибатида етказилган аниқ зарар ва бой берилган фойдасини белгиланган тартибда қоплайди.

Етказиб берувчи қуйидаги ҳолатларда газни етказиб бермаганлик ёки тўлиқ етказиб
бермаганлик учун жавоб бермайди:
Истеъмолчининг газ тармоқларига қўшимча равишда газдан фойдаланиш ускунала-
рини ўзбошимчалик билан улаши ҳолати аниқланганда;
Етказиб берувчи Истеъмолчида тўлов муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда

аниқ зарар ва бой берилган фойдани қоплаш бўйича ва етказиб берилаётган табиий газ сифати учун, шунингдек ушбу шартноманинг 4.1. ва 4.2-бандларида назарда тутилган ҳолатларда Истеъмолчи олдида моддий жавобгар ҳисобланмайди.

5.2. Етказиб берувчи томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармас-

лик натижасида Истеъмолчига моддий зарар етказилган тақдирда, Етказиб берувчининг айбдор мансабдор шахсига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланади.

5.3. Газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш, газни ҳисобга олиш прибори-

нинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида четдан аралашиш, ўрнатилган пломбаларнинг бутлигига шикаст етказиш, пломбаларни олиб ташлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда Истеъмолчига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 103-моддасига мувофиқ маъмурий жазо чоралари қўлланади. Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо чоралари қўллангандан кейин бир йил давомида такрорланса ёки ушбу ҳаракатлар анча миқдорда зарар келтириш билан содир этилган бўлса, у ҳолда айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади.

5.4. Шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам ҳажмда газ етказиб берилган тақдирда,

Етказиб берувчига нисбатан «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида жарима санкциялари қўлланади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

форс-мажор ҳолатлари;
магистрал ва газ тармоқларидаги авария ҳолатлари;
қиш даврида вақтинча газ етказиб беришни чеклаш (Ўзбекистон Республикаси Вазир-

лар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон ва 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланган газ етказиб бериш тармоғидан узиб қўйилмайдиган объектлар рўйхатига киритилган корхоналардан ташқари);

қабул қилинган шартномавий мажбуриятларнинг Истеъмолчи томонидан бажарил-
маслиги.
5.5. Етказиб берилган табиий газнинг сифати шартнома ёки норматив ҳужжатлар

талабларига мос келмаганда, Истеъмолчи газ қабул қилиш ёки унинг учун ҳақ тўлашни рад этганда Етказиб берувчидан етказиб берилган сифати зарур даражада бўлмаган газ ҳажмининг қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

5.6. Истеъмолчи томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада кўрсатилган

белгиланган ҳажмдан ортиқча газ олинганда, Етказиб берувчи томонидан олдиндан огоҳлантирилмасдан, шартномавий ҳажмлардан ортиқча олинган газ нархига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар Истеъмолчидан ундирилади.

5.7. Етказиб берувчи томонидан шартномавий ҳажмлардан кам газ етказиб берилган-

да, Етказиб берувчи Истеъмолчига муддати ўтган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.

5.8. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақ-

тида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.

5.9. Истеъмолчи томонидан газ тармоқларига газдан фойдаланиш ускуналари рухсат-

сиз уланган тақдирда, Етказиб берувчи зудлик билан уларни газ тармоқларидан узиб қўяди, Истеъмолчидан эса Истеъмолчининг расман давлат рўйхатидан ўтган (тасдиқланган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда) кунидан бошлаб ёки даъво муддати даврига уланган газдан фойдаланиш ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажми қийматининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажми қийматининг ундирилиши Истеъмолчини

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қоидабузарлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

Газни ҳисобга олиш приборларини қасддан бузиш ёхуд ҳисобга олиш приборлари

кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида четдан аралашиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, етказиб берилган газ миқдори Етказиб берувчи томонидан рухсатсиз уланиш ҳолати сифатида аниқланади ва газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар ундирилади.

Газни ҳисобга олиш приборларига, газдан фойдаланиш ускуналарига ва байпас

линияларига ўрнатилган пломбаларни олиб ташлаш ҳолати аниқланган тақдирда, етказиб берилган газ миқдори Етказиб берувчи томонидан рухсатсиз уланиш ҳолати сифатида аниқланади ва газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар ундирилади.


VI. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

6.1. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:
ўзининг балансида бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва газ тармоқларида
таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз ҳисобидан амалга ошириш;
газ тармоқларининг техник ҳолатини текшириш ва уларга рухсатсиз уланишни аниқ-

лаш учун, агар бундай ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзининг газ тармоқларини даврий равишда кўздан кечириш;

газ етказиб бериш қисқартирилганда ёки тўхтатилганда Истеъмолчини бу тўғрида
хабардор қилиш;
рухсатсиз газ истеъмоли аниқланганлиги, газ тармоқларидан моддий бойликларнинг
ўғирланганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ахборот бериш;
газ етказиб бериш шартномасида келишилган параметрларда Истеъмолчига газ етка-

зиб беришни амалга ошириш. Барча Истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаганда газ тақсимотини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Истеъмолчиларнинг зарур ҳажмларда ва зарур даражадаги сифатда товарларни олиш
қисми бўйича ҳуқуқларининг чекланишига йўл қўймаслик;
шартномада назарда тутилган миқдорда уланган тармоқ орқали ҳамда тарафлар томо-

нидан келишилган етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узлуксиз газ етказиб беришни таъминлаш;

стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мос келади-
ган сифат билан Истеъмолчига газ етказиб беришни амалга ошириш;
газ таъминоти ташкилотлари балансида бўлган газ таъминоти тизими ишларида бузи-

лишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида газ етказиб беришни тўхтатиб туриш ёки чеклашнинг сабаблари ва тахмин қилинаётган давомийлиги тўғрисида Истеъмолчини хабардор қилиш;

газ етказиб беришда режали узиб қўйишлар ва танаффуслар тўғрисида танаффус
бошланмасдан 10 кундан кечикмасдан Истеъмолчини хабардор қилиш;
газ таъминоти соҳасида амалдаги ва киритилган янги норматив ҳужжатлар тўғрисида
Истеъмолчини хабардор қилиш;
аҳолини ва истеъмолчиларни тарифларга ўзгартиришлар тўғрисида улар амалга кири-
тилгунгача ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш;
Истеъмолчининг газ тармоқларини, ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ва приборлари-

ни ҳар ойда кўздан кечириш ҳамда Истеъмолчига қоидабузарликлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида далолатноманинг нусхасини тақдим этган ҳолда далолатномалар тузиш.

6.2. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
техник зарурият вужудга келганда, ушбу шартномага асосан белгиланган тартибда
Истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;
газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш аниқланганда Етказиб берувчи улар-
ни газ тармоғидан узиб қўйиш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган санкцияларни қўллаш.
Газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг

ишлашига четдан аралашиш, ўрнатилган пломбалар бутунлигини бузиш, пломбаларни олиб ташлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Етказиб берувчи рухсатсиз уланиш сифатида ушбу шартномада назарда тутилган санкцияларни қўллаш.

6.3. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг 2014 йил 22 январдаги 13-сонли

буйруғи ва ушбу шартнома билан тасдиқланган Газ хўжалигидан техник фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ газ хўжалиги газ қувурлари ва ускуналарини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

газ таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик хизматларини газ тармоқларида ёки

газ ишлатувчи қурилмаларида юзага келган газнинг сизиб чиқиши тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш;

ўз газ тармоқлари ва асбоб-ускуналарининг дахлсизлигини таъминлаш ва рухсатсиз
уланиш эҳтимолини аниқлаш мақсадида уларни тизимли равишда кўздан кечириш;
газ таъминоти лойиҳасига ҳамда «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат

хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлмаган сертификатланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарини газ таъминоти ташкилотларининг газ таъминоти тармоқларига уламаслик;

Етказиб берувчининг вакиллари учун (тегишли гувоҳномаларни тақдим қилганда)

газни ҳисобга олиш приборлари ва/ёки газдан фойдаланиш ускуналарини текширишга сутканинг ҳар қандай вақтида эркин киришини таъминлаш;

газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари нуқсонларини (ихтисослаштирилган бригада-
лар ёки бундай ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар ёрдамида) бартараф этиш;
газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида улар-

нинг ишлашига четдан аралашишга, уларни қасддан бузишга йўл қўймаслик ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини таъминлаш;

газни ҳисобга олиш приборларининг ишлашида носозликлар аниқланганда Етказиб
берувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиш;
газ таъминоти ташкилотларига олинган газ учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўловлар
ўтказиш.
6.4. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
газ таъминоти ташкилотларидан газ учун тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳолати

тўғрисида маълумотларни (шахсан ёки ўзининг вакили орқали), шунингдек етказиб берилган газ учун тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномаларни бепул олиш;

буюртманома юборилган вақтдан бошлаб 18 соат мобайнида газ етказиб бермаслик

ҳамда сифати ва ҳажмлари зарур даражада бўлмаган газ етказиб берганлик тўғрисидаги, белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этганлик тўғрисидаги далолатномани Етказиб берувчидан олиш;

Етказиб берувчидан:
етказиб берилган газнинг ҳажми ва бошқа параметрларини аниқлашдан норози

бўлганда Етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини аниқлаш учун комиссия тузишни;

газ етказиб бериш шартномаси муддатини узайтиришни ва бекор қилишни;
шартномавий мажбуриятларга риоя қилинишини;
газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишни;
моддий зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплашни ва ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсиз-
лиги) билан етказилган маънавий зарарни компенсация қилишни талаб қилади.
Истеъмолчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ҳамда газ етказиб
бериш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


VII. Низоларни ҳал этиш тартиби

7.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда томонлар қоида-
га кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Келишмовчиликлар ва низоли масалаларни ҳал этиш учун тарафлар белгиланган
тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
7.2. Шартнома шартларини бир томонлама рад этиш ва бир томонлама ўзгартиришга
йўл қўйилмайди, қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


VIII. Форс-мажор ҳолатлари

8.1. Томонлар:
а) табиий офатлар;
б) газ қувурларида ва газ тармоқларида, газни қайта ишлаш корхоналари ва газ қазиб

чиқариш жойларида кутилмаган авария вазиятлари юзага келганда, жавобгарликка жалб этилмасдан, газ етказиб беришни тўхтатиш, қисқартириш ёки қабул қилиш ҳуқуқига эга.

8.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда тарафлар ҳар қандай алоқа восита-
си ёрдамида бир-бирини хабардор қилиши керак.
8.3. Агар кўрсатилган ҳолатлар 90 кундан ортиқ кун мобайнида сақланиб турса,

томонлар музокаралар йўли билан шартномани келгусида бажариш тўғрисидаги масала бўйича қарор қабул қиладилар.


IX. Шартноманинг амал қилиши

9.1. Ушбу қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши
ҳамда тарафлар томонидан имзоланиши керак.
9.2. Бюджет ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил

28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига асосан Ғазначилик бўлими томонидан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

9.3. Шартнома _______________ йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилган бўлиб,

шартноманинг муддати тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади.

Бюджет ташкилотлари учун шартнома бир йилга тузилади, шартноманинг муддати

тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 сентябрдаги 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларига мувофиқ белгиланган ҳар йилнинг «__________ йил 31 декабргача» санасига амал қилишлари лозим.

9.4. Томонларнинг ушбу шартнома бўйича даъволари даъво қабул қилинган кундан
бошлаб 30 кун мобайнида кўриб чиқилади.
Ўзаро келишувга асосан ҳал этилмаган томонлар ўртасидаги низолар жавобгарнинг
жойлашган жойидаги Хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.


X. Якунловчи қоидалар

10.1. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ёки шартнома қоида-

лари жиддий бузилган тақдирда, бир томонлама тартибда ёхуд суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

10.2. Ушбу шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилган, ҳар иккала
нусха бир хил юридик кучга эга.


XI. Томонларнинг банк реквизитлари ва манзили:

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ

ИСТЕЪМОЛЧИ

_________________________________________________________________________

(газ таъминоти ташкилотининг номи)

(бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг номи)

Почта манзили ________________________Почта манзили _________________________
_________________________________________________________________________
КТУТ коди ___________________________КТУТ коди____________________________
ИФУТ______________________________ИФУТ_______________________________
Боғланиш телефони ____________________Боғланиш телефони _____________________
Тўловлар учун банкнинг ҳисоб рақами ____________________________________Тўловлар учун банкнинг ҳисоб рақами _____________________________________
Банкнинг номи_________________________________Банкнинг номи_________________________________
ФПМ________________________________ФПМ_________________________________
СТИР________________________________СТИР_________________________________
Раҳбар _______________________________Раҳбар _______________________________

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

Имзо: _______________________________Имзо: ________________________________
М.Ў. М.Ў.
Юридик маслаҳатчининг хулосаси:
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
_________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(имзо, муҳр)

(сана)