13.12.2012 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 13.12.2012 йилдаги 17-сон
Дата вступления в силу
13.12.2012
Ҳужжат 29.07.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд амалиётида жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан ҳамда судлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни бартараф этиш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори ҳар бир жиноят иши бўйича ашёвий далилларга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий риоя этилиши зарурлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 203 ва 211-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳамда физикавий аломатлар ёки белгиларга эга ҳар қандай нарса ашёвий далил деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ашёвий далил сифатида, жумладан, қуйидагилар эътироф этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) жиноят қуроллари — жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек, бевосита жиноят содир этиш жараёнида жиноий мақсадга эришиш учун фойдаланилган мол-мулк, нарсалар (масалан, одам ўлдириш қуроллари, қимматликларни талон-торож қилиш ёки эгаллашда восита бўлган нарсалар, ўқотар қурол, браконьерлик қуроллари — қопқонлар, тўрлар, сохта ҳужжат ва ҳ.к.) ёки транспорт воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ўзида жиноят изларини сақлаб қолган нарсалар (масалан, қон излари мавжуд ёки жиноят содир этилиши жараёнида шикастланган кийим, нарсалар, шу жумладан, ўқ отилиши ёки портлаш натижасида шикастланган нарсалар, бармоқ, қўл, оёқ, пойафзал, транспорт, бузиш қуролларининг излари ва ҳ.к.);
(2-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) жиноий ҳаракатлар объекти бўлган нарсалар (масалан, олиб қочилган автомобиль, талон-торож қилинган пуллар, қимматли қоғозлар, қурол, гиёҳвандлик воситалари, бошқа моддий қимматликлар, буюмлар ва ҳ. к.);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин жиноий йўл билан топилган маблағлар эвазига топилган мол-мулк, пуллар ва бошқа қимматликлар (масалан, ўғирланган пулларга сотиб олинган қимматбаҳо буюмлар, жиноий фаолият натижасида, жумладан, қонунга хилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланишдан топилган нақд пуллар, нодир металлар ва тошлардан иборат хом ашё ва буюмлар, бошқа қимматликлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Судларга тушунтирилсинки, суриштирув, тергов ҳаракатларини юритиш пайтида топилган, олинган ёки бошқа шахслардан қабул қилинган нарсалар фақат қуйидаги процессуал ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин ашёвий далил маъносини касб этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш учун аҳамиятли бўлган нарсани топиш, олиш ёки қабул қилиш факти расмийлаштирилганидан (баённома тузилганидан ёки суд баённомасида акс эттирилганидан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нарсанинг ишга дахлдорлиги тўғрисида хулосага келиш ва уни индивидуаллаштириш учун зарур белгиларни аниқлаш мақсадида уни ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан дарҳол кўздан кечирилганидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилганидан ва у ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйилганидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суриштирув ёки дастлабки тергов органлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳамда иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган, бироқ ашёвий далил деб топилмаган нарсалар прокурор ёки суд томонидан ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далил деб эътироф этилиши ва жиноят ишига қўшиб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ашёвий далилларнинг жиноят ишини тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор, суд ашёвий далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш юзасидан ЖПК 208, 209-моддаларида назарда тутилган чораларни кўришга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 15 июлда 200-сон билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 29 декабрда 2174-сон билан рўйхатга олинган «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ҳам қатъий риоя этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ашёвий далиллар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор устидан шикоят бериш муддати ўтгунга қадар сақланади. Шу билан бирга, ЖПК 210-моддаси биринчи қисми талабига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг айрим ашёвий далилларни, жумладан, тез бузилувчи нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар, уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонларни тегишлилиги бўйича дарҳол қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт (мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Судларнинг эътибори ашёвий далилларни синчковлик билан текшириш иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ашёвий далиллар суд мажлисида иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда кўздан кечириш йўли билан текширилиши лозим. Ашёвий далиллар процесс иштирокчиларига кўрсатилганда, улар ашёвий далилларни текшириш билан боғлиқ у ёки бу ҳолатларга суднинг эътиборини жалб этишлари мумкин. Ашёвий далилларни кўздан кечириш бўйича суд амалга оширган барча ҳаракатлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ашёвий далиллар иш бўйича бошқа далиллар билан биргаликда, энг аввало, уларни олиш ҳолатлари ва текшириш натижалари қайд этилган ҳужжатлар билан бирга баҳоланиши лозим. Масалан, ўғирланган буюм уни айбланувчидан ёки бошқа шахсдан олиб қўйиш қайд этилган баённома, буюмнинг жабрланувчига тегишлилигини тасдиқлаган шахсларни сўроқ қилиш баённомаси ёхуд мазкур буюм жабрланувчи томонидан таниб олинганлиги тўғрисидаги баённома билан биргаликда далил ҳисобланади. Шу каби, бармоқ ёки оёқ кийими изи фақат уни текшириш натижалари қайд этилган эксперт хулосаси билан биргаликда далил кучига эга ва ҳ. к.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ашёвий далилларни баҳолашда судлар ЖПК 95-моддасида назарда тутилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ жиноят ишини юритиш тамом бўлганда (ишни тугатиш ёки иш бўйича ҳукм чиқаришда) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсалар ва ҳужжатларнинг тақдирини белгилаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунга кўра, ашёвий далилларга оид масала қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъий назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муомаладан чиқарилган ашёлар (масалан, гиёҳвандлик воситалари, қурол, портловчи ёки психотроп моддалар) тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса, уларга берилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа қимматликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек, меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин жиноят йўли билан топилган маблағлар ҳисобидан орттирилган пуллар ва бошқа қимматликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар мавжуд бўлмаган ёки тўлиқ қопланган ҳолларда, давлат фойдасига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот сақлаш воситалари (телефон аппаратлари, хотира карталари ва ҳ.к.), улардаги қонун билан тақиқланмаган маълумотлардан нусха кўчирилиб, мазкур маълумотлар эгаси ёки унинг вакилига берилгандан кейин йўқ қилиниши лозим;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ашёвий далил деб эътироф этилган ҳужжатлар, аудио-видео ёзувлар ишни сақлаш буткул муддати давомида асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов юритилиши даврида олиб қўйилган ёки хатланган, бироқ ашёвий далил деб эътироф этилмаган ва ишга алоқадор бўлмаган нарсалар суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суд томонидан тегишлилиги бўйича қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи ҳолларда айрим қилмишлар, масалан, контрабанда, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш, одам ўғирлаш ва ҳ.к. учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари (контейнерлар) жиноят қуроли деб эътироф этилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу транспорт воситаларини жиноят қуроли деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан, фақат улов сифатида эмас (масалан, айбдор томонидан қонунга хилоф равишда балиқчилик жинояти қармоқлар ва тўрлардан фойдаланилган ҳолда содир этилган бўлиб, автомобилдан фақат улов сифатида фойдаланилган бўлса), балки, қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарур (масалан, талон-торож жиноятини содир этишда ўғирланган катта ҳажмдаги товарлар автомобилда олиб чиқиб кетилган, товар ёки бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёхуд божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган бўлса).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жиноят ишларини кўриш вақтида судлар суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан ашёвий далилларга оид қонунчиликка риоя этилганлигини аниқлашлари лозим. Процессуал қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган ҳолларда, судлар унга жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдиришлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштиришлари ва йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд судьяси, Пленум котиби А. УСМАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 13 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-сон