Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2018 24.09.2004 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.09.2004 йилдаги 12-сон
Дата вступления в силу
24.09.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ОИД ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят-процессуал қонунининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган асосий принципи — айбсизлик презумпциясига кўра шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукм фақат қонунда белгиланган тартибда тўпланган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят иши бўйича суриштирув, дастлабки тергов юритиш ва уни судда кўриш даврида жиноят-процессуал қонунининг далиллар ва исбот қилишга оид нормаларига асосан риоя этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни тартибга солувчи қонун талабларини бузиш ҳоллари барҳам топмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқароларни ҳимоя қилиш самарасини кучайтириш, улар томонидан Конституция ва Жиноят-процессуал кодекси талабларига риоя этилиши ва бажарилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тушунтирилсинки, ЖПК 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суриштирув органлари, дастлабки тергов ва суднинг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдаги фаолиятида ҳам қонунийлик принципининг риоя этилиши мажбурийдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъи назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Далиллар, жумладан, қуйидаги ҳолларда номақбул деб топилади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) далил суриштирувчи томонидан суриштирув тамом бўлганидан сўнг, терговчи, прокурорнинг ёзма топшириғисиз ўтказилган тергов ҳаракати давомида олинган бўлса, тергов ҳаракати белгиланган тартибда ишни ўз юритувига олмаган ёки тергов гуруҳи таркибига киритилмаган терговчи томонидан ўтказилган бўлса, тергов ҳаракати ЖПК 76-моддасида белгиланган асосларга кўра рад этилиши шарт бўлган шахс томонидан ўтказилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маълумотлар тергов ва суд ҳаракати ўтказилмасдан ёки қонунда назарда тутилмаган манбадан, масалан, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-қидирув тадбирлари вақтида олинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) далил қонунга хилоф усул билан, яъни уни тўплаш юзасидан қонунда назарда тутилган қоидаларга амал қилинмаган ҳолда олинган бўлса, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) прокурорнинг санкцияси олиниши шарт бўлган ҳолларда тергов ҳаракатининг санкция олинмасдан ўтказилиши (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тергов ҳаракатида холис сифатида иш бўйича манфаатдор шахснинг, шу жумладан, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари ёки уларга жамоатчилик асосида кўмаклашувчи бошқа шахсларнинг иштироки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) кўрсатувларнинг, шу жумладан, айбига иқрорлик тўғрисидаги кўрсатувларнинг қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш ҳамда инсонга нисбатан бошқа шафқатсиз ёки унинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар орқали олиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) эксперт хулосасининг экспертиза тайинлаш вақтида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда, шунингдек, эксперт рад этилиши шарт бўлган ҳолда олиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ҳолларда унинг иштирокисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан кўрсатув олиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи яқин қариндошларининг ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) далилларни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган бўлса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга оид маълумотлар йўқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тергов ва суд бошланган ва тугалланган вақтнинг кўрсатилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖПК 90—93-моддаларида назарда тутилган бошқа талабларнинг бажарилмаганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят-процессуал қонуни талаблари бузилган тарзда олинган бошқа ҳолларда ҳам далиллар номақбул деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тергов органлари ва судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўплаш пайтида йўл қўйилган қонун бузилиши сабабли номақбул деб топилган айрим далиллардан исбот қилишда тегишли процессуал ҳаракатлар белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ўтказилгандан сўнг фойдаланилиши мумкин (масалан, тергов ёки суд ҳаракати ўтказиш баённомаларида айрим маълумотлар ёки бандларнинг йўқлиги, башарти бу камчиликни холислар, ушбу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини, зарур ҳолларда эса, терговчини сўроқ қилиш орқали бартараф қилиш имконияти бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, номақбул деб топилган айрим далилларни, уларнинг юридик табиатига кўра, тиклашнинг имконияти йўқ (масалан, қонунга мувофиқ розилиги олиниши шарт бўлган ҳолларда жабрланувчини, гувоҳни унинг розилигини олмай туриб такроран сўроқ қилиш, шахсни ёки нарсани таниб олиш учун такроран кўрсатиш ва ҳ.к.). Бу эса, исбот қилувчи субъектни муайян ҳолатни тасдиқловчи восита сифатида мазкур далилга таяниш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тергов органлари ва судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, иш бўйича ҳар қандай қарор қабул қилишда, шу жумладан айблов хулосаси ва ҳукмда номақбул далилларга асосланиш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номақбул деб топилган далилларни тиклашнинг имконияти бўлмаган ҳолларда суд ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтармасдан, тўпланган далиллар мажмуидан келиб чиққан ҳолда ишни мазмунан ҳал этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қонун бузилиши оқибатида олинган далил суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан номақбул деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далилни номақбул деб топиш масаласи гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар томонидан қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Суд далилни номақбул деб топганда, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Судларга тушунтирилсинки, ишни мазмунан кўриш пайтида ҳар бир инстанция суди, тарафларнинг илтимосномаси билан чиқарилган далилни мақбул деб топиш тўғрисидаги масалани қайта муҳокама этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Судлар ҳар бир жиноят иши бўйича суриштирув, тергов олиб бориш, шунингдек, суд муҳокамаси даврида жиноят-процессуал қонунининг исбот қилишнинг умумий шартларига оид талабларига риоя қилинганлигини синчиклаб текширишлари ва йўл қўйилган қонун бузилиши ҳоллари юзасидан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдиришлари, ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни прокурорга юборишлари шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 24 сентябрь,

12-сон