Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш паспорт идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома (болалар учун) ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 10 январдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2584-2, 05.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/2584-2/0097-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш аноним бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш барча даволаш-профилактика муассасаларида ихтиёрий, мажбурий ёки ғайриихтиёрий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. ОИВга тиббий текширувдан ўтказишда шахс билан қайси тартибда текширув ўтказилишидан қатъи назар, дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув ОИВга тиббий текшириш учун шахсдан қон намунасини олишни таклиф этган даволаш-профилактика муассасаси ходими томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОИВ ҳақида зарур маълумотлар берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг ОИВни юқтириш хавфи баҳоланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсни ОИВга тиббий текширувдан ўтиш учун қарор қабул қилишига кўмаклашилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кейинги маслаҳатлашувда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг хулқ-атвори билан боғлиқ вазифалар белгилаб олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар шахсга даволаш-профилактика муассасасида очилган тиббий ҳужжатга ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимлари ОИВни юқтириб олган шахсни даволашда ҳамда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда шифокор сирини сақлаган ҳолда шахсга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиб, унинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан зарур тиббий ёрдам кўрсатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВга тиббий текширувдан ўтаётган шахснинг вена қон томиридан бир марта ишлатиладиган шприц билан 5 мл ҳажмда қон олиниб, қуруқ тоза пробиркага солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Олинган қон намунаси иммунофермент усулида (ИФА) текшириш учун мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланмага асосан 24 соат ичида ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларига (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) етказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ОИВ/ОИТС масалалари бўйича жавобгар шахс ҳамда қон намунасини лабораторияга етказиб бериш учун тиббиёт ходими белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қон намунасини лабораторияга етказиб берувчи тиббиёт ходими уни 4ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақланишини таъминлаб берувчи махсус контейнер (термосумкалар) ёки биксларда жамоат транспорти бўлмаган транспорт воситаларида лабораторияга олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қон намунаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида лабораторияларга етказиб берилмаган тақдирда, қон зардоби ажратиб олинади. Бунда қон зардоби 4ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақланган ҳолда 5 кун ичида лабораторияларга етказиб берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланган тақдирда, у билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда у диспансер ҳисобига қўйилади, мазкур шахс ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Никоҳланувчи шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, ОИВга тиббий кўрикдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш натижалари шифокор сири бўлиб, уни шахс ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. ОИВнинг юқиш хавфи юқори деб ҳисобланган шахсларга даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қуйидаги клиник кўрсатмалари мавжуд бўлган шахсларга ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тана ҳарорати бир ойдан ортиқ вақт давомида меъёридан юқори кўтарилиб турган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ойдан ортиқ давом этаётган номаълум этиологияли диарея бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ойдан ортиқ давом этаётган лимфоаденопатия бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сурункали ва қайталовчи, даволаниши натижасиз зотилжам бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жинсий аъзоларининг сурункали, бачадон ва бачадон найининг оғир яллиғланиши, эндометрит, аднексит касалликлари мавжуд бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғиз бўшлиғининг вирусли ёки замбуруғли касалликлари ва тилнинг тукли чақаланиши (лейкоплакия) билан касалланган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иммун тизими бузилган (т-хелперларнинг камайиб кетиши) ва чуқур иммунитет танқислиги ҳолатида бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп марта қайталанувчи сурункали касалликлар билан касалланаётган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қон ва бошқа биологик суюқликлар реципиенти бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Қоидаларнинг 3-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ОИВ инфекциясига хос бўлган оппортунистик касалликлари мавжуд бўлган шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Аноним равишда ИФА усулида таҳлил ўтказилган ва мусбат натижа аниқланганда, шахснинг қон намуналарини лаборатор таҳлил қилиш тўхтатилади. Бунда шахс билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 31-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда сертификат берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, фақат ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳақ эвазига амалга оширилади. Бошқа тиббий муассасалар томонидан берилган ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Сертификат давлат ва инглиз тилларида тўлдирилади ҳамда маслаҳатлашув ўтказган шифокор ва сертификат бераётган ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари томонидан имзоланиб, марказнинг муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Сертификатнинг амал қилиш муддати — уч ой.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мен ____________________________________________________ йилда туғилганман. Яшаш жойим ____________________________________________________________
Менга кейинги маслаҳатлашув ўтказишда қуйидаги маълумотлар берилди:
1. ОИВ инфекцияси тўғрисида. 2. ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида; 3. Қуйидаги йўллар орқали касаллик ОИВни бошқа шахсга юқтиришим мумкинлиги ҳақида:
жинсий алоқа йўли билан; донор сифатида қон ва биологик суюқликларни топширганда; гиёҳвандлик воситаларини игна орқали томир ичига ва мушак орасига қабул қилишда умумий шприц ва игналардан фойдаланганда; бошқа шахслар билан биргаликда соқол олишда лезвиядан, тери ва шиллиқ қаватларнинг бутунлигини бузадиган муолажаларда, тешадиган ва кесадиган асбоб-анжомлардан умумий фойдаланганда; маиший ҳаётда алоҳида шахсий гигиена буюмлари: соқол олиш асбоблари, тароқ, маникюр-педикюр анжомлари, ҳуқна (клизма) учун ишлатиладиган асбоблар, аёллар жинсий аъзоларини ювиш учун махсус асбоблар бўлиш кераклиги ва фақат ўзимнинг шприцимдан фойдаланиш ва бошқаларни.
яшаш жойимдаги даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки умумий амалиёт шифокори ёхуд ОИТСга қарши кураш марказида диспансер ҳисобида туришим кераклиги; доимий равишда диспансер кўригидан ўтишим, тиббий муолажаларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларидан олишим кераклиги; кутилмаган ҳолларда тез ёрдамга зарурат туғилганда даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимига ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида маълум қилишим кераклиги.
6. Жинсий (ёки гиёҳванд) шерикларимни мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтишларини талаб этишим ва текширув натижасини сир сақлашим тушунтирилди.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни билан танишдим ва ОИВ статусимни била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирсам ёки унга ОИВ касаллигини юқтирсам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан, жиноий жавобгарликка тортилишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.
ОИВни юқтириб олган шахс ________________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шакли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʼLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
_____________________ OITSga QARSНI KURASНISН MARKAZI
TНE _______________________ CENTER TO FIGНT AIDS
CERTIFICATE № 000000 of the test was negative to НIV OIV mavjud emasligi togʼrisida SERTIFIKAT
I
hereby certify that
Men___________________________________________________, shuni tasdiqlaymanki
surname of doctor (shifokorning familiyasi)
_______________________________________________________________ name of patient (shaxsning F.I.O., kirill va lotin yozuvi bilan)
data of birth
was tested on
tugʼilgan sanasi___________________
___________________da tekshirildi va
for the presence in his/her blood of antibodies to the human immunodeficiency virus (НIV) and that the result of the test was NEGATIVE ushbu shaxsda odamning immunitet tanqisligi virusi (OIV) antitelolari MAVJUD EMASLIGI aniqlandi
STAMP MUНR
Signature of the chief Rahbar imzosi
Signature of the doctor Shifokor imzosi
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2584-1/0328-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.02.2024 й., 10/24/2584-2/0097-сон)