10.05.2014 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.2014 йилдаги 118-сон
Дата вступления в силу
19.05.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 10 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
118-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 10 майдаги 118-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ушбу Низом товар бозорларида табиий монополиялар субъектларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни (ҳисоботни) олиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Монополияга қарши орган қуйидаги ҳолларда табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар субъектлари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишда;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари асосида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва прокуратура органларига тақдим этишда;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар ва тарифларни таҳлил қилишда, шунингдек табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз ошириб юборилишига ва сифати пасайишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар субъектлари учун декларациялаштириладиган (тасдиқланадиган) нархларни шакллантириш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар)га уларнинг харажатларини пасайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Монополияга қарши органнинг ушбу Низомда назарда тутилган ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўрови асосланган бўлиши ва амалга оширилиши учун ушбу ахборот сўралаётган мақсадларни ўз ичига олиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши орган, унинг мансабдор шахслари табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан тўсиқсиз фойдаланишларини таъминлаши, шунингдек монополияга қарши орган томонидан қонунчиликда унга юкланган функциялар амалга оширилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар, тушунтиришлар ва бошқа ахборотни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Монополияга қарши орган томонидан олинган ёки қонунчиликда унга юкланган функцияларни амалга ошириш туфайли маълум бўлган тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Табиий монополиялар субъектлари томонидан ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши органнинг сўрови олинган санадан бошлаб ўн кун муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда белгиланган 1 ва 2-шакллар бўйича молиявий ҳисоботни;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг асосий истеъмолчилари рўйхатини (жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар бўйича алоҳида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган савдолар материалларини (танлов ҳужжатлари, танлов комиссияларининг баённомалари, эксперт гуруҳларнинг баённомалари ва хулосалари нусхалари, танлов таклифларини баҳолаш жадваллари, қатнашчиларнинг офертаси ва шу кабиларни);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар субъектлари ёки уларнинг юқори ташкилотлари (улар мавжуд бўлганда) томонидан қабул қилинган табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш шартларини назарда тутувчи ҳужжатларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилар билан тузиладиган шартномалар нусхаларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни қўллаш тартиби тўғрисидаги батафсил тушунтиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларнинг кўриб чиқиш учун юбориладиган шикоятлари бўйича батафсил тушунтиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўралаётган давр учун аниқ истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларнинг тафсилотини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий соғломлаштириш, таннархни пасайтириш бўйича қабул қилинган дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлашни монополияга қарши орган томонидан ўрганиб чиқишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдинги икки йил учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилишнинг амалдаги чиқимлари, шу жумладан иш ҳақи, хом ашё ва материаллар қиймати, юклама сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотнома ва жадваллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ишлаб чиқариш воситаларининг баланс қиймати, уларни такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инвестицияларга эҳтиёж ва амортизация ажратмалари тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий (ёки кейинги) ҳисобот йили учун товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳар хил нархлар (тарифлар) бўйича реализация қилинишидан тушиши мумкин бўлган прогнозлаштириладиган фойда тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий истеъмолчилар рўйхати ва улар айрим гуруҳларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилиш жойидан узоқдалиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
охирги беш йил учун дотациялар мавжудлиги ва уларнинг миқдорлари ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Монополияга қарши орган қонунчиликда назарда тутилган бошқа маълумотларни, шу жумладан табиий монополиялар субъектлари томонидан уларга юкланган бошқа функцияларни амалга оширишда улар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни сўраши мумкин. Монополияга қарши органнинг сўровида тақдим этилиши керак бўлган табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Табиий монополиялар субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ахборот ва тегишли ҳужжатларни монополияга қарши органга электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Табиий монополиялар субъектлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот ва ҳужжатларни монополияга қарши органга тақдим этмаганлиги, ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд атайин ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги учун ушбу Низомнинг II бўлимига мувофиқ, қонунчиликда назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 224-модда, 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон; 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)