23.04.2014 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.04.2014 йилдаги 102-сон
Дата вступления в силу
28.04.2014
Ҳужжат 28.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига мувофиқ ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини мунтазам ўрганишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишларнинг сифатли ўтказилишини ҳамда уларнинг натижалари холисона баҳоланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар бири бўйича ўрганиш саволномаларини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантиришга доир Ҳукумат қарорларида уларнинг олдига қўйилган вазифалар ва талабларнинг акс эттирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ўрганишларни сифатли ўтказишга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ахборот киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 23 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
102-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини ўрганишни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда, ўтказиладиган ўрганишларда қатнашишга давлат органларининг, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) — ахборотни яратиш, узатиш, ишлаш ва бошқариш билан боғлиқ технологиялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш — АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекциянинг мансабдор шахси — ўрганишни ўтказишга Инспекция буйруғи билан тайинланадиган мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
NIS.UZ тизими — АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, ишлаш ва сақлаш учун мўлжалланган идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низом талаблари махсус мақсаддаги ахборот-коммуникация тизимларига ва давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга эга бўлган ахборотлаштириш объектларига татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ўрганишларни ўтказишнинг мақсади ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш, шунингдек АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ўрганишни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар ўрганишни ўтказишнинг вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида самарали жорий этиш ва ривожлантиришнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва бунга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
NIS.UZ тизимига давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилаётган лойиҳалар ва кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришни давом эттиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўрганишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат алоқа қўмитаси деб аталади) томонидан ўрганишларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўрганишларни ўтказиш жадвали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АКТни NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини ҳар чоракда ўтказиладиган баҳолаш натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази таклифлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илгари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мониторинги натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаблари ва таклифлари асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўрганишларни ўтказиш жадвали ҳар чоракнинг иккинчи ойидан бошлаб уч ойлик давр учун тузилади ва жорий чорак биринчи ойининг 10-кунигача тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаби ва таклифларига кўра ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганишларни ўтказишнинг тасдиқланган жадвали (жадвалга ўзгартиришлар) Давлат алоқа қўмитаси ва Инспекциянинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўрганишларни ўтказиш жадвалига риоя этиш юзасидан мониторинг Давлат алоқа қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар — уларда хизмат гувоҳномаси ёки шахсини (лавозимини) тасдиқловчи бошқа ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ўрганишга қўйиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўрганишларни ўтказиш жадвали ҳамда ўрганишни ўтказишнинг аниқ муддатлари, Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар таркиби, шунингдек ўрганишни ўтказиш саволномасини назарда тутувчи Инспекция буйруғи ўрганишни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўрганишни ўтказишнинг бошланиши тўғрисидаги хабарномани Инспекция ёзма шаклда, ўн иш кунидан кечикмай давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мутахассислар ва экспертлар ўрганишга шартнома асосида жалб этилган тақдирда уларни жалб этиш бўйича харажатлар Инспекция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар ўрганиш давомида ўзларига маълум бўлган конфиденциал ахборотни ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахсга) ўрганишларни ўтказишнинг тасдиқланган жадвалидан кўчирма ва Инспекция буйруғининг нусхаси берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўрганиш холисоналик ва қонунийлик тамойиллари асосида ўтказилади, у давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш режимига таъсир кўрсатмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўрганишни ўтказишда расмий веб-сайтнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги, давлат интерактив хизматлари кўрсатилишининг сифати, ахборот тизимларини, ахборот ресурсларини ва электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш даражаси, АКТни жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул шахсларнинг мавжудлиги/тайинланганлиги, шунингдек ўтказилган ўрганишларнинг натижаларини (АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг жорий ҳолатини) NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборот билан таққослаш йўли орқали NIS.UZ тизимига тақдим этилаётган ахборотнинг сифати ва ишончлилиги масалалари ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ унинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўрганишни ўтказиш давомида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўрганишларни ўтказиш муддатлари уларни ўтказиш жадвалида назарда тутилган муддатларга мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ўрганиш натижаларини расмийлаштириш ва ўрганиш якунлари бўйича кўриладиган чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришни ўрганиш натижалари ёзма шаклда, маълумотнома тарзида, икки нусхада расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар, шунингдек АКТни ўрганилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул шахслар (кейинги ўринларда масъул шахслар деб аталади) томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда, ўрганиш натижалари қўшма йиғилишларда, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул шахслари, раҳбарлари ҳамда Инспекция ва Давлат алоқа қўмитаси вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул шахслар ўрганиш натижалари бўйича маълумотномани имзолашни рад этишганда имзолашни рад этганлик тўғрисида Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Маълумотноманинг бир нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда — рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Инспекция ўрганиш тугагандан кейин беш иш куни мобайнида Давлат алоқа қўмитасига тегишли хулосани, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органига эса — ушбу хулосанинг нусхасини киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат алоқа қўмитаси билан келишган ҳолда, ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга ҳамда АКТни жорий этиш ва янада ривожлантиришга доир тадбирлар режаларини (кейинги ўринларда тадбирлар режалари деб аталади) ишлаб чиқадилар ва икки ҳафта муддатда тасдиқлайдилар ҳамда келгусида уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш учун Инспекцияга тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбирлар режаларида назарда тутилган муддатларда инспекцияга уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбирлар режаларини бажариш муддатлари асосланган сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат алоқа қўмитаси билан келишган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Инспекция тақдим этилаётган маълумотлар асосида тадбирлар режаларининг бажарилиши доимий мониторингини юритади ва таҳлил қилади, уларнинг натижалари бўйича Давлат алоқа қўмитасига тегишли хулоса тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Инспекция тадбирлар режалари бандлари бажарилганлигининг ишончлилигини аниқлаш учун мониторинг ва таҳлилни жойига борган ҳолда ўтказиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тадбирлар режалари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз вақтида ёки сифатли бажарилмаган тақдирда Давлат алоқа қўмитаси Инспекциянинг тегишли хулосаси асосида уларга нисбатан тадбирлар режаларини бажариш бўйича камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатмалар бажарилмаган тақдирда Давлат алоқа қўмитаси ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ўрганишни ўтказиш даврида NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотнинг ишончсизлиги тасдиқланган ёки аниқланган тақдирда Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан АКТни жорий этиш ва ривожлантириш жорий ҳолатининг NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотга номувофиқлиги тўғрисида уч нусхада далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатнома Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар, шунингдек масъул шахслар томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул шахслар далолатномани имзолашдан бош тортишган тақдирда имзолашни рад этиш тўғрисида Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан тегишли далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатноманинг бир нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда — рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатноманинг иккинчи нусхаси бир иш куни мобайнида Давлат алоқа қўмитасига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. АКТни жорий этиш ва ривожлантириш жорий ҳолатининг NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотга номувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари далолатнома олинган вақтдан бошлаб уч кун муддатда NIS.UZ тизимига тақдим этилган ишончсиз ахборотни бартараф этиши ва NIS.UZ тизимидаги ахборот тузатилганлиги тўғрисида Давлат алоқа қўмитасини хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат алоқа қўмитаси NIS.UZ тизимига тузатиш киритилгандан кейин уч кун муддатда такрорий таҳлил ўтказади ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг АКТни жорий этиш самарадорлиги бўйича янги рейтинг баҳосини аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат алоқа қўмитаси икки кун мобайнида янги рейтинг баҳоси натижасини Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг тегишли раҳбарларига киритади ва уни изоҳ билан бирга Давлат алоқа қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан NIS.UZ тизимида тақдим этилган ишончсиз ахборот бартараф этилмаган тақдирда Давлат алоқа қўмитаси қонунчиликка мувофиқ ўз ваколати доирасида чоралар кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда Инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ўрганиш ўтказилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат алоқа қўмитасига ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш бўйича асосланган таклифлар тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мансабдор шахслардан ўрганишни ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларни, Инспекция мансабдор шахсларининг, жалб этилган мутахассислар ва экспертларнинг хизмат гувоҳномаларини, шунингдек ўрганиш давомида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхатини кўрсатишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганишларни ўтказиш учун асосларга эга бўлмаган шахсларни ўрганишни ўтказишга қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекция мансабдор шахсларининг ўрганиш предметига тааллуқли бўлмаган масалалар бўйича материаллар билан танишишини рад этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганишлар тугагандан сўнг Инспекциянинг мансабдор шахслардан ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотноманинг бир нусхасини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекциянинг ва унинг мансабдор шахсларининг ўрганишлари, хатти- ҳаракатлари ва буйруқлари (фармойишлари) натижалари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекциянинг мансабдор шахслари талабига кўра ўрганишни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни кўрсатиш, уларни объектларга киритиш, уларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги сифатли ва ишончли ахборотни NIS.UZ тизимига киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Инспекция ва унинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказиладиган ўрганишларда қатнашиш учун давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўрганишни ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек ўрганиш предмети доирасида тегишли объектларга киритиш таъминланишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат алоқа қўмитасига, бунинг учун объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўрганишни ўтказиш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекция мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасидаги талаблари ўрганилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Инспекциянинг мансабдор шахслари, ўрганишга жалб этилган мутахассислар ва экспертлар қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг жорий ишларига тўсқинлик қилмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ошкор қилинмайдиган конфиденциал ахборот бўйича талабларига қатъий риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ёзма шаклда маълумотнома расмийлаштириш ҳамда унинг бир нусхасини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Инспекциянинг мансабдор шахслари, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низомнинг норма ва талабларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 17-сон, 195-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)