27.03.2014 йилдаги 73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.03.2014 йилдаги 73-сон
Дата вступления в силу
07.04.2014
Норасмий таржима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикасида «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш тенденцияларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг барча даражадаги ходимларининг малакасини доимий ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2014 йил апрел ойидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда — ТАТУ) томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун 1-иловага мувофиқ олий таълим муассасалари базасида компьютер техникаси ва Интернет тармоғида ишлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш бўйича малака ошириш курслари (кейинги ўринларда — ТАТУ малака ошириш курслари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ТАТУ томонидан ташкил этиладиган малака ошириш курсларининг асосий вазифалари қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва мутахассислари учун уч босқичли ўқув дастури асосида компьютер техникаси ва Интернет тармоғида ишлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш бўйича малака ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва мутахассисларида ўз фаолиятида замонавий компьютер технологиялари ва Интернет тизимини самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмалар даражасини курслар натижаларига кўра холисона баҳолашни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ малака ошириш курсларида таҳсил олаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ малака ошириш курсларини ташкил этиш схемаси 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 3а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУда малака ошириш курсларининг ўқув дастури (кейинги ўринларда — ўқув режаси) 4-иловага мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент ахборот технологиялари университети:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда малака ошириш курслари ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда малака ошириш курсларига жалб этилган ўқитувчилар рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда негизида малака ошириш курслари ташкил этиладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда малака ошириш курсларини ўтказиш жадваллари (кейинги ўринларда — жадваллар) тасдиқланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курслари ўқитувчилари учун ўқув семинарлари ташкил этилишини, билимларини баҳолаш ва уларнинг жадваллар асосида малака ошириш курсларига бириктирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалий машғулотларнинг устунлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда малака ошириш курсларини юқори савияда ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация натижалари бўйича тингловчиларга тегишли сертификатлар берилишини ҳамда малака ошириш курслари тингловчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали амалиётчи мутахассисларни ТАТУ малака ошириш курсларига ўқитувчилар сифатида жалб этиш бўйича чораларни кўриш ва уларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда ТАТУ билан биргаликда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим портали ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ягона маълумотлар базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ малака ошириш курсларида ўқиш натижалари бўйича тингловчиларни аттестациядан ўтказишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқув дастурларининг сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборотни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда ТАТУ ва унинг ҳудудий филиалларига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ , ходимларнинг лавозимлари, функционал вазифалари ва мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурини ўқитиш даражалари кесимида тингловчилар рўйхатини тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ ва унинг ҳудудий филиаллари билан малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича шартномалар тузилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг 2014 йил учун бизнес-режаларига, шунингдек, бюджет ташкилотларининг 2014 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларига, агар бюджетдан ташқари маблағлар етарли бўлмаса, ТАТУ малака ошириш курсларини тўлаш бўйича харажатларига ўзгартиришлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ТАТУ малака ошириш курсларида ўқитишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбар ва мутахассисларини ТАТУ малака ошириш курсларида ўқитишнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши устидан тизимли назоратни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда комплекслар йиғилишларида ушбу масала юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини эшитсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг республика олий таълим муассасалари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг таянч ўқув марказларини (кейинги ўринларда — таянч ўқув марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ рўйхат бўйича қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 5а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Таянч ўқув марказларининг асосий вазифалари деб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражадаги ходимларининг ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш учун амалий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича малакасини доимий ошириш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган олий таълим муассасалари негизида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун амалий ахборот тизимлари ва бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянч ўқув марказлари юридик шахс тузилмаган ҳолда, фаолияти пуллик хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда тасдиқланган умумий ходимлар сони доирасида олий таълим муассасаларининг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ ва таянч ўқув марказларининг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакасини ошириш бўйича фаолияти олий таълим муассасалари фаолиятининг асосий йўналишларига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва ТАТУ билан биргаликда бир ой муддатда таянч ўқув марказлари 2014 йил 1 сентябрдан иш бошлашини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича тегишли комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда — комплекс чора-тадбирлар) ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комплекс чора-тадбирларда моддий-техника базасини шакллантириш механизмини ҳамда ўқитувчиларни, шу хорижий ўқитувчиларни этиш тартибини, таянч ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш манбаларини мажбурий тартибда белгилаш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянч ўқув марказлари фаолиятини норматив-методик бошқариш, ўқув-методик қўлланмалар ва ўқув дастурларини тайёрлаш масалалари бўйича уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, хорижий консультантларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги иштирокида Корея Республикасидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни таянч ўқув марказларига консультантлар сифатида жалб этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий консультантларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, таянч ўқув марказларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва мутахассислари учун тегишли ўқув режалари ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х.М. Мирзоҳидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Й. Ходиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 27 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун ТАТУ малака ошириш курслари ташкил этилаётган олий таълим муассасалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Республика вилоятлари

Негизида ТАТУ малака ошириш курслари ўтказиладиган олий таълим муассасалари

ТАТУда малака ошириш курсларини ташкил этиш учун масъул олий таълим муассасалари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

ТАТУ Нукус филиали

ТАТУ

2.

Андижон вилояти

Андижон давлат университети

ТАТУ Фарғона филиали

3.

Бухоро вилояти

Бухоро давлат университети

ТАТУ Самарқанд филиали

4.

Жиззах вилояти

Жиззах политехника институти

5.

Қашқадарё вилояти

ТАТУ Қарши филиали

ТАТУ

6.

Навоий вилояти

Навоий давлат кончилик институти

ТАТУ Урганч филиали

7.

Наманган вилояти

Наманган давлат университети

ТАТУ Фарғона филиали

8.

Самарқанд вилояти

ТАТУ Самарқанд филиали

ТАТУ

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон давлат университети

ТАТУ

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз давлат университети

ТАТУ Қарши филиали

11.

Тошкент вилояти

ТАТУ

-

12.

Фарғона вилояти

ТАТУ Фарғона филиали

ТАТУ

13.

Хоразм вилояти

ТАТУ Урганч филиали

ТАТУ

14.

Тошкент ш.

ТАТУ

-

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: республика ҳудудларида зарур ҳолларда маҳаллий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари негизида ТАТУ малака ошириш курслари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАТУ малака ошириш курсларида ўқитилиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг лавозимлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари лавозимларининг номи

1.

Вазир, давлат қўмитасининг раиси ва уларнинг ўринбосарлари

2.

Агентлик, марказ, қўмитанинг бош директори, директори, раиси ва уларнинг ўринбосарлари

3.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика муассасасининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари

4.

Фанлар академиясининг президенти, вице-президентлари, бош илмий котиби

5.

Бадиий академиянинг раиси, раис ўринбосарлари, бош илмий котиби

6.

Республика давлат инспекциясининг раиси, бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари

8.

Қорақалпоғистон Республикаси вазири, давлат қўмитаси раиси, идора раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари

9.

Давлат бошқаруви органининг департаменти, бош бошқармаси, бошқарма, бўлими, шуъбаси, кичик бўлими, бошқа таркибий бўлинмалари бошлиғи, бошлиғининг ўринбосарлари

10.

Вазирнинг, Давлат қўмитаси раисининг, идора раҳбарининг ёрдамчиси

11.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимликлари котибияти, бошқармаси, бўлими, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари

12.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

13.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари

14.

Шаҳар, туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари

15.

Шаҳар, туман ҳокимлигининг котибияти, бошқармаси, бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиқ (мудир) ўринбосарлари

16.

Шаҳар, туман ҳокимининг ёрдамчиси

Хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимлари лавозимларининг номлари

17.

Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари (раиси, бош директори, директори, бошлиғи, бошқарувчиси ва ш. к.), раҳбарининг ўринбосарлари

18.

Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг бошқармаси, бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (раҳбари), бошлиғи (раҳбари)нинг ўринбосарлари

19.

Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарининг (унинг ўринбосарининг) ёрдамчиси

20.

Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмаси (бўлими, филиали ва ш. к.) раҳбари, раҳбар ўринбосари

21.

Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари бошқармаси, бўлими, шуъбаси, ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмаси (бўлими, филиали ва ш. к.)нинг бошқа таркибий бўғини бошлиғи (мудири)

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув ходимларининг барча даражалардаги мутахассислари лавозимларининг номи

22.

Бош ва етакчи мутахассислар, 1-, 2-, 3-тоифали ва тоифасиз мутахассислар

23.

Маъмурлар (савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, томоша муассасалар маъмурлари, навбатчи маъмурлар, зал маъмурлари ва шу кабилардан ташқари)

24.

Барча номлардаги бухгалтерлар

25.

Юридик маслаҳатчилар

26.

Ҳужжатшунослар

27.

Муҳандислар

28.

Инструкторлар

29.

Инспекторлар

30.

Картографлар, колористлар

31.

Контролёрлар

32.

Методистлар

33.

Нормаловчилар

34.

Тафтишчилар, муҳаррирлар

35.

Барча номлардаги иқтисодчилар

36.

Статистиклар, социологлар, меҳнатни ташкил этиш бўйича психологлар, меҳнат бўйича физиологлар

37.

Маслаҳатчилар, шу жумладан иқтисодиёт маслаҳатчилари, консультантлар, референтлар

38.

Бошқарув ходимларининг бошқа мутахассислари

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражалардаги техник ходимлари лавозимларининг номи

39.

Агентлар

40.

Архивариуслар

41.

Экспедиторлар

42.

Кутубхоначилар

43.

Рухсатнома бюроси навбатчилари

44.

Иш юритувчилар

45.

Диспетчерлар

46.

Хўжалик мудирлари

47.

Кассирлар

48.

Машинистлар

49.

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси, ЭҲМ операторлари

50.

Раҳбарларнинг котиблари, котиб-референтлар

51.

Ҳисобловчилар

52.

Телефонистлар

53.

Ҳисоблаш техникасига хизмат кўрсатувчи техниклар ва муҳандислар

54.

Экспедиторлар, кодировкачилар, мусаҳҳиҳлар, маълумотнома ва ахборот материалларини танловчилар ва ишловчилар, стенографистлар, регистраторлар, сметачилар, табелчилар, таксировкачилар, тарификаторлар, телеграфистлар, ҳисобга олувчилар, хронометражчилар, шифровкачилар ва бошқалар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун компьютер техникаси ва Интернет тизимида ишлаш, замонавий коммуникация технологияларини ўзлаштириш бўйича ТАТУ малака ошириш курсларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Чора-тадбирлар

Муддатлари

Масъул шахслар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1-босқич

ТАТУ ва унинг ҳудудий филиалларига ўқув дастурини ўқитиш даражалари кесимида тингловчилар рўйхатини тақдим этиш.

икки ҳафта ичида

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ТАТУ

Ўқув-методик қўлланмаларини ишлаб чиқиш. Малака ошириш курсларига жалб этилган ўқитувчилар рўйхатини тасдиқлаш.

икки ҳафта ичида

ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Незасида малака ошириш курслари ташкил этиладиган ўрта махсус таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.

икки ҳафта ичида

ТАТУ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

___________________________________________________________________________________________________________________________________

2-босқич

Малака ошириш курслари жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тугаганидан кейин аттестациядан ўтказиш.

бир ой ичида

ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

___________________________________________________________________________________________________________________________________

3-босқич

Малака ошириш курслари ўқитувчилари учун ўқув семинарларини ташкил этиш, билимларини баҳолаш ва уларни малака ошириш курсларига бириктириш.

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ

ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

___________________________________________________________________________________________________________________________________

4-босқич

Малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш.

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ

ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

5-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказиш.

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ

ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

___________________________________________________________________________________________________________________________________

6-босқич

Малака ошириш курслари якунига кўра аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш.

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ

ТАТУ, Ахборот технологиялари вазирлиги

II. Ўқитиш сифати ва тўлиқлиги устидан тизимли назоратни ташкил этиш

1-босқич

Малака ошириш курслари бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш сифати ва тўлиқлигини назорат қилиш учун ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш.

бир ой ичида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

___________________________________________________________________________________________________________________________________

2-босқич

Малака ошириш курслари бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш сифати ва тўлиқлиги устидан жойларда назорат қилишни таъминлаш ва тегишли хулосаларни киритиш.

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ

Ихтисослаштирилган гуруҳлар

___________________________________________________________________________________________________________________________________

3-босқич

Назорат жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

уч кун ичида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

___________________________________________________________________________________________________________________________________

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг мажлисларида малака ошириш курсларини ташкил этиш бойича ишларнинг ҳолати ва уларнинг натижадорлигини кўриб чиқиш.

ҳар чоракда

Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг АТД, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: республика ҳудудларида зарур ҳолларда маҳаллий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари негизида ТАТУ малака ошириш курслари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун компьютер техникаси ва Интернет тизимида ишлаш, замонавий коммуникация технологияларини ўзлаштириш бўйича ТАТУ малака ошириш курслари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Номи

Соатлар сони

Минимал даража — 12 соат

1.

КОМПЮТЕР ВА УНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ

Компьютер ва унинг функциялари ҳақида тушунча. Замонавий компьютернинг таркиби ва тузилиши. Ахборотни киритиш ва акс эттириш қурилмалари. Компьютернинг мультимедиа имкониятлари. Компьютерда ахборот тушунчаси. Ахборот турлари: матн, график, анимация, аудио ва видео. Ахборот бирликлари, ахборот ўлчами ва ҳажми тушунчалари. Файл тушунчаси ва унинг турлари. Ахборот ресурслари.

2

2.

КОМПЮТЕРДА ИШЛАШ АСОСЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ

Компьютерни ишга тушириш ва ўчириш. Компьютерни юклаш ва қайта юклаш. Дастурларни ишга тушириш ва якунлаш. Компьютерга ахборотни киритиш. Ҳужжатларни очиш ва ёпиш. Файл ва папка тушунчалари. Файл ва папкаларни яратиш, қайта номлаш, ўчириш. Папка тузилиши. Папкалар бўйича кўчириш. Матнлар ва расмлар билан ишлаш учун стандарт дастурлар. Матн ва график ҳужжатларни тайёрлаш.

2

3.

КОМПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ

Тармоқ тушунчаси ва унинг маъноси. Тармоқлар томонидан тақдим этиладиган хизматлар. Манзил тушунчаси. Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси. Ахборот узатиш тезлигининг бирликлари. Компьютерлар орасидаги алоқа. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш. Компьютерлар ўртасида файлларни алмашиш. Файл ва папкалардан фойдалана олишни таъминлаш. Ҳужжатларни масофадан босиб чиқариш хизматлари. Компьютерлар ва компьютер тармоқларининг умумий папкалари.

2

4.

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ

Интернет ҳақида асосий тушунчалар. Интернетга уланиш усуллари. Телефон линияси орқали Интернетга уланиш. Мобил алоқа воситалари орқали Интернетга уланиш. Интернет-манзиллар тушунчаси ва Интернет-ресурслар манзиллари. Веб-саҳифалар, веб-сайтлар ва гиперҳаволалар. Электрон почта тушунчаси. Веб-саҳифаларни кўриш дастурий воситалари. Веб-браузер функционал имкониятлари. Браузер манзили ва ҳолат сатри. Веб-сайт юклаш.

2

5.

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ИШЛАШ ВА НАВИГАЦЦИЯ АСОСЛАРИ

Веб саҳифалар билан ишлаш асослари. Веб-сайтлар навигацияси. Веб-сайтлар манзилларини «Танланган»га сақлаш. Бош саҳифани ўзгартириш ва созлаш. Саҳифани кўриш режимлари. Веб-саҳифаларни турли форматларда сақлаш. График ва матнни нусхалаш. Файлларни юклаш. Интернет тармоғидан ахборотни сақлаш. Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган интерактив хизматлар турлари: транспорт хизматлари жадваллари, самолётларнинг рейслари, темир йўл хизматлари, валюта курслари ва бошқалар. Об-ҳаво маълумоти. Янгиликлар. Телевизион дастурлар. Радиоэшиттириш дастурлари. Ишга жойлаштириш биржаси.

2

6.

АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Мобил телефонлар ва мобил алоқа муҳити. Мобил қурилмалар билан танишиш: смартфонлар ва планшетлар. Мобил алоқа сервислари: суҳбат, мобил Интернет, мобил почта. Планшетда ишлашнинг асосий қоидалари. Планшетни Интернетга улаш. Иловаларни ўрнатиш . Планшет ва смартфонларнинг функционал хусусиятлари. Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш: Bluetooth, SMS, MMS.

2

Жами

12

Ўртача даража — 24 соат

1.

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ.

Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва жорий этишни тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тушунча. Ахборотлаштириш соҳасидаги асосий қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

2

2.

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИНГ АППАРАТ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

Ҳар хил турдаги замонавий компьютерлар. Периферик ускунанинг турлари. Алоқа ва коммуникация воситалари. Тармоқ технологияларининг асослари. Ахборот узатиш воситалари. Ахборотни сақлаш ташувчилари ва воситалари. Принтерлар ва сканерлар. Ноутбуклар ва нетбуклар, планшетлар. Тизимли, амалий ва инструментал дастурий таъминот. Тизимли ва ёрдамчи утилиталари. Ахборот ҳимояловчи дастурий таъминот.

2

3.

БОШҚАРУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш истиқболлари. Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланишнинг афзалликлари. «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантиришнинг асосий тушунчалари, концепцияси, ёндашувлари. Электрон ҳукумат архитектураси. Интерактив давлат хизматлари. Замонавий ахборот тизимлари ва уларнинг корхоналар фаолиятидаги роли. Ахборот тизимлари ва тармоқларини қуриш асослари. Ахборот тизимларини жорий этиш жараёнлари ва босқичлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бизнес-жараёнларини автоматлаштириш. Корхона ресурсларини режалаштириш ва ҳисобга олиш ахборот тизимлари.

2

4.

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Логин ва парол тушунчаси, фойдаланувчи аутентификацияси. Хавфсизлик таъминлаш усуллари: фойдаланувчиларни идентификация қилиш воситалари, компьютерларда сақланадиган ва тармоқлар орқали узатиладиган ахборотни шифрлаш воситалари. Компьютер вируслари ва вирусга қарши ҳимоя воситалари. Ахборот тизимидаги ташқи ва ички таҳдидлар. Компьютер тармоқларига рухсатсиз кириш. Электрон рақамли имзо тушунчаси.

2

5.

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Тармоқ технологиялари асослари. Локал компьютер тармоқлари: локал тармоқ тушунчаси, тармоқ тузилиши, умумий ресурсларга тармоқ навигацияси. Глобал Интернет тармоғи: Интернетга уланиш усуллари, веб-сайтлар, гиперҳаволалар. Веб-саҳифаларни кўриш дастурий воситалари. Интернетда ахборотни қидиришнинг асосий тамойиллари, электрон почта хизматлари: хабарларни яратиш, қабул қилиш ва юбориш. Халқаро электрон почта хизматлари: mail.ru, gmail.com, yahoo.com.

2

6.

ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАРДА ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Операцион тизимлар тушунчаси ва тузилиши. Операцион тизим ишини якунлаш, қайта юклаш. Операцион тизим интерфейсининг асосий элементлари. Операцион тизимларнинг асосий объектлари. Ойна турлари, уларнинг асосий элементлари. Иш столи ва унинг асосий элементлари. Файллар ва папкалар билан ишлаш. Файл ва папкаларнинг турлари ва хусусиятлари. Файллар ва папкалар билан операциялар. Ахборотни тиклаш. Файллар ва папкаларни нусхалаш ва кўчириш. Файллар ва папкаларни саралаш ва излаш. Ўрнатилган амалий дастурларни ишга тушириш.

2

7.

МАТН МУҲАРРИРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Матн муҳаррири фойдаланувчи интерфейси. Интерфейс: лента, меню, варақалар, гуруҳлар, тезкор фойдаланиш панели, форматлаш мини-панели. Ҳужжат билан ишлаш режимлари. Режимни танлаш. Матнни ёзиш, таҳрирлаш ва форматлаш. Матн фрагментлари билан ишлаш. Шрифтлар ва хатбошиларни форматлаш — асосий усуллари. Табуляцияни созлаш. Матнни қидириш ва алмаштириш усуллари. Рўйхатлар ва жадвалларни яратиш ва шакллантириш. Электрон ҳужжатларда график объектлардан фойдаланиш. Имло ва орфографияни текшириш. Ҳужжатни чоп этиш учун чиқариш. Услублар ва шаблонлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатни шакллантириш.

4

8.

ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Электрон жадваллар муҳаррирининг фойдаланувчи интерфейси. Интерфейс асосий элементлари: лента, меню ва асбоблар панели. Тезкор фойдаланиш панели. Файллар ва ҳужжатлар билан ишлаш. Асосий тушунчалар: ячейка, диапазон, варақ, маълумотлар форматлари. Иш китоблари, варақлари ва ячейкалари билан операциялар. Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш. Жадваллар билан ишлаш: оддий ҳисоб-китоблар, стандарт функциялар билан ишлаш. Маълумотлар билан ишлаш: маълумотлар ва ячейкаларни форматлаш, ячейкалар таркибини текислаш усуллари, маълумотларни қидириш ва алмаштириш процедуралари, маълумотларни саралаш қоидалари ва тартиби. Маълумотлар фрагментлари билан ишлаш. Шрифтнинг асосий параметрлари ва уларни ўзгартириш усуллари. Ячейкалар ва маълумотларни шакллантириш. Электрон жадвалларда график объектлардан фойдаланиш. Стандарт диаграммалар билан ишлаш. Ҳужжатларни чоп этиш.

4

9.

ТАҚДИМОТ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Тақдимотнинг тузилиши ва дизайни: маърузанинг мақсади ва стратегияси, намойиш қилиш воситалари, ўлчамлари. Тақдимотлар муҳаррири фойдаланувчи интерфейси. Тақдимот материалларини тайёрлаш дастурининг вазифаси ва асосий функциялари. Тақдимот яратиш усуллари. Стандарт шаблонлар асосида тақдимотлар яратиш. Шакллантириш шаблонларини қўллаш ва ўзгартириш. Матн объектларининг шрифти, ўлчами, рангидан фойдаланиш. Слайд сарлавҳаси устида ишлаш. Тақдимот слайдлари билан ишлаш. Слайдларни шакллантириш. Слайдларда иллюстрациялар, диаграммалар, товушлар ва бошқа объектлардан фойдаланиш. Тақдимот слайдларини бошқариш. Слайдлар ва қайдларни чоп этиш. Тақдимотларни кўриш режимлари.

2

10.

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ

Маълумотлар базасининг асосий тушунчалари. Ахборотни сақлашда маълумотлар базаларининг вазифаси ва асосий вазифалари. Маълумотлар базаларининг турлари ва уларнинг жараёнларни автоматлаштиришдаги асосий роллари. Маълумотлар базасининг асосий объектлари. Маълумотлар базасини ташкил этиш усуллари. Жадваллар ва маълумотлар базаларини яратиш ва таҳрирлаш. Маълумотлар майдонлари турлари. Мавжуд маълумотлар базаси билан ишлаш: ахборотни киритиш, таҳрирлаш ва ўчириш. Ёзувларни қидириш, саралаш ва танлаш.

2

Жами

24

Юқори даража — 36 соат

1.

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қарорлари. «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексларини яратиш бўйича лойиҳалар ва тадбирлар рўйхатини ўз ичига олган 2013 — 2020-йилларда Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилиш.

2

2.

ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИНГ АППАРАТ-ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

Сервер ускунаси ва иловалари. Замонавий алоқа тизимлари ва коммуникациялари. Кенг полосали ахборот узатиш тизимлари. Маълумотларнинг катта массивларини қайта ишлаш ва сақлаш воситалари. Масофадан ишлайдиган охирги терминаллар. Дата-марказлар — маълумотларни қайта ишлаш марказлари. Параллел ва тақсимланган ахборотни қайта ишлаш учун аппарат-дастурий таъминот комплекслари. Хостинг ва доменларни бошқариш тизимлари. Виртуаллаштириш тизимлари. Ахборотни ҳимоя қилиш замонавий воситалари.

2

3.

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Давлат бошқарувида ахборот технологияларини жорий этиш самарадорлиги. Электрон ҳужжат ва электрон ҳужжат айланиш тизимларида электрон рақамли имзодан фойдаланиш. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари. Ахборот тизимлари: локал, корпоратив ва глобал. Миллий ахборот тизимини шакллантириш учун ахборот тизимлари мажмуаларини яратиш ва интеграциялаш усуллари. Фуқароларнинг давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотдан масофадан туриб фойдаланишини таъминлаш. Фуқаролар билан ўзаро ишлашни таъминлаш учун ахборот тизимлари. Норматив маълумотнома ахборотларини юритишни таъминлайдиган ахборот тизимлари.

2

4.

«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТИЗИМИНИНГ АСОСЛАРИ

Электрон ҳукумат. Электрон ҳукуматни шакллантиришнинг асосий тушунчалари, концепцияси, ёндашувлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун ахборот тизимларини яратишга ёндашувлар ва уларни лойиҳалаштириш воситалари. Электрон ҳукумат архитектураси. Ҳудудий даражадаги ахборот тизимларини концептуал лойиҳалаштириш. Интерактив давлат хизматлари: интерактив хизматларни ташкил этиш усуллари, интерактив хизматлар турлари, асосий интерактив давлат хизматлари реестри.

2

5.

КОРХОНА РЕСУРСЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИ

Замонавий корхоналар фаолиятида ахборот тизимлари. Мижозлар билан ўзаро ишлашни бошқариш тизими. Корхона ресурсларини режалаштиришда ахборот тизимлари. Ишлаб чиқариш корхонасининг материаллар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ресурсларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш учун ахборот тизимлари. ЭРП-тизимлари концепцияси. Ҳудудий-тақсимланган ташкилотларда ЭРП-тизимларини қўллаш зарурати. Корхоналарнинг бизнес жараёнларини бошқариш технологиялари ва воситалари. Бизнесда АКТ лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш.

2

6.

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ҳисоблаш тизимларининг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирлари ва воситалари. Корхоналарнинг локал ва виртуал тармоқларида ахборотни ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари. Корпоратив тармоқларда хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-техник усуллари ва воситалари. Ахборот хавфсизлиги сиёсати. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар.

2

7.

ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАРНИНГ АСОСЛАРИ

Фойдаланувчининг ўзаро ишлаш интерфейси: Мавзу ва услубни шакллантириш. Операцион тизимлар интерфейсларининг ойна ва концол режимлари. Файл ва папкаларнинг атрибутлари. Хавфсизликни ҳамда файл ва папкалардан фойдалана олишни бошқариш. Маълумотнома сифатидаги тизимдан фойдаланиш. Операцион тизимларнинг тизим созламалари. Дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш. Периферик қурилмаларни ўрнатиш ва олиб ташлаш. Ахборотни сақлаш жойи билан ишлаш асослари. Файл тизими. Файл ва папкаларни қидириш. Ахборотни архивлаш ва захирага сақлаш. Файлларни сиқиш. Тармоқ созламалари ва имкониятлари. Интернет тармоғига уланиш имконияти. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш. Ҳисобга олиш ёзуви ва муаллифлаштириш усуллари. Операцион тизимларнинг хизматлари.

4

8.

МАТНЛИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ

Ҳужжатлар файлларининг форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Хатбоши?: ҳар хил рақамлаш ва саралаш. Устунлар, устунлар узунлигини созлаш. Узилишлар. Услублар билан операциялар. Изоҳлар, хатчўплар, адабиётлар рўйхати (манбалар). Номлар ва кесишувчи ҳаволалар. Мундарижани автоматик яратиш. Жадвалларга формулалар ва ҳисоблашларни киритиш. Расмларни киритиш ва уларни форматлаш. СмартАрт схемага оид диаграммалар. Иллюстрациялар, жадваллар, формулалар рўйхатини автоматик яратиш. Колинтитуллар ва пастки маълумотлар ва гиперҳаволаларни яратиш. Макрослар. Сарварақни шакллантириш. Почтани юбориш. Алоҳида ҳужжат саҳифаларининг йўналишини ўзгартириш. Катта ҳужжатларни бир нечта кичик киритилган ҳужжатларга бўлиш. Бирлашиш ҳужжатларини яратиш — конвертлар, ёпиштириладиган ёзувлар, хатлар. Ҳужжат устида жамоавий ишлаш. Тузатишлар киритиш ва изоҳлар киритиш. Саҳифа параметрлари ва ҳужжат хусусиятларини созлаш. Электрон ҳужжатлардаги ахборотни ҳимоя қилиш.

4

9.

ЖАДВАЛЛИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ

Электрон жадвал файллари форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Автоматик тўлдириш. Маълумотлар билан ишлаш: кўп даражали саралаш, гуруҳлаш ва фильтрлаш. Формулалар: формулалар тузилиши ва операторлари, формулалардаги ҳаволалардан фойдаланиш хусусиятлари, формулалардаги типик хатолар ва уларни тузатиш усуллари, мураккаб формулаларни босқичма-босқич ҳисоблаш имконияти. Функциялар: математик ва статистик функциялар, турли функциялардан фойдаланиш хусусиятлари. Мантиқий функцияларга ҳақида тушунча. Рақамлар, саналар ва вақтлар учун шахсий форматларнинг хусусиятлари. Изоҳлар ва ҳужжат ҳимоясидан фойдаланиш. Файллар, иш китоблари, варақлар, алоҳида ячейкалар ва диапазонларни рухсатсиз ўзгартиришдан ҳимоя қилиш процедуралари. Диаграммалар: диаграмма маълумотлар манбалари билан ишлаш, диаграмма услубини шакллантириш ва танлаш. Макрослар. Чоп этиш: Саҳифа параметрларини созлаш ва йўналишни танлаш. Колонтитулларни яратиш тартиби. Изоҳларни чоп этишнинг хусусиятлари. Катта жадвалларни чоп этишда созлашлар.

4

10.

ТАҚДИМОТ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ

Тақдимот файлларининг форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Турли режимларда слайдлар билан ишлаш. Автоматик таркиб ва шакллантириш шаблонлари мастери. Диаграммаларни яратиш ва таҳрирлаш. СмартАрт ташкилий жадвалларидан фойдаланиш. Жадвалларни яратиш ва таҳрирлаш. Хусусий шакллантириш шаблонини (мавзусини) яратиш. Слайд намунасидан фойдаланиш. Мультимедиа тақдимотини яратиш. Тақдимотга овоз ва видеоклипларни қўшиш. Слайд матни ва объектлари анимацияси. Ҳаракатни созлаш. Бошқариш тугмалари ва ўзгартувчилардан фойдаланиш. Гиперҳаволаларни яратиш. Ўтиш ва слайдлар вақтини созлаш. Слайд-фильм тайёрлаш. Слайдлар учун изоҳлар яратиш ва улардан фойдаланиш. Тўлиқ экранли кўрсатишни бошқариш: қўлда ёзилган изоҳлар, слайдларни яшириш, ихтиёрий слайдларга ўтиш. Колинтитулларни қўшиш. Намуна маҳсуллар ва изоҳлар билан ишлаш. Тақдимотни жойлаш — компакт дискка ёзишга тайёрлаш. Тақдимотларни Интернетда нашр қилиш учун тайёрлаш.

4

11.

МАЪЛУМОТ БАЗАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ

Локал ва тақсимланган маълумотлар базалари. Реляцион маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш. Маълумотлар базаларининг асосий объектлари: жадваллар, сўровлар, схемалар, индекслар ва калитлар. Жадваллар параметрлари: майдонлар, маълумотлар турлари ва майдон ўлчамлари. Жадваллар, сўровлар ва ҳисоботларни яратиш, таҳрирлаш ва олиб ташлаш. Кўп жадвалли маълумотлар базалари. Ўзаро боғлиқ жадвалларни ташкил қилиш. СҚЛ ифодаларининг турлари. Сўровлар ёрдамида маълумотларни қўшиш, янгилаш ва олиб ташлаш. Кириш ёзувининг чекловлари. Маълумотлар базаси фойдаланувчиларини бошқариш. Маълумотларни экспорт ва импорт қилиш.

4

12.

КОМПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Замонавий симли ва симсиз тармоқ технологиялари. Ташкилот ва корхоналар фаолиятида локал ва глобал тармоқлардан фойдаланиш хусусиятлари. VPN технологияларига асосланган тармоқлар . Интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш. WWW тақсимланган тизимлар ва иловалар учун платформа сифатида. Тақсимланган ахборот тизимларини жорий қилишда Интернетнинг роли. «Grid» ва «булутли технологиялар»нинг хусусиятлари. Интернет провайдерлари ва Интернет хизматларини тақдим этиш. Интернетда манзиллаш. Электрон манзилларининг турлари ва тузилиши. Электрон почта ва «тезкор хабарлар». Хабарлар ва почта қутиси. Электрон почта манзили тузилиши. Фильтрлар ва қора рўйхат. Почта сервери ва мижоз. Интернет тармоғи протоколлари. Прокси-хизматлар ва ахборотни маршрутлаш.

4

Жами:

36

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: давлат ва хўжалик бошқаруви органи ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг таянч ўқув марказларини ташкил этиладиган олий таълим муассасалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Олий таълим муассасалари

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

1.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

Макроиқтисодий ривожланиш, иқтисодиётни таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича комплекс

2.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш масалалари бўйича комплекс

3.

Тошкент автомобил-йўллар институти

(йўл қурилиш ва транспорт тармоқлари бўйича)

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича комплекс

4.

Тошкент архитектура-қурилиш институти

(қурилиш, архитектура ва коммунал соҳалар бўйича)

5.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали.

(нефт ва газ соҳаси бўйича)

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекс

6.

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети.

(геология, ёқилғи-энергетика, металлургия соҳаси бўйича)

7.

Тошкент кимё-технология институти

(кимё ва нефт-кимё соҳалари бўйича)

8.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотни стандартлаштириш масалалари бўйича комплекс

9.

М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

(фан, таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида)

Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича комплекс

10.

Тошкент тиббиёт педиатрия институти

(соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида)

11.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

(маданият ва спорт соҳасида)

12.

Тошкент ахборот технологиялари университети

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича комплекс