06.03.2014 йилдаги 133-ф-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши, 06.03.2014 йилдаги 133-ф-сон
Дата вступления в силу
06.03.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФАРМОЙИШИ

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Соғлом бола йили» Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2014 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2014 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ишчи гуруҳ (А.Икрамов), Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (А.Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллалар, аҳоли пунктлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, кўп қаватли уйлар ён-атрофи ва ҳовлилар ҳудудини, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Мева-шарбат» боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда жойлардаги давлат ўрмон хўжаликлари қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга ўрнатилган тартибда ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (А.Аҳмедов), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б.Ганиев) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (А.Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А.Аҳмедбаев) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари куни жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда ҳашар тадбирларида техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 6 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
133-ф-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 133-ф-сон фармойишига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Икрамов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари‎
А.Аҳмедов‎ —‎‎ «Маҳалла» фонди республика бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари‎
О.Абдурахманов‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби‎
А.Алимов‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазири‎
Б.Ходиев‎ —‎‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
У.Иноятов‎ —‎‎ Халқ таълими вазири‎
Ў.Холмухаммадов‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори‎
Б.Курбанов‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Б.Ганиев‎ —‎‎ «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси‎
Б.Махмадалиев‎ —‎‎ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари‎
Д.Аллаев‎ —‎‎ «Маҳалла» фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари‎
Д.Усмонов‎ —‎‎ «Маҳалла» фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари‎
У.Махмудов‎ —‎‎ «Маҳалла» фонди республика бошқаруви бўлим бошлиғи‎
Лавозим бўйича‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий
‎ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари‎