04.03.2014 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2014 йилдаги 48-сон
Дата вступления в силу
10.03.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармалари Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар, бунда маҳаллаларни тузиш ва бўлишга фақат ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таъминотига тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар доирасида рухсат этилишини назарда тутсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда 2014-2015 йилларда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари чегараларини белгилаш ишларининг тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига бажарилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 4 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини (кейинги ўринларда маҳаллалар деб аталади) тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳаллалар шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилади, бунда бир маҳалла бир маъмурий-ҳудудий бирлик (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси) ҳудуди доирасида ташкил этилади ҳамда бир маҳалланинг ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудида жойлашишига йўл қўйилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳаллалар маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳаллалардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларига қонунчиликда берилган ваколатларни тегишли маҳалла ҳудудининг ушбу Низомда белгиланган тартибда белгиланган чегаралари доирасида амалга оширадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳалласининг фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан тайёрланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 1-иловадаги схемага, маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Маҳаллалар ҳудудларнинг тарихий хусусиятларини, қоидага кўра, камида 400 та хонадон мавжуд аҳоли пунктларининг географик жойлашишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллалар, истисно ҳолларда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори билан 400 тадан кам хонадонлари мавжуд бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда ташкил этилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларга мувофиқ маҳаллалар тузиш мумкин бўлмаган тақдирда, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг ҳудудлари, маҳаллалар тузмасдан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг тегишли фуқаролар йиғинлари томонидан бошқарилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини кенгаши томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинига кўриб чиқиш учун киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш бўйича таклифларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли фикрини ўрганиш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳудуд, унинг тарихий ва географик хусусиятлари тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яқин атрофдаги аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг жойлашиши тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳудудда яшайдиган аҳоли ва оилалар сони тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳудудда жойлашган энг йирик саноат, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, фермер хўжаликлари тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш бўйича таклифлар тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар тўғрисидаги ахборотлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини маҳаллани тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни кўриб чиқиб ўзининг қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосланган ҳолда рад этади, зарурат бўлганда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тавсия этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар уч кун мобайнида шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли илтимоснома билан туман, шаҳар ҳокимига юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига юборилаётган илтимосномага, ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ахборот билан бирга, қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинининг маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни маъқуллаш тўғрисидаги қарори;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилаётган, бирлаштирилаётган маҳаллага ном бериш ва фаолият кўрсатаётган маҳаллаларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла ҳудудининг туман, шаҳар ҳокими билан олдиндан келишилган режаси (маҳаллалар чегараларини белгилаш ва ўзгартириш) бўйича таклифлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Туман (шаҳар) ҳокими маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш тўғрисида шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини томонидан киритилган таклифларни ўн беш кун муддатда кўриб чиқади ҳамда ахборотнома тайёрлаб, тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро комиссия:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда соҳада учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича тақдим этилган таклифларни ўн беш кун муддатда бевосита жойига чиқиб ўрганади ҳамда таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 3 кун муддатда киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари навбатдаги сессияда Идоралараро комиссиянинг хулосаси асосида маҳаллани тузиш, маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш (уларнинг чегараларини белгилаган ва уларга ном берган ёки уларнинг номини ўзгартирган ҳолда) ва тугатиш тўғрисида ёхуд ушбу таклифни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маҳаллани тугатиш ушбу ҳудудда яшаётган фуқаролар бошқа жойга кўчирилганда, шунингдек маҳалла жойлашган шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар тугатилганда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Маҳаллалар чегаралари уларни тузишда, бирлаштиришда ва бўлишда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида илтимосномалар киритилгунга қадар шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллаларнинг чегараларини (маҳалла ҳудудини) белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни олдиндан туман, шаҳар ҳокими билан келишадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Маҳалла ҳудудига тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул чегаралари доирасидаги ерлар киритилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Шаҳар маҳаллалари чегаралари, қоидага кўра, шаҳарнинг турар жой зоналари чегаралари доирасида белгиланади, бунда шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллалар ҳудудига шаҳарнинг бошқа зоналарини, шунингдек ер фондининг бошқа тоифалари ерларини киритиш тўғрисида ҳам илтимос қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Маҳалланинг чегаралари юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида бўлган, улар ижарага олган ва уларнинг мулки бўлган ер участкалари чегаралари, йирик каналлар, коллекторлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, шунингдек жойнинг бошқа табиий ва сунъий объектлари бўйича белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Маҳаллаларнинг чегаралари шаҳарлар, шаҳарчалар чизмаларида 1:2000 масштабда, қишлоқлар ва овуллар чизмаларида эса — 1:10000 масштабда акс эттирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Маҳаллалар чегараларини белгилаш жараёнида ҳар бир маҳалла бўйича чегаралар тавсифланади. Чегаралар тавсифида улар бўйича чегара белгиланадиган кўчалар, табиий ва сунъий объектлар номлари, чегаралар йўналиши келтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Маҳаллалар чегараларининг чизмалари ва тавсифи туман, шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари асосида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ўн беш кун мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Маҳаллаларнинг чегаралари чизмаси қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Тузиладиган, бирлаштириладиган ёки бўлинадиган маҳаллаларнинг чегаралар чизилган ва чегаралар тавсифланган чизмалари ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш тўғрисидаги қарорлар билан биргаликда халқ депутатлари, туман, шаҳар Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Маҳаллалар чегараларини ўзгартириш ушбу бўлим талаблари ҳисобга олинган ҳолда туман, шаҳар ҳокимининг таклифи асосида, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг алоҳида қарори билан шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маҳалла ҳудудий чегаралари геомаълумотлари Адлия вазирлигининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими»га электрон шаклда киритилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 586-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2025 й., 09/25/586/0842-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Маҳаллаларга бериладиган ном:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалланинг энг характерли белгиларини акс эттириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалланинг номи ушбу маҳалла жойлашган жойнинг мавжуд тизимига мос бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий аҳолининг фикрини эътиборга олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидага кўра, учтадан ортиқ бўлмаган сўздан иборат бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тили билан боғлиқ хусусиятларини ва маҳаллий аҳоли ҳаётининг бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллалар номларининг ўхшашлиги янглишишга олиб келишини, ҳурматсизлик мазмунида эга бўлишини, ушбу номларнинг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданияти билан номувофиқлигини истисно этиши керак.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Маҳаллаларга айрим одамларнинг, ижтимоий-сиёсий арбобларнинг номларини беришга, қоидага кўра, йўл қўйилмайди, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номи «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибда берилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Маҳаллалар номларини ўзгартиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим маҳаллаларнинг тарихий номларини тиклаш зарур бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар маҳалла географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган аббревиатура, рақам ёки сўз бирикмаси билан белгиланган бўлса;
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларга Ўзбекистоннинг тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номларини бериш зарур бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги маҳаллаларнинг номлари бир хил бўлганда.
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳалла икки ва ундан ортиқ маҳаллага бўлинганда улардан бирида қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда бўлинган маҳалланинг номи сақланиб қолиши мумкин.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномаси ва туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Туман, шаҳар ҳокими беш кун мобайнида шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини таклифлар тайёрлаш учун кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатлар билан биргаликда уларни географик объектларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда туман, шаҳар комиссияси деб аталади) киритади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлашда туман, шаҳар комиссияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари муҳофаза қилинишини, улар асоссиз равишда қайта номланишининг олди олинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллалар номининг ўзгартирилишига ва уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишига йўл қўйилмаслигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш истисно этилишини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси деб аталади) киритади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Туман, шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ маҳаллаларнинг номлари ва улар номининг ўзгартирилиши бўйича таклифларни тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши навбатдаги сессияда туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Туман, шаҳар ҳокими ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номлари давлат реестрига киритиш учун маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни юборади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фуқаролар йиғини кенгаши

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Фуқаролар йиғини

1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади.

2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади.

5 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

1. Фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифланган ҳолда маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига топшириқ юборади.

2. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади ва ахборотнома тайёрлайди.

3. Ахборотномани тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тақдим этади.

15 кун муддатда

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали

1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ҳамда қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади.

2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳаллаларнинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимига юборади

3. Маҳалла ҳудудий чегаралари геомаълумотларини Адлия вазирлигининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими»га киритади.

15 кун муддатда

5-босқич

Идоралараро комиссия

1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тақдим этилган таклифларни бевосита жойига чиқиб ўрганади.

15 кун муддатда

2. Таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тузади.

3. Тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади.

3 кун муддатда

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши

Навбатдаги сессияда Идоралараро комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 586-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2025 й., 09/25/586/0842-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фуқаролар йиғини кенгаши

Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Фуқаролар йиғини

1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади.

2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади.

5 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

1. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади.

2. Таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссияси) зарур ҳужжатлар билан фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади.

5 кун муддатда

4-босқич

Туман (шаҳар) комиссияси

Тақдим этилган ҳужжатларни, уларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман (шаҳар) ҳокимига юборади.

15 кун муддатда

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Туман (шаҳар) комиссияси томонидан тақдим этилган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади.

5 кун муддатда

6-босқич

Ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссияси

Тайёрланган материалларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва туман (шаҳар) ҳокимига тегишли хулосани юборади.

15 кун муддатда

7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тайёрланган ҳужжатларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

5 кун муддатда

8-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

Навбатдаги сессияда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — комиссия раиси

2.

лавозимига кўра

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

3.

лавозимига кўра

Ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи

4.

лавозимига кўра

Ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи

5.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қЎмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

6.

лавозимига кўра

Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи

7.

лавозимига кўра

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

8.

лавозимига кўра

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

9.

лавозимига кўра

Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

10.

лавозимига кўра

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

11.

лавозимига кўра

Ички ишлар (бош) бошқармаси бошлиғи

12.

лавозимига кўра

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

13.

лавозимига кўра

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 09/19/302/2924-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон; 21.05.2024 й., 09/24/294/0357-сон; 18.09.2025 й., 09/25/586/0842-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)