Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2006-2007 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириғи 4-иловага* мувофиқ;
Республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—5-иловалар берилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасадди ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудди шундай ҳудудий комиссиялар тузсинлар.
3. Республика комиссияси республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар комплексини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 апрель,
ПҚ-329-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 207-модда)