Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар, чегара ва ички қўшинлар сафларидан захирага бўшатиш ва фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1 . Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, чегара ва ички қўшинлари сафларидан захирага бўшатилсин.
2. 1967 — 1975 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1994 йилнинг май-июнь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 апрель,
220-сон