Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2003 03.07.1992 йилдаги 646-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУҚОБИЛ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 437-II-сонли «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Муқобил хизмат тушунчаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўтайдиган давлат хизматининг алоҳида туридир. Бу хизмат фуқаронинг корхоналардаги, муассасалардаги, халқ хўжалиги ташкилотларидаги, юқори малака талаб этилмайдиган (ёрдамчи) ишларни ёки ўз малакасига мос ишларни, шу жумладан фалокат, фожиа, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишга оид ишларни бажариш билан боғлиқдир. Муқобил хизмат фуқароларни ҳарбий ишга ўргатишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун захирадаги жангчилар тайёрлашни кўзда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўташ тартиби ушбу Қонун билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар меҳнат ҳуқуқларини ва вазифаларини амалга ошириш чоғида юзага келувчи муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Муқобил хизматни ўташ ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобда турадиган, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролари, башарти улар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматга чақирилаётган шахсдан ташқари 16 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болали оиладан бўлсалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматни ўташ даврида ногирон бўлиб қолган ота-онаси ёки ака-ука (опа-сингил)лари бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диний таълимоти қурол ишлатишга ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг аъзоси бўлсалар, муқобил хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муқобил хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ўзга тоифаларини ҳам белгилаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган шахслар муқобил хизмат хизматчилари деб аталадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Муқобил хизмат муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат муддати 24 ой, олий маълумотли фуқаролар учун эса 18 ойдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Муқобил хизмат ўталадиган жой
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари муқобил хизматни Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари, халқ хўжалиги ташкилотларида ўтайдилар. Муқобил хизмат ўталадиган вазирликларнинг, идораларнинг, шундай хизмат қўлланадиган соҳаларнинг ҳамда бажариладиган иш турларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақирувчилар муқобил хизматни ўташи мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Муқобил хизмат хизматчиларини ўқитиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат хизматчилари ишчи ихтисосини ўрганиши учун халқ таълими тизими, тармоқ вазирликлари ва идоралари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўқув юртларига юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган дастурлар асосида ҳарбий тайёргарлик йиғинларига (машғулотларига) чақириладилар, шу йиғинлар (машғулотлар) вақтида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосни эгаллайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ҳарбий қасамёд қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматдан бўшатилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захираси ҳисобига киритиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Муқобил хизматга раҳбарликни амалга оширувчи идоралар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида муқобил хизматга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармаси амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари бўйича тегишли бошқармалар ҳузуридаги муқобил хизмат бўлимлари амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим ноҳияларда (шаҳарларда) мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимлар қошида муқобил хизмат бўлинмалари (гуруҳлари) тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Вазирликлар, идоралар, концернларнинг мажбурияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасарруфларидаги корхоналарда, ташкилотларда, муассасаларда муқобил хизмат хизматчиларидан фойдаланаётган вазирликлар, идоралар, концернлар, уларни жойлаштириш, ўқитиш-ўргатиш учун, иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик қоидалари талабларини бажаришлари, барча турдаги тиббий ёрдам, имтиёзлар, товон пули, устама ҳақ ва ёрдам пули, шу жумладан иш қобилиятини вақтинча йўқотганлик сабабли ёрдам пули олишлари учун керакли шароит яратиб беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Муқобил хизмат давлат идораларининг фаолият кўрсатишини таъмин этишга мўлжалланган маблағ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг 80 фоизи тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган пуллар муқобил хизмат бошқарув идораларининг ҳисобига ўтказилади. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳам муқобил хизмат идораларининг таъминоти учун ҳамда муқобил хизмат шахсий таркибига ишчи касбларини ўргатиш учун муқобил хизмат идораларининг ҳисобига тегишли шартномаларда белгиланган ҳажмларда пул ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Муқобил хизматга чақириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни муқобил хизматга чақириш муддатли хизматга чақирилаётганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, бу ишни ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси эса ноҳия (шаҳар) чақирув комиссиялари ва ҳокимиятлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Корхона, муассаса ва ташкилот маъмуриятининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхона, муассаса ва ташкилотнинг маъмурияти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро муқобил хизматни ўташдан бош тортган ҳоллар тўғрисида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг тугатилиши, иш ўринлари ва ходимлар миқдори қисқартирилиши ҳақида камида икки ой олдин муқобил хизмат бошқарув идораларини хабардор қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил хизматни ўтаётган фуқарога, у ҳалок бўлган ҳолларда эса, унинг оиласига, ишлаб чиқариш фалокати оқибатида, улар хизмат (меҳнат) вазифасини бажараётган чоғда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик қоидалари талабларининг бажарилишини таъмин этмаганлик оқибатида унинг саломатлигига етказилган зарар учун бир марта бериладиган нафақа ҳамда товон пули тўлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро:

хизмат ва иш жойидаги тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдамнинг барча турларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жойида барча нафақалар, устама ҳақлар ва ёрдамлар, шу жумладан меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик учун нафақалар олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматга чақирилгунга қадар ўзи ишлаган ёки ўқиган корхонага, муассасага, ташкилотга аввалги ишига ёки аввалгисига тенг лавозимга, шунингдек ўқув юртига қайтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа хизмат жойига ўтказиш, муқобил хизматдан муддатидан аввал бўшашга оид масалалар бўйича, бошқа мазмундаги аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан муқобил хизмат бошқаруви давлат идораларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматни белгиланган жойда, муқобил хизмат тузилмалари таркибида ўташи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонунда, ҳарбий низомларда белгиланган талабларни, шунингдек иш жойида амал қилиб турган ички меҳнат тартиб-қоидаларини сўзсиз бажариши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий билимларни сабот билан эгаллаши, ишлаб чиқариш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли қилиб бажариши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар ҳалокат, фалокат ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилган тақдирда, улар юзага келган вазиятдан келиб чиқадиган ҳамда ана шу оқибатларни бартараф этиш юзасидан комиссия ёки штабларнинг жойлардаги раҳбарлари белгилайдиган махсус вазифаларни бажарадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбарлик ва сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус билим юртларига ўқишга кириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли мансабдор шахснинг рухсати бўлмагани ҳолда хизмат жойидан ва ишдан кетиб қолиш ҳуқуқига эга эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар учун ижтимоий кафолатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар ҳарбий хизматни бажаришга мажбур фуқаролар учун белгиланган тартибда ҳарбий тайёргарликни ўташ, ҳарбий қасамёд қилиш ва ҳарбий ҳисобдаги ихтисосни эгаллаши учун зарур бўлган вақтга ишлардан озод этиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақирув комиссиялари томонидан тиббий текширувдан ўтиш учун диспансер, амбулатория ва стационарга юбориладиган фуқаролар тиббий муассасаларда бўлган даврларида уларнинг иш жойлари, эгаллаб турган вазифалари ва ўртача иш ҳақлари сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро ҳар йили 15 иш кунига тенг муддатга таътил олиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат муддати умумий стажга ва махсус меҳнат стажига қўшилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматни ўташ чоғида меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ҳамда шу аснода ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган шахслар амалдаги қонунларга мувофиқ, муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган тарзда нафақалар олишга ва пенсия таъминоти ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Муқобил хизматни тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматнинг белгиланган муддатини адо этган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи билан хизматдан бўшатиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаро оилавий шароити ўзгарганлиги муносабати билан, башарти, бу ҳол унга амалдаги қонунларга мувофиқ хизматни кечиктириш ёки хизматдан озод бўлиш ҳуқуқини берса, муқобил хизматдан муддатидан илгари бўшатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги даволаш муассасаларининг ҳарбий-шифокорлар комиссиялари томонидан саломатлигига кўра хизматни давом эттиришга қодир эмас деб топилган ҳолларда ҳам муддатидан илгари хизматдан бўшатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматдан муддатидан илгари бўшатиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Муқобил хизмат тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақирув комиссияларининг аъзолари, муқобил хизмат бошқарув идораларининг мансабдор шахслари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Қонунга хилоф қарорлар чиқарганликлари ҳамда муқобил хизмат тўғрисидаги қонунларни ўзгача тарзда бузганликлари учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматдаги хизматчилар ҳарбий низомларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида муқобил хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгилаб берилган муқобил хизматни ўташ, ҳарбий тайёргарлик ва хизматдан бўшаш тартибини бузганлари тақдирда амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматдаги хизматчилар битимдаги мажбуриятларини бузганларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга зарар етказганларида Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тарзда моддий, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизматдаги хизматчиларга оид жиноий ишлар прокуратура идоралари томонидан тергов қилинади ва республика судлари томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Муқобил хизмат тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил хизмат тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикасининг прокуратура идоралари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 3 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
646-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 11-сон, 434-модда)