30.12.2013 йилдаги 346-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2013 йилдаги 346-сон
Дата вступления в силу
06.01.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт- шароитлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва ХV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ–1923-сон қарорига мувофиқ, шунингдек спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларини спорт мусобақаларида қатнашишга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 30 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
346-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт- шароитлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом меҳнат шартномаси (контракт) асосида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган, меҳнатига бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланадиган хорижий мутахассисларга ҳақ тўлаш тартибини ва уларнинг иш шарт-шароитлари белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассис — бошқа мамлакатнинг амалий спорт тажрибасига эга бўлган спорт соҳасидаги мутахассиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчи — Олий спорт маҳорати республика мактаби, спорт турлари бўйича республика спорт федерацияси (уюшма, марказ ва шу кабилар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт маслаҳатчиси — спортчини ёки спорт жамоасини тайёрлаш масалалари бўйича, шунингдек спортчилар спорт мусобақаларида қатнашиши жараёнида маслаҳатлар берувчи спорт турлари бўйича мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт менежери — спортчи ёки спорт жамоасининг натижали касб фаолиятини таъминлайдиган бошқарув, иқтисодиёт, психология, социология соҳасидаги мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тренер — тегишли маълумотга эга бўлган, ўқув-машқ ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказувчи, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун мусобақалашиш фаолиятига раҳбарлик қилувчи жисмоний шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий мутахассис ишга тренер, спорт менежери, спорт маслаҳатчиси сифатида қабул қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассис белгиланган тартибда унинг номига берилган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқининг тасдиқномаси мавжуд бўлганда ва хорижий ишчи кучини жалб этишга иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иш берувчи хорижий мутахассислар фаолиятини фаолият натижалари асосида ўрганади. Ўрганиш якунлари бўйича натижали хорижий мутахассисни танлайди ва у билан музокаралар олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хорижий мутахассис иш берувчига ўз хизматларини кўрсатишга рози бўлган тақдирда, иш берувчи у билан меҳнат шартномаси (контракт) тузиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.

7. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни (кейинги ўринларда иш берувчининг таклифлари деб аталади) тақдим этади. Иш берувчининг таклифларида қуйидагилар:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассиснинг тренерлик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларни тайёрлаш бўйича хорижий мутахассиснинг дастури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассиснинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассис меҳнатига ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг мўлжалланаётган суммаси (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача миқдорда, ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг миқдори томонлар тузган шартнома (контракт) билан аниқланади) мавжуд бўлади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 09/22/23/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлик иш берувчининг таклифларини ўзининг ҳузурида ташкил этиладиган Эксперт комиссиясига юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисида иш берувчининг таклифларини Эксперт комиссиясида кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Эксперт комиссияси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эксперт комиссияси камида етти нафар кишидан иборат таркибда тузилади, унга Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва спорт федерациялари (уюшмалари)нинг вакиллари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эксперт комиссиясига раис бошчилик қилади (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосаридан паст бўлмаган даражада).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Эксперт комиссияси иш берувчининг таклифларини иш берувчи томонидан таклиф этилаётган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан бир ой мобайнида кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Эксперт комиссияси мажлисини раис, у бўлмаганда эса — раиснинг қарори бўйича Эксперт комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Эксперт комиссиясининг мажлиси, агар унда Эксперт комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисми ҳозир бўлса қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади. Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Эксперт комиссияси иш берувчининг таклифларини кўриб чиқади ва хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки бюджет маблағлари ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Эксперт комиссиясининг қарори, агар унинг учун Комиссиянинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган бўлса қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Эксперт комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва у Эксперт комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Эксперт комиссияси бир вақтнинг ўзида ушбу маблағлар миқдорини белгилайди (шартнома (контракт) тузилган кундаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваригача). Бунда:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 09/22/23/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш бўйича прогнозлаштирилаётган натижалар ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Иш берувчи томонидан таклиф этилган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Эксперт комиссиясининг қарорида рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
171. Иш берувчи томонидан таклиф этилган хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлган тақдирда, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича тузилган Республика комиссияси раисининг рухсати билан Давлат бюджетидан қўшимча молиялаштиришга рухсат берилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 09/22/23/0095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Вазирлик Эксперт комиссиясининг қарорини иш берувчига у қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Хорижий мутахассис билан меҳнат шартномаси тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Эксперт комиссиясининг хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори асосида иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятда фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун тасдиқнома, хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома, визаларни расмийлаштириш ва шу кабилар) белгиланган тартибда олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Иш берувчи билан хорижий мутахассис ўртасида зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин меҳнат шартномаси (контракт) тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ишчи кучидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда меҳнат шартномасининг нусхасини Вазирликка уч кун муддатда юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Хорижий мутахассис меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун иш берувчига тегишли молиявий йилга Вазирликнинг спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар Календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига молиявий маблағлар ажратилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Вазирлик томонидан Эксперт комиссиясининг бюджет маблағлари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори ва ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ иш берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида хорижий мутахассиснинг ҳар ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун молиявий маблағлар ажратиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун бюджет маблағлари Вазирлик томонидан иш берувчининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Хорижий мутахассиснинг меҳнатига ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан, у билан тузилган меҳнат шартномасига (контрактга) мувофиқ, унга Вазирлик томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 09/22/23/0095-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Хорижий мутахассис ҳар ойлик иш ҳақини ўзи билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Кафолатлар ва хорижий мутахассисларга яратиладиган қўшимча шарт-шароитлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Иш берувчи хорижий мутахассисларни спорт кийим-боши, спорт ускунаси, инвентарь ва улар меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаши, шунингдек кўрсатиб ўтилган кийим-бош, ускуна, инвентарь ва моддий-техника воситаларини улардан фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассиснинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган қисмида спорт мусобақалари тўғрисидаги қоидаларга (регламентларга) риоя қилиш тўғрисида хорижий мутахассиснинг мажбурияти тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳолларда хорижий мутахассиснинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинган тақдирда хорижий мутахассис томонидан иш берувчининг фойдасига неустойка тўлаш тартиби ва кўрсатиб ўтилган тўловнинг миқдори тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассиснинг соғлиғини яхшилаш мақсадида тиклаш тадбирлари ўтказилиши тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа жойга ишга ўтиши муносабати билан қўшимча компенсациялар миқдорлари ва тўлаш тартиби тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда спорт тадбирларида қатнашиш даврида моддий таъминлаш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат шартномаси (контракт)нинг амал қилиши даврида хорижий мутахассисни ва унинг оила аъзоларини турар жой билан таъминлаш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт харажатларини қоплаш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда белгиланган тартибда энергия сарф-харажатларини қоплаш ва жисмоний ресурсларни тиклаш тўғрисидаги шартлар назарда тутилиши мумкин.
(28-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Хорижий мутахассиснинг функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Хорижий мутахассиснинг функционал мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган спортчи(лар)ни тайёргарлик режасида режалаштирилган юксак спорт натижаларига эришишга, шу жумладан уларни жаҳон, Осиё чемпионатларида, Олимпия ва Осиё ўйинларида юқори ўринларни эгаллашга тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари бўйича терма жамоалар тренерлар кенгаши томонидан тасдиқланган спорт режимига ва ўқув-машқ жараёни интизомига қатъий риоя қилиш, спорт тури ёки турларига бириктирилган спорт врачларининг кўрсатмалари ва тавсияларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини мусобақаларга тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган спортчи(лар)нинг соғлиғи ва шахсий гигиенаси тўғрисида ғамхўрлик қилиш, шу жумладан уни (уларни) диспансер кўригидан ўтказишга мунтазам равишда юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юксак маънавий-ахлоқий даражани сақлаб туриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Хорижий мутахассисга қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт натижаларига эришиш учун мусобақа қоидаларида тақиқланган усуллар ва воситалардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доппингга қарши қоидаларни бузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат шартномаси (контракт) амал қилиши муддати мобайнида тижорат сирини ва бошқа махфий ахборотни, шунингдек ўқув-машқ жараёни тўғрисидаги ахборотни, тиббий ва бошқа текширишлар (тест синовлари) натижаларини ва ҳоказоларни ошкор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчининг ёзма рухсатисиз бошқа мамлакатлар номидан иш кўриши, шунингдек улар билан музокаралар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Хорижий мутахассис билан меҳнат шартномасини (контрактни) бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 4-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 09/22/23/0095-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)