25.12.2013 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2013 йилдаги 342-сон
Дата вступления в силу
30.12.2013
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгидан ташкил этилаётган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туманлар) судлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек умумий юрисдикция туманлараро, туманлар (шаҳарлар) судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фуқаролик ишлари бўйича 12 та туманлараро (туманлар) судлари қўшимча равишда ташкил этилганлиги, янгидан ташкил этилаётган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туманлар) судларини таъминлаш ҳамда фаолият кўрсатаётган, иш ҳажмлари энг кўп бўлган туманлараро (шаҳар) судлари ходимлари сонини кўпайтириш учун фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг сони 71 нафарга кўпайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган фуқаролик ишлари бўйича судларни 1-иловага мувофиқ жойлаштириш ва фаолият кўрсатишга тайёрлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суд ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича умумий юрисдикция туманлараро, туманлар (шаҳарлар) судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, уларни замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва тизимлари билан жиҳозлашни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 25 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
342-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 декабрдаги 342-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгидан ташкил этилаётган фуқаролик ишлари бўйича судларни жойлаштириш ва фаолият кўрсатишга тайёрлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎

Вилоятларнинг номи‎

Янгидан ташкил
‎этилаётган суднинг номи ‎

Жойлашган жойи‎ Янгидан ташкил этилаётган
‎ судларни жойлаштириш,
‎ фаолият кўрсатишга тайёрлаш
‎чора-тадбирлари‎
1.‎ Бухоро вилояти‎ Пешку туманлараро суди‎ Пешку тумани,
‎Янги бозор кўчаси‎
Жиноят ишлари бўйича суд ҳудудига
‎жойлаштириш (қўшимча корпус қуриш)‎
2.‎‏ Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро суди‎ Ғаллаорол тумани марказида‎ Ҳокимлик томонидан қурилиш
‎ учун ер участкаси ажратиш ‎

Фориш туман суди‎

Фориш тумани марказида‎ Адлия бошқармаси балансидаги
‎ бинога жойлаштириш‎
3.‎‏ Қашқадарё вилояти‎‏ Касби туманлараро суди ‎ Яккабоғ тумани,
‎Э.Хўжантаев кўчаси‎
Жиноят ишлари бўйича суд
‎ биносига жойлаштириш‎
Яккабоғ туманлараро суди‎ Манғит шаҳри,
‎Янгиобод кўчаси‎
Жиноят ишлари бўйича суд
‎биносига жойлаштириш‎
4.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎ Амударё туман суди‎ Манғит шаҳри,
‎Янгиобод кўчаси‎
Жиноий ишлар бўйича суд
‎ биносига жойлаштириш‎
5.‎ Навоий вилояти‎ Учқудуқ туман суди‎ Учқудуқ шаҳри,
‎Наврўз кўчаси‎
Жиноят ишлари бўйича суд
‎биносига жойлаштириш‎
6.‎‏ ‎‏Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро суди‎ Пайариқ тумани,
‎Пайариқ 50 йиллиги кўчаси‎
Суд ижрочилари
‎ биносига жойлаштириш‎
Нуробод туман суди‎ Нуробод тумани марказида‎ Жиноят ишлари бўйича суд ҳудудига
‎жойлаштириш (қўшимча корпус қуриш)‎
7.‎ Сурхондарё вилояти‎ Бойсун туман суди‎ Бойсун тумани марказида‎ Ҳокимлик томонидан қурилиш
‎учун ер участкаси ажратиш‎
‎‏8. Тошкент вилояти‎‏ Юқори Чирчиқ туманлараро суди‎ Юқори Чирчиқ
‎тумани марказида‎
Ҳокимлик томонидан бино ажратиш‎
Қуйи Чирчиқ туманлараро суди‎ Қуйи Чирчиқ
‎тумани марказида‎
Ҳокимлик томонидан бино ажратиш‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 декабрдаги 342-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий юрисдикция туманлараро, туманлар (шаҳарлар) судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва тизимлари билан жиҳозлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажариш учун масъуллар

I. Янгидан ташкил этилаётган фуқаролик ишлари бўйича судларни моддий-техника базаси билан жиҳозлаш

(автомашиналар, компьютерлар, нусха кўчириш қурилмалари, кондиционерлар,

телефон аппаратлари, факслар, идора мебеллари, металл шкафлар, стеллажлар сотиб олиш)

1.

Жиззах вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди.

Самарқанд вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди.

Қашқадарё вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди.

Тошкент вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро суди.

2014 йил март

Адлия вазирлиги, Олий суд

2.

Сурхондарё вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди.

Тошкент вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро суди.

2014 йил июнь

Адлия вазирлиги, Олий суд

3.

Бухоро вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро суди.

Қашқадарё вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди.

Самарқанд вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман суди.

2014 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд

4.

Қорақалпоғистон Республикасидаги фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди.

Жиззах вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди.

Навоий вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди.

2014 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Олий суд

II. Фаолият кўрсатаётган умумий юрисдикция судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

5.

Умумий юрисдикция судлари моддий-техника таъминотининг амалдаги ҳолатини ўрганиш.

2014 йил февраль

Адлия вазирлиги, Олий суд

6.

Умумий юрисдикция судларининг фойдаланиш муддати ўтган товар-моддий бойликларини рўйхатдан чиқариш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек уларнинг эҳтиёжини аниқлаш.

2014 йил март

Адлия вазирлиги

7.

Зарур товар-моддий воситалар сотиб олиш суммаларини Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси харажатларининг манзилли дастурига ва сметасига киритиш.

2014 йил март

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси

8.

Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида товар-моддий воситалар сотиб олиш.

Товар-моддий бойликларни, тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларни мажбурий тузган ҳолда, тегишли судлар раисларига топшириш.

2014 йил

май — сентябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд

III. Замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва тизимлари билан жиҳозлаш

9.

Умумий юрисдикция судлари биноларида локал ҳисоблаш тармоқлари (ЛҲТ) қуриш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2013 йил декабрь

Олий суд, Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

10.

Умумий юрисдикция судлари биноларида ЛҲТ қурилишини лойиҳалаш юзасидан тендер савдолари ўтказиш.

2014 йил февраль

Адлия вазирлиги

11.

Умумий юрисдикция судлари биноларида ЛҲТ қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Лойиҳа бўйича экспертиза хулосасини олиш.

2014 йил июнь

Адлия вазирлиги

12.

Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси харажатлари дастури ва сметасига умумий юрисдикция судлари биноларида ЛҲТ қурилишини молиялаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2014 йил июнь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Судларни ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси

13.

Қурилиш-монтаж ишлари юзасидан тендер савдолари ўтказиш. Ғолиб билан шартномалар тузиш.

2014 йил август

Адлия вазирлиги

14.

Умумий юрисдикция судлари биноларида ЛҲТ қуриш ишлари.

2014-2015 йиллар

Адлия вазирлиги, Тендер ғолиби

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 696-модда)