Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995-1996 йилларда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини барқарорлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкциялаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини барқарорлаштириш, объектларини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкциялаш, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995-1996 йилларда Олмалиқ кон-металлургия комбинатини техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкциялаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, уй-жой ва маданий-маиший мақсадлардаги объектлар қурилиши бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш», «Ўзолмосолтин» уюшмалари ва Олмалик кон-металлургия комбинати шартнома асосида кўрсатиб ўтилган объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олмалик кон-металлургия комбинатига:
2-иловага* мувофиқ материаллар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун Республика валюта фондидан 1995 йил июнь ойида шу йилнинг охиригача қайтариш шарти билан 20 млн АҚШ доллари ва 1996 йил январь ойида 1996 йил декабрь ойида қайтариш шарти билан 20,3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит;
1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
бир йил муддатда қайтариш шарти билан оборот маблағларини тўлдириш учун 400 млн сўм ажратсин.
3. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳар чоракда ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ю. Пайгин ва Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 1 июнь,
201-сон