LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Жиззах вилояти таркибида Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани тузиш тўғрисида» 1999 йил 15 апрелдаги 774-1-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳокимият ижроия органларининг алоҳида ўзига хос тузилмасига эга бўлган Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини тузишнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ Республика комиссияси тузилсин.
2. Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани ҳокимлиги аппарати тузилмаси ва унинг ходимларининг чекланган сони, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 15 кун муддатда:
қўшимча ажратиладиган ва Сирдарё вилоятининг Ховос ва Боёвут туманларидан бериладиган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқарув органларининг янгидан ташкил этилаётган ҳар бир туман бўлинмаси ходимлари сонини белгиланган тартибда белгиласин;
1999 йилда кўрсатиб ўтилган туманнинг бошқарув аппаратини молиявий таъминлаш учун жорий йилда назарда тутилган бюджет кўрсаткичлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2000 йилдан бошлаб эса, ҳар йили бюджетни шакллантиришда уларнинг таъминотига маблағларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда кейинчалик статистика базаси қиёсийлигини таъминлаш учун Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг статистика кўрсаткичларига бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани тузилиши билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли туман бўлинмаларининг ишлашини ташкил этсинлар.
Республика комиссияси билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини Жиззах вилояти таркибига узвий равишда киритишнинг ташкилий масалаларини тезроқ ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси (Б. М. Олимжонов) ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Жалолов) билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги ривожлантирилишини, шу жумладан, янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш мақсадида қурилаётган (Янгиер — Баландчақир) насос станцияси ўз вақтида ишга туширилишини таъминласин;
Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси (Р. Р. Юнусов), «Ўзавтойўл» давлат концерни билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, шунингдек Ховос тумани марказлари билан туташтирувчи йўллар тузатилишини ва улар тегишли тоифага келтирилишини таъминласин;
Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (М. З. Усмонов) ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси (И. А. Зайнутдинов) билан биргаликда туман аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари билан, хўжалик юритувчи субъектлар — моддий-техника ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз равишда таъминланишини ташкил қилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси (Л. А. Ахметов), «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси (Қ. М. Сидиқназаров) билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманининг иқтисодиёти ва аҳолисининг транспорт хизматларига бўлган талабларини тўлиқ қондириш учун юк ва узлуксиз ҳаракат қилувчи янги йўловчилар ташиш йўналишларини ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (В. А. Чжен), Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (М. А. Собиров), Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси (А. Бобомирзаев) билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (Ў. Т. Комилов) ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (Ғ. Қ. Тешаев) божхона ва чегара постлари жойлашувига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. М. Олимжонов ва Жиззах вилояти ҳокими Ш. М. Мирзиёев ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ў. Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Олимжонов Б. М. | — | Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси |
Жалолов Ё. Ж. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари (келишув бўйича) |
Йўлдошев А. Р. | — | Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг шуъба мудири, комиссия котиби |
Абдуазизов А. А. | — | «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг бошлиғи |
Йўлдошев Ж. Ғ. | — | Халқ таълими вазири |
Обидов О. О. | — | Ижтимоий таъминот вазири |
Мирсафоев С. М. | — | Адлия вазири |
Қурбонов Э. | — | Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси |
Исмоилов Ў. Қ. | — | Сирдарё вилояти ҳокими |
Мирзиёев Ш. М. | — | Жиззах вилояти ҳокими |
Акбаров А. | — | Меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари |
Назиров Ф. Ғ. | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
Қудратов Ғ. С. | — | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари, статистика департаменти бошлиғи |
Жалолов А. А. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Олимжонов О. О. | — | Макроиқтисодиёт ва статистика вазири ўринбосари |
Парпиев Б. Р. | — | Ички ишлар вазири ўринбосари |
Иброҳимов Ш. Ғ. | — | Молия вазири ўринбосари |
Хўжаев Б. А. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Орипов С. О. | — | Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Абдуллаев М. А. | — | «Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг биринчи ўринбосари |
Сидиқназаров Қ. | — | «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раиси |
Турдиев Р. | — | Ховос тумани ҳокими |
Маъмуров Т. | — | Боёвут тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)