10.08.2004 йилдаги 380-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2004 йилдаги 380-сон
Дата вступления в силу
10.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан пахта толаси учун жаҳон бозорида вужудга келган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта муддатда 2004 йил ҳосили пахта хом ашёси учун харид нархларини белгиласинлар ҳамда харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини пахтачилик хўжаликларига етказсинлар.
2. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарори билан прогнозда белгиланган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун жорий ҳисоб-китоблар шартномавий нархлар бўйича, ягона харид нархларидан 20 фоиз ортиқ бўлган нархларда амалга ошириладиган тартиб тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.