Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида «Mercedes-Benz» русумли автобуслар ишлаб чиқарадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль саноатининг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг етакчи дунёвий автомобилсозлик ишлаб чиқарувчилари билан интеграциясини чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда замонавий технологияларни жорий этиш ва замонавий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:
1. 2010 йил 7 майда «Ўзавтосаноат» АК ва «Даимлер АГ» концернининг 100% шўба корхонаси ҳисобланадиган «Mercedes-Benz Buses Central Asia» компанияси ўртасида автобуслар ишлаб чиқариш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича битим имзоланганлиги, «Мерcэдес-Бенз» шассида автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун «Мануфактуринг Бусес Cэнтрал Ациа — А Мерседес-Бенц Бусес — Узавтосаноат Жоинт Вентуре» («МВ Central Asi»ОАЖ) шаклида жамият ташкил этилганлиги, уларнинг уставий капитали 8 миллион АҚШ долларига тенглиги;
«Ўзавтосаноат» АК «МВ Central Asia» ОАЖ уставий капиталида 49% улушга эга эканлиги, «Mercedes-Benz Buses Central Asia» компанияси эса 51% улушга эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Қуйидагилар 5 йил муддатга:
«МВ Central Asia» МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги барча солиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан;
«МВ Central Asia» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларини харидорлар ушбу автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхонадан, шунингдек унинг расмий дилерларидан дастлабки харид қилинганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашдан лизинг ташкилотлари;
«МВ Central Asia» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини биринчи марта тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан, унинг расмий дилерлари ёки лизинг ташкилотларидан харид қилган харидорларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўловлардан;
«МВ Central Asia» МЧЖ томонидан автобусларни ишлаб чиқариш ва уларнинг сотувдан кейинги хизмат кўрсатиши учун олиб кириладиган, иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ товарларни божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «МВ Central Asia» МЧЖ талаби асосида, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларсиз кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «МВ Central Asia» МЧЖ талаби асосида, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визаларни бериш ва узайтириш, шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойи бўйича давлат божларидан озод қилган ҳолда вақтинчалик рўйхатга олиш ва уни узайтиришни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «МВ Central Asia» МЧЖ талаби асосида, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун рухсатномалар берилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олувчи қарор қабул қилсин, бу қарорда «ТАПОиЧ» ДАЖнинг фойдаланилмаётган майдонларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш қамраб олинсин.
9. «Ўзавтосаноат» АК автобуслар ишлаб чиқариш бошланганидан бошлаб 6 ой ичида «Даймлер АГ» концерни билан келишилган ҳолда, автобуслар компонентларини локализация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишни таъминласин, ушбу дастур автобуслар ишлаб чиқаришни локализациялаш муддатлари ва даражасини белгиласин.
10. Мазкур қарор ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 1 июнь,
ПҚ-1346-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 июндаги ПФ-1346-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«МВ Central Asia» МЧЖ томонидан автобуслар ишлаб чиқариш ва уларнинг сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган, божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган товарлар
РЎЙХАТИ
1. Автотранспорт воситалари ва уларга ёрдамчи буюмлар ишлаб чиқариш учун машиналар ва ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, асбоб-ускуналар, технологик асбоб-ускуналар.
2. Автотранспорт воситалари ва уларга ёрдамчи буюмлар ишлаб чиқариш учун двигателлар, трансмиссиялар, қисмлар, материаллар, шу жумладан ёрдамчи материаллар, бутловчи маҳсулотлар ва узеллар.
3. «МВ Central Asia» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларнинг сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун техник маълумотномалар, саноат компьютерлари, ёрдамчи қурилмалар ва дастурий таъминот.
4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва «МВ Central Asia» МЧЖ фаолияти учун зарур бўлган, «МВ Central Asia» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар, ускуналар ва асбоб-ускуналар, истеъмол ва реклама материаллари.
5. «МВ Central Asia» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини тўлдириш учун умумий ва махсус мақсадга мўлжалланган кузовлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун комплектация ва материаллар (шу жумладан — метал прокат).
6. «МВ Central Asia» МЧЖ томонидан олиб кириладиган ва уларни охирги йиғилиш ва тўлдириш учун мўлжалланган, йиллик ишлаб чиқаришнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда автобуслар шассиси, унга ўрнатилган номутаносиб кузовлар.
Изоҳ: юқорида келтирилган товарларни олиб кириш ва божхона расмийлаштириш 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.