23.10.2013 йилдаги ЎРҚ-356-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестри тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 19 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади гаров реестрини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Гаров реестри тўғрисидаги қонунчилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестри тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гаров реестри тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестри — қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига қонунда ва ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни (бундан буён матнда ёзувлар деб юритилади) ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитор — қарздордан ўзининг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда эса — мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйилган қарздорнинг мол-мулки ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳисобига ўз талабларининг имтиёзли равишда қаноатлантирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасини сотиб олган молия агенти;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздор — кредитор фойдасига мол-мулкни ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пулни тўлаш ёки бузилиши кредиторнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздор бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига ундирувни қаратишга бўлган имтиёзли ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган бошқа мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳаракатни содир этиши шарт бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
(3-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчилар — гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор, қарздор ёки пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасидан воз кечувчи шахс (бундан буён матнда пул талабномасидан воз кечувчи шахс деб юритилади) сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонунга мувофиқ мол-мулкни ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тасарруф этиш ва ундан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тергов ҳамда суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари;
(3-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона рўйхатдан ўтказиш рақами — гаров реестрига киритилган ёзувга бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақами.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Гаров реестрини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрини юритиш ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлашни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида ташкил этиладиган гаров реестрини юритувчи ташкилот зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Гаров реестрини юритувчи ташкилот ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрини юритувчи ташкилот:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестридан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестрига ёзув киритиш оқибатларини тушунтиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестридаги ахборотни қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс — солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди;
(5-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчига киритилган ёзув тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда эса қоғозда ахборот тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчилар:

гаров реестрига ёзувлар киритишга ва уларни ўзгартиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестридан ёзувларни чиқариб ташлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестридан кўчирмалар олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестрига холис ва ишончли маълумотлар кўрсатилган ёзувларни киритиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров реестрига ўзлари киритган ёзувлар мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Гаров реестрига киритиладиган ёзув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш (гаров) воситаси сифатида қарздорлар бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа асослардан, шу жумладан ушлаб қолиш, лизинг, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш, товарга бўлган мулк ҳуқуқини товарнинг ҳақи тўлангунга қадар сотувчида (кредиторда) сақлаб қолган ҳолда уни сотиш, келажакда муайян ҳодиса юз берган тақдирда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, тўловни кечиктирган ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда товарларни олиш-сотишдан юзага келадиган ҳуқуқлар тўғрисидаги;
(8-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори тўғрисидаги;
(8-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (сервитут, мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини тўлаш тўғрисидаги талаблар тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорнинг таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда юзага келадиган бошқа талаблар тўғрисидаги ёзув киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Гаров реестрига ёзув киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрига ёзув киритиш фойдаланувчи томонидан электрон шаклда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрига киритилаётган ёзув қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ва кредитор тўғрисидаги ахборот (жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва солиқ тўловчининг идентификация рақами);
(9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорнинг мол-мулки, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва кредиторнинг бу мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига бўлган ҳуқуқлари тавсифи, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси учун эса — воз кечилган пул талабномасининг тавсифи.
(9-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ киритилган ёзув уни киритиш вақти ва санаси кўрсатилган ҳамда унга ягона рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда гаров реестрида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гаров реестрига ёзувни киритиш вақти ва санаси кредиторнинг қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда бошқа кредиторлар ва учинчи шахслардан олдин ундирувни қарздорнинг мол-мулкига шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратишга, бошқа талабларни қаноатлантиришга бўлган навбатини, имтиёзли ҳуқуқини аниқлаш учун асос бўлади.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун ҳақ ундирилади, уни ундириш шартлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Гаров реестрига ёзув киритиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кредитор сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан ёзув киритиш қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги билан амалга оширилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг идентификация маълумотлари, шунингдек кредиторнинг қайси мол-мулкка ҳуқуқи ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўлса, ўша мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг ёзма розилиги гаров реестридан ёзув чиқариб ташлангунига қадар кредиторда сақланиши керак.
(10-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ундирувни қарздорнинг мол-мулкига ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори тўғрисида ёзув киритиш ёхуд киритилган ёзувдан мол-мулкнинг бир қисмини чиқариб ташлаш ёки ундаги ахборотни ўзгартириш кредитор томонидан қарздорнинг розилигисиз амалга оширилади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздорнинг зиммасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар бўлган тақдирда, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тергов ва суриштирув органлари қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилган тақдирда, қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ёзувни нохолис ва ишончсиз деб ҳисобласа ва кредитор уни чиқариб ташлашни ёки ўзгартиришни рад этса, киритилган ёзувга доир эътирозлар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан гаров реестрига киритилади.
(10-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Гаров реестридаги ёзувни ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестридаги ёзувга ўзгартириш мазкур ёзувни киритган фойдаланувчи томонидан қарздорнинг мол-мулки алмаштирилган ёхуд мол-мулки таркибида ўзгаришлар бўлган ёки қарздорнинг ўзи алмаштирилган, шунингдек суд қарори қонуний кучга кирган ҳолларда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчи ёзувга ўзгартиришларни ўз вақтида киритиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Гаров реестридан ёзувни чиқариб ташлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестридан ёзувни чиқариб ташлаш мазкур ёзувни киритган фойдаланувчи томонидан кредиторнинг қарздор мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинган, мажбуриятлар бажарилган тақдирда ва қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра амалга оширилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчи гаров реестридан ёзувни ўз вақтида чиқариб ташлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Гаров реестридаги ёзувни излаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестридаги ёзувни излаш қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс — солиқ тўловчининг идентификация рақами ёхуд жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрини юритувчи ташкилот ёзувларни излаш натижалари бўйича электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда гаров реестридан кўчирма тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестридан кўчирма берилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ҳақ ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Гаров реестри ёзувларини сақлаш ва муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестри ёзувларини сақлаш ва муҳофаза қилиш гаров реестрини юритувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестрини юритиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Гаров реестри тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров реестри тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун 2014 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 23 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ–356-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 570-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)