19.01.2001 йилдаги 40-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.2001 йилдаги 40-сон
Дата вступления в силу
19.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Ҳ. Кароматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, комиссия раиси
Т. Алимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси
А. Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси
Х. Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси
Х. Жўраев Маданият ишлари вазири, комиссия раиси ўринбосари
К. Тўлаганов Тошкент шаҳар ҳокими, комиссия раиси ўринбосари
Б. Шодиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, комиссия масъул котиби
Ш. Абдуллаев Молия вазири ўринбосари
Ф. Абдуллаев Почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори
Р. Абдуллаев Композиторлар уюшмаси раиси
А. Болиев Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши масъул котиби
М. Бекжонов «Ўзбекбирлашув» компанияси раиси
Э. Боқибоев «Нуроний» жамғармаси раиси
Э. Воҳидов Ўзбекистон халқ шоири
А. Жабборов «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси раҳбари
Ш. Жалилов «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси
Р. Жўраев Халқ таълими вазири
Д. Жаҳонгирова Республика Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
А. Исломов Мудофаа вазири ўринбосари
Ю. Исматова «Ўзбекрақс» бирлашмаси бош директори
Б. Йўлдошев Фанлар академияси президенти
Б. Йўлдошев Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр
А. Кўчимов «Ўзтелерадио» компанияси раиси
Б. Маҳситов Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси
Э. Мустафоев Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
М. Муҳаммад Дўст Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
М. ЮсуфЎзбекистон халқ шоири
А. Назаров Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор
Ф. НазировСоғлиқни сақлаш вазири
А. ОриповЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Ў. КомиловДавлат божхона қўмитаси раиси
Б. ПарпиевИчки ишлар вазири ўринбосари
К. Расулов Республика байналмилал маданият маркази раиси
Ш. Минавваров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси раисининг ўринбосари
А. Усмонов «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари бош муҳаррири
Ю. Усмонова Ўзбекистон халқ артисти
Б. Пенцов «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси раиси ўринбосари
Р. Файзуллаев «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси раиси
Б. ХўжаевДавлат солиқ қўмитаси раиси
Ю. Шаронов«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси раиси
Р. ШоғуломовДавлат матбуот қўмитаси раиси
К. Юсупов«Камолот» жамғармаси раиси
С. ҒуломовОлий ва ўрта махсус таълим вазири
Э. ҒаниевТашқи иқтисодий алоқалар вазири
Б. Ҳусанбоев«Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси
Р. Ҳамидов Тошкент шаҳар маданият ишлари Бош бошқармаси бошлиғи, режиссёр

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари

I. Илмий-назарий, амалий-ташкилий ишлар

Т/р

Тадбирнинг номи

Масъул

Муддати

1.

«Мустақил Ўзбекистон давлати — халқимизнинг тарихий ютуғидир» мавзуида илмий-назарий анжуман ўтказиш. Миллий давлатчилигимизнинг кўп минг йиллик тарихини ва истиқлол йилларида миллий давлатчилигимизни қайта тиклаш жараёнини ёритиш.

ЎзФА, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси

2001 йил, август

2.

Қадимий ёдгорлигимиз — «Авесто» китобининг 2700 йиллигини ЮНЕСКО иштирокида нишонлаш.ЎзФА, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Хоразм вилояти ҳокимлиги

2001 йил, октябрь

3.

Термиз шаҳрининг 2500 йиллик тўйини кенг нишонлаш.ЎзФА, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2001 йил, октябрь

4.

Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий меъморий мажмуасининг очилиши ва юбилей тадбирларини ўтказиш. ЎзФА, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Навоий вилояти ҳокимлиги

2001 йил, август

5.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиш.Вазирлар Маҳкамасининг Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси, Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари2001 йил, август

6.

Қадимий мусиқа маданиятимиз ва фольклор анъаналарини жаҳонга танитувчи «Шарқ тароналари» фестивалини, шунингдек фестиваль доирасида ЮНЕСКО иштирокида «Ўзбек мақоми» халқаро анжумани ўтказиш.Маданият ишлари вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги2001 йил, август

7.

«XXI аср: истиқболимиз тимсоллари» китобини чоп этиш. Китобда мустақиллик йилларида ўз истеъдоди, хизмати ва интилишлари билан Ўзбекистонимиз довруғини оламга ёйган, халқимиз шаън-шавкати, обрўсини юксалтиришда, дунёга танитишда меҳнати синган ёш истеъдодлар ҳақида ҳикоя қилинади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати, мутасадди вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар, Давлат Матбуот қўмитаси2001 йил, июль

8.

«Мустақил Ўзбекистоннинг 10 йиллигига бағишлов» мавзуида Халқаро Тошкент кўргазмасини ташкил этиш. Унда ўзбекистонлик ва хорижлик рассомларнинг табиат гўзаллигига, одамларнинг ички дунёси ва нафис туйғуларига бағишланган ёрқин асарлари намойиш этилади.Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази2001 йил, август

9.

Иқтидорли ижодкорларни рўёбга чиқариш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи «Ўзбекистон — Ватаним маним» анъанавий қўшиқ байрамини ўтказиш.Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, ижодий уюшмалар, ҳокимликлар2001 йил, апрель—август

10.

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика кўрик-танловини якунлаш. Мустақиллигимиз берган бебаҳо неъматларни ёрқин бўёқларда теран ифода этган бадиий етук асарлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади, муаллифлари муносиб тақдирланади. Энг сара асарлар тўпланиб, шу номда китоб нашр этилади.Оммавий ахборот воситалари, «Ўзтелерадио» компанияси, ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси, Бадиий академия, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси2001 йил, август

11.

«Шу азиз Ватан — барчамизники» мавзуида мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг фольклор-этнографик ансамбллари, ҳунармандлар ва халқ амалий санъати усталари иштирокида миллатлар ва динлараро аҳил-тотувлик сайли, қардошлик концерти ва мушоирасини ўтказиш. Бу мавзу оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, миллий маданий марказлар, «Маҳалла» жамғармаси, Оммавий ахборот воситалари2001 йил, август

12.

«Ўзбекистон Республикаси» фотоальбомини чоп этиш. Унда истиқлол туфайли Ватанимиз, халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўзгаришлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя қилинади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси2001 йил, июль

13.

«Ўзбек аёлининг бахту иқболи» мавзуида илмий назарий конференция ўтказиш.Республика Хотин-қизлар қўмитаси, ЎзФА, «Маънавият ва маърифат» маркази, Президент девони2001 йил, июнь

II. Маънавий-маданий ишлар

1.

«Истиқлол илҳомлари» тўпламини нашр этиш. Тўпламда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, тинчлик, эзгулик каби инсоний туйғулар тараннум этилган энг сара шеърлар жамланиб, ўқувчиларга тақдим этилади.Ёзувчилар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси.2001 йил, август

2.

«Озодлик оҳанглари» аудио-видео дастурларини тайёрлаш. Дастурларга санъат юлдузлари ижросидаги она юрт, озодлик мавзуларига бағишланган, мумтоз ва миллий эстрада йўналишида ижро этилган қўшиқлар киритилади.Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси2001 йил, июль

3.

«Мен нечун севаман, Ўзбекистонни» кўрик танлови. Унда мамлакатимизнинг 7 ёшдан 20 ёшгача бўлган иқтидорли ижодкорлари ватанпарварлик руҳидаги тасвирий ва амалий санъат асарлари билан қатнашадилар. Танлов якуни бўйича кўргазма ташкил этилади.Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, ҳокимликлар2001 йил, январь—август

4.

«Она Ватан, сенга санъатим, сенга ижодим» мавзуида санъат фестивали. Фестиваль Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда фольклор-этнографик, ҳаваскорлик жамоаларининг концертлари, тасвирий ва амалий санъат асарларининг кўчма кўргазмалари ташкил этилади. Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази, ижодий уюшмалар, ҳокимликлар2001 йил, январ—август

5.

«Истиқлол жилолари» мавзуида таниқли рангтасвир усталари, истеъдодли ёшларнинг мустақиллик йилларида яратган тасвирий ва амалий санъат асарларидан иборат кўчма кўргазмалар ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистон халқ рассоми Р.Аҳмедов Тошкент вилоятида, Ўзбекистон халқ рассоми Р. Чориевнинг Сурхондарё вилоятида, академик Й. Турсунназаров Фарғона вилоятида кўчма кўргазмалар, ижодий учрашувлар ўтказишади.Ўзбекистон Бадиий академияси, вилоят ҳокимликлари2001 йил, май—август

6.

«Қўли гулдир ўзбек аёлин» кўргазмаси. Тасвирий ва халқ амалий санъатининг турли йўналишларида самарали меҳнат қилиб келаётган ижодкор аёлларнинг энг яхши асарлари намойиш этилади. Кўргазма «Оналар ва болалар йили»га бағишланади.Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, Хотин-қизлар қўмитаси2001 йил, март

7.

«Заргарлик санъати» халқаро кўргазма-ярмаркаси. Унда мамлакатимизда азалдан машҳур бўлган турли заргарлик мактабларининг бой ва қадимий анъаналари тарғиб этилади, нодир заргарлик асарларининг кўриги, турли давлатлардан келган халқ амалий санъати усталарининг маҳорат бобидаги ўзаро беллашувлари ўтказилади.Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзтелерадио» компанияси, ижодий уюшмалар2001 йил, апрель

8.

«Офарин» — йилнинг энг яхши ижодкори» республика танлови. Кенг жамоатчиликнинг фикри асосида адабиёт, санъат ва журналистика соҳасида 24 та номинация бўйича йилнинг энг фаол ва истеъдодли ижодкори аниқланиб, рағбатлантирилади. Ғолиблар Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади. Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» ДАК, Бадиий академия, Оммавий ахборот воситалари, «Ўзбекнаво», «Ўзбекрақс», «Ўзбектеатр» бирлашмалари ва ижодий уюшмалар2001 йил, март

9.

«Ниҳол» ҳукумат мукофотини тантанали топшириш маросими. Мукофотга сазовор бўлган иқтидорли ёш санъат юлдузларини тақдирлаш маросими. Танлов ғолиблари матбуотда кенг тарғиб этилади.Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, ҳомийлар2001 йил, август

10.

«Адабиёт ва санъат байрамлари» Мамлакатимизнинг таниқли санъат усталари, ижодкорлари, олимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар меҳнат жамоалари, ўқувчи ёшлар, маҳалла аҳллари билан учрашувлар ўтказилади. ЎзФА, Маданият ишлари вазирлиги, ЎзФА, ижодий уюшмалар, ҳокимликлар, ҳомийлар, Оммавий ахборот воситалари.2001 йил, апрель—август

11.

«Театр санъати кунлари» Театр жамоалари вилоятларга гастроль сафарлари уюштириб, учрашувлар ўтказади. Жумладан, Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри «Алишер Навоий», «Кундузсиз кечалар», «Чимилдиқ» спектаклларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар саҳналарида намойиш этади. Маданият ишлари вазирлиги «Ўзбектеатр» бирлашмаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, ҳокимликлар2001 йил, февраль—июль

12.

«Китоб байрами» Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда китобхонларнинг адиблар билан учрашувлари, янги адабий асарларнинг муҳокамалари, мушоиралар ўтказилади. Китоб кўргазмаси ва савдоси ташкил этилади. Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, ижодий уюшмалар, ҳокимликлар2001 йил, июнь—июль

13.

«Мустақиллик одимлари» китоблар ва суратлар кўргазмаси. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ва хорижда Ўзбекистон тўғрисида чоп этилган китоблар, фотоальбомлар, фотосуратлар, буклетлар намойиш этилади. Маданият ишлари вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Республика давлат кутубхонаси2001 йил, июль—сентябрь

14.

«Янги тароналар» миллий эстрада қўшиқ ва куйлари танлови. Миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, тарғиб этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижрочилар ўртасида танлов ўтказилади. Унинг ғолиблари ижоди оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб, мамлакатимиз ва хориждаги маданий тадбирларда қатнашиш учун жалб этилади.Маданият ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси, «Ўзтелерадио» компанияси, «Маънавият ва маърифат» маркази, ҳокимликлар2001 йил, апрель—сентябрь

15.

«Ўзбекистон одамлари», «Мустақиллик одимлари» кўргазмалари. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида мамлакатимиз мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган, давлатимизнинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлиги натижаларини намойиш этадиган кўргазмалар ташкил этилади. Уларда маданиятимиз, адабиёт ва санъатимиз, фанимиз ютуқлари кенг тарғиб этилади.Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, ижодий уюшмалар2001 йил, июнь—сентябрь

16.

«Ўзбекистон: мозий дурдоналари» экспозициясини ташкил этиш. Республика музейларининг хазиналаридан жой бўлган энг ноёб осори-атиқалар биринчи бор алоҳида экспозиция тарзида кенг жамоатчиликка намойиш қилинади. Экспозициянинг каталоглари чоп этилиб, кенг миқёсда тарқатилади.«Ўзбекмузей» жамғармаси, Темурийлар тарихи давлат музейи2001 йил, февраль—сентябрь

17.

«Фидойинома», «Тўда» бадиий фильмларини яратиш. Фильмларда маърифатпарвар аждодларимизнинг озодлик йўлида олиб борган курашлари ҳақида, бугунги кунда мустақиллигимизга рахна солмоқчи бўлган турли тўдаларнинг кирдикорлари хусусида таъсирчан ҳикоя қилинади.«Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси2001 йил давомида

18.

«Сарҳисоб» ҳужжатли фильмлар туркуми. Мустақилликнинг 10 йили мобайнида жамиятимизнинг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Мустақил юрт қасидаси», «Қуёш кетмас энди бу юртдан», «Фарзандлари фидойи Ватан», «Ўзбекистон — умумий уйимиз», «Келажак ҳақида ўйлар» каби ҳужжатли фильмлар яратилади ва кинотеатрларда, телевидение орқали намойиш этилади.«Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси, «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил

19.

Миллий давлатчилик тарихи, маънавий қадриятлар, истиқлол мавзуида болаларбоп мультфильмлар туркуми яратиш.«Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси, «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил

20.

«Истиқлол тонги» республика танлови. Танлов мамлакатимизнинг тарихан қисқа муддатда босиб ўтган асрларга татигулик йўли, халқимизнинг гўзал фазилатлари, давримиз қаҳрамонларининг ички дунёси ва менталитетидаги ўзига хос янгиланиш жараёнлари юксак бадиий маҳорат билан тасвирланган, миллий истиқлол ғоясини тарғиб этишга хизмат қиладиган асарларни саралашга ва рағбатлантиришга қаратилади.Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, «Ўзтелерадио»компанияси, Оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси2001 йил, январь—август

21.

«Маънавият гулистони» қўлланмасини нашр этиш. Миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунчалари ва тамойилларини кенг оммага етказиш ва кишилар қалбига сингдириш мақсадида қўлланма Шарқ адабиётининг энг мумтоз намуналари услубида тайёрланади. У содда ва жозибадор тилда битилган ҳикоятлар, иқтибослар, рангли безаклар билан бойитилади.Ёзувчилар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси, Оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси2001 йил, август

22.

«Замонамиз қаҳрамонлари» очерклар тўплами. Тўпламда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва журналистлари қаламига мансуб бугунги кун қаҳрамонлари, жамиятимиздаги муҳим воқеалар, ислоҳотлар одимларига оид бадиий очерклар жамланиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.Ёзувчилар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси, Оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси2001 йил, август

23.

«Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши» илмий-амалий конференцияси. Конференция миллий қадриятларимизнинг халқимизга қайтарилиши, уларни асраб-авайлаш ва жамиятимиз тараққиётига хизмат қилдириш муаммоларига бағишланади. Конференция материаллари асосида маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.Имом Бухорий халқаро жамғармаси2001 йил, август

24.

«Истиқлол тароналари» танловлари. Комилжон Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов, Ҳожи Абдуллазиз Абдурасулов, Ботир Зокиров ва бошқа атоқли санъаткорлар номидаги республика анъанавий танловларини ўтказиш ва ёш истеъдодларни рўёбга чиқариш.Маданият ишлари вазирлиги, ҳокимликлар, ҳомийларЙил давомида ҳар ойда бир ёки икки тадбир ўтказилади

25.

«Мустақиллик тимсоли» саҳна асарлари танлови. Танлов доирасила Ватанимиз мустақиллигининг 10 йиллигига бағишлаб саҳналаштирилган энг яхши асарлар намойиш этилади ва рағбатлантирилади.Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар2001 йил, август

26.

Уч жилдли «Ўзбек миллий рақс санъати тарихи» китобини ва «Ватан мадҳи» фотоальбомини нашр этиш. Миллий рақс санъатимизнинг бой тарихи, анъаналари, мустақиллик йилларидаги ривожи рангли безакли китобларда ёрқи� акс эттирилади ва тарғиб қилинади.Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар2001 йил, август

27.

«XXI аср — соғлом авлод асри», «Истиқлол ғунчалари», «Меросимиз ворислари» болалар ижодий кўргазмалари. Иқтидорли ёшларнинг «Оналар ва болалар йилига бағишланган ижод намуналари намойиш этилади, уларнинг устоз санъаткорлар билан учрашувлари ташкил қилинади ва рангли альбом чоп этилади.Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, ижодий уюшмалар2001 йил, январь—апрель

III. Маърифий-тарбиявий ишлар

1.

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичи якунларига бағишланган Республика илмий-амалий конференциясини ўтказишЎзФА, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2001 йил, сентябрь

2.

«Ўзбекистон фани: ўтмиши, бугуни ва келажаги» мавзусида Республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш ЎзФА, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги2001 йил, июнь

3.

Ўзбекистон Республикаси ўқитувчилари анжумани. Мустақиллик йилларида баркамол авлод тарбияси йўлида устоз ва мураббийлар меҳнатига муносиб баҳо берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинади. Халқ таълими вазирлиги2001 йил, июнь

4.

Мустақиллик байрамига бағишлаб, мактаб ўқувчиларининг «Олимпиада умидлари» Республика спорт ўйинларини ўтказиш.Халқ таълими вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Республика Касаба уюшмалари Федерацияси, «Камолот»2001 йил, май

5.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» Республика спорт ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Республика Касаба уюшмалари Федерацияси, «Камолот»2001 йил, апрел—май

6.

Мустақилликнинг 10 йиллигига бағишлаб Самарқандда кураш бўйича Биринчи Осиё чемпионатини ўтказиш.Халқаро кураш ассоциацияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси2001 йил, апрель

7.

«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи асосида ўқув дастурлари, дарсликлар ва қўлланмалар яратиш.ЎзФА, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиЙил давомида

IV. Ташвиқот-тарғибот ишлари

1.

«Ўзбек модели» Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли. Унинг жаҳон тажрибаси билан уйғунлиги ва халқаро миқёсда тан олиниши. Самарали натижалари. Оммавий ахборот воситалари, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

2.

«Миллий давлатчилик» Ватанимизда миллий давлатчиликнинг тикланиши. Бу даврнинг ўзига хос мураккабликлари ҳақида туркум мақолалар, кўрсатувлар. ОАВ, «Ўзтелерадио». компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А. Йилнинг ҳар чорагида

3.

«Озод ва эркин ҳаёт пойдевори» Конституция халқимиз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя воситаси экани ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йил давомида

4.

«Она Ватан рамзлари» Мустақил давлатимиз рамзлари — байроқ, герб, мадҳиянинг қабул қилиниши. Бунинг маънавий, маърифий ва тарихий аҳамияти. Миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, она заминга садоқат туйғуларини шакллантиришда тутадиган ўрни (ҳаётий мисоллар воситасида). ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йилнинг ҳар чорагида

5.

«Ўзбекистон байрамлари» Мустақиллик байрами, Конституция, Ватан ҳимоячилари, Оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳаётимизга янгича мазмун бахш этгани ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Байрамлар олдидан жамоатчилик фикрлари асосида айни шу байрам аҳамияти кўрсатиб берилади.

6.

«Мақсадимиз — тинчлик, бунёдкорлик, ҳамкорлик» Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг БМТ, НАТО, ЭКО, ОИК, Қўшилмаслик ҳаракати, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро сиёсий , иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий-маданий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликнинг йўлга қўйиши. Амалий натижалар ва истиқбол.ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йилнинг ҳар чорагида

7.

«Мустақиллик — ҳуқуқ демакдир» Мустақиллик туфайли халқимизнинг поймол этилган ҳақ-ҳуқуқлари тиклангани, «Пахта иши», «Ўзбеклар иши» деган бўҳтонлардан, қатағонлардан абадул-абад озод бўлгани ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

8.

«Фарзанд — азиз, она — мўътабар» XXI асрнинг биринчи йили Президентимиз томонидан «Оналар ва болалар йили» деб эълон қилинишидан кўзланган мақсад. Она ва бола саломатлиги — буюк келажак кафолатидир. Бу борада қабул қилинган Давлат дастури ва унда белгиланган кўламли ишларнинг аҳамияти. Эълон қилинган энг сара асарларни тўплаб, шу номда китоб нашр этиш. Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йил мобайнида

9.

«Фарзандлари баркамол юрт қудратли бўлади» Таълим-тарбия тизимидаги туб ислоҳотлар. «Таълим ҳақида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг самаралари, унинг халқаро миқёсдаги эътирофи. Баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган стратегик мақсад ва вазифалар. Уларни бажариш борасида қилинган ишлар. Амалий натижалар. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йил мобайнида

10.

«Боқий қадриятлар» Миллатимиз қиёфасини, халқаро обрў-эътиборини белгилайдиган қадриятлар, анъана ва урф-одатларнинг ҳаётга қайтарилиши, бу йўлда амалга оширилган беқиёс ишлар ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

11.

«Улуғ аждодларимизга эҳтиром» Буюк аждодларимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатнинг тикланиши. Ислом дини халқимизнинг минг йиллик қадрияти сифатида улуғланиши. Ўтган улуғларнинг хотирасини эъзозлаш борасида қилинган кўп-кўп хайрли ишлар. Уларнинг миллий маънавиятимизга кўрсатган таъсири.ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йилнинг ҳар чорагида

12.

«Тараққиёт йўлларида» Юртимиздаги бунёдкорлик ишлари. Истиқлол даврида, хусусан, 2001 йилда бунёд этилган янги иншоотлар, қўшма корхоналар, йўл ва кўприклар, тиббиёт муассасалари ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам. Суратлар. Репортаж ва таҳлилий мақолалар, кўрсатувлар.

13.

«Ўзбекистон — ишончли ҳамкор» Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши. Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта бозори, халқаро савдо, халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йилнинг иккинчи чораги ва мустақиллик байрами арафасида

14.

«XXI аср: кўппартиявийлик — демократия мезони» Республикамиздаги сиёсий партияларнинг такомиллашиб бориш жараёни, жамиятимизда кўппартиявийликнинг аҳамияти. Фикрлар ранг-баранглиги жараёнининг шаклланиши.ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.2001 йил давомида

15.

«Миллий дипломатия» Мамлакатимизда миллий дипломатиянинг таш�ил топиши ва шаклланиш жараёни. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Йил давомида

16.

«Ўн йил аввал ва бугун»
Юртимиз иқтисодий тараққиётининг таҳлили. Қўлга киритилаётган ютуқлар омили, муваффақиятлар сири. МДҲ давлатлари мисолида қиёс.
ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Ҳар чорак якунида

17.

«Мамлакатимиз қудрати тимсоли» Миллий армиянинг шаклланиши. Ватанимизнинг бугунги ҳарбий қудрати. Миллий армиямизнинг устувор жиҳатлари. Юқори малакали офицерлар тайёрлайдиган илмгоҳлар. Аскарларимизнинг мардлиги ва жасурлигини ҳаётий мисоллар асосида таҳлил қилиш ва ёритиш. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс»; «Жаҳон» А.А.2001 йилнинг ҳар ойида

18.

«Истиқлол берган имкон» XXI асрда ўзбек деҳқони, янгича ишлаш ва яшаш. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, бу борада эришилган ютуқлар, тажрибалар. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

19.

«Она тилим...» «Давлат тили ҳақида»ги Қонун. Янги алифбонинг жорий этилиши. Бу борада қилинган серқирра ва кўламли ишлар. Муаммолар. Лотин алифбосига ўтишдан мақсад. Янги алифбонинг афзалликлари ва имкониятлари ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.2001 йилнинг ҳар чорагида

20.

«XXI аср — баркамол авлод асри» Илм-фан, техника соҳасида ўз иқтидорини намоён этган энг истеъдодли ёшлар. Уларнинг юрт истиқболи йўлида қилаётган ибратли илмий-ижодий ишлари. Тенгдошларига ва ўсиб келаётган ёш авлодга намунали ибратлари ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

21.

«Ўзбекистон спорти юлдузлари» Мустақиллик йилларида Ўзбекистонимиз довруғини дунёга таратган спорт юлдузларининг ёрқин ғалабалари, Ватан шаънини ҳимоя этишда кўрсатган матонати ва иродаси ҳақидаОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.2001 йилнинг ҳар ойида

22.

«Зулфия» мукофоти соҳиблари Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мукофотнинг жойлардаги истеъдодли ёшларни рўёбга чиқариш, уларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва имкониятларини тўла намоён этишида беқиёс аҳамият касб этаётгани ҳақида. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.2001 йил номзодлар эълон қилингач ва мукофот берилгач.

23.

«XXI аср — Ўзбекистон асри» Ўзбекистоннинг янги асрдаги стратегик мўлжаллари, иқтисодиётимизда, ижтимоий ҳаётимизда рўй бераётган янгиликлар, илм-фан, спорт, санъат соҳасидаги ютуқлар таҳлил этилади. ОАВ, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» А.А.Мунтазам

24.

«Озодликнинг машаққатли йўли». 10 қисм.
Мазкур ҳужжатли-публицистик фильмда 1991 йилдан 2001 йилгача бўлган катта давр қамраб олинади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, август

25.

«Бунёдкорлик». Телесериал. 4-қисм.
Халқимиз қўлга киритаётган улкан муваффақиятлар, бунёдкорлик, жаҳон ҳамжамияти билан изчил ҳамкорлик ва бунинг самаралари ҳақида ҳикоя қилинади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, август

26.

«Биз билган ва билмаган тарих» Тарихимизда чуқур из қолдирган шахс, воқеа, иншоотлар, шуларнинг воситасида моддий-маънавий қадриятларимизнинг асл тарихи таҳлили, ҳаққоний ўтмишни англаш, бугунги тинч ва осойишта ҳаётни улуғлаш. «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, мунтазам

27.

«Дунё шарафлаган ўғлонлармиз». 2-қисм.
Мазкур фильм юртимиз мустақилликка эришгач, спортнинг том маънода янги босқичга кўтарилиши. Бу соҳага Президент Ислом Каримовнинг эътибори ва ғамхўрликлари. Мамлакатимиз спортчиларининг Олимпия ва жаҳон спорт мусобақаларида қўлга киритаётган улкан муваффақиятлари ҳақида.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил май—июнь

28.

«Буюк аждодларимиз». 10 қисмли фильм.
Ўзбек халқининг дунё илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси. Қадим юртимиз кўплаб қомусий олимлар етишиб чиққан муқаддас замин эканлиги. Мустақилликнинг ўтган ўн йилида Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Термизийлар сингари кўплаб улуғ аждодларимизнинг таваллуд тўйларини дунё миқёсида кенг нишонланиши, уларнинг бой меросини ўқиб-ўрганиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил май—июнь

29.

«Президент фарзандлари». 5 қисмли фильм.
Ушбу фильмда «Умид», «Улуғбек» жамғармалари йўлланмалари билан хорижда билим олиб қайтган ёшларнинг бугунги фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм «Умид», «Улуғбек» жамғармалари билан ҳамкорликда яратилади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, июль

30.

«Ислом Каримов — Ўзбекистоннинг биринчи Президенти».
Мазкур фильмда Президент Ислом Каримовнинг Ватан мустақиллигини қўлга киритиш, уни мустаҳкамлаш ва буюк келажак яратиш йўлидаги тенгсиз хизматлари ҳақида ҳикоя қилинади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, август

31.

«Шарқ дарвозаси» Мустақиллик йилларида юртимизда мангуликка дахлдор улкан маънавий-маърифий ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамиятидан ўзига хос ва ўзига мос ўрин эгаллади. Ушбу фильм шу ҳақда ҳикоя қилади. «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, август

32.

«Ўзбекистон аскарлари» Фильм Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган қуролли кучларимиз, уларнинг жасорати ва мардлигига бағишланган. «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, март

33.

«Маҳалла» «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» асарида маҳалланинг ҳаётимизда тутган ўрнига юксак баҳо берилган. Шундан келиб чиқиб, мазкур фильмда маҳаллаларимиздаги янгича анъаналар ҳақида ҳикоя қилинади. «Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, апрель

34.

«Бағрикенглик».
Ушбу фильмда мамлакатимиздаги турли диний конфессияларнинг фаолияти, тинчлик-тотувлик йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, мунтазам

35.

«Тикланиш йиллари». Радиофильм.
Мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларида 10 йил давомидаги ривожланиш ва ўзгаришлар, бозор иқтисодиётига ўтиш, одамлар онгида мулкдорлик ҳиссини шаклланиши ҳақида ҳикоя қилинади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, мунтазам

36.

«Буюк муқаддимадан буюк янгиланиш сари» Радиофильм. Миллий истиқлол мафкураси ҳақида.«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, ҳар ойда бир марта

37.

«Дилимдасан, Ватаним» Радиофильм.
Мамлакатимиз ёшлари ҳаётидаги беқиёс ўзгаришлар, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар. Шунингдек, халқаро спорт мусобақаларида катта муваффақиятларга эришаётган спортчиларимиз ҳақида ҳикоя қилади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йилнинг ҳар ойида

38.

«Ўзбекистон ифтихорлари». Радиофильм.
Мустақиллик йилларида ўзбек спортчиларининг халқаро майдонларда эришган ютуқлари, ўзбек курашининг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, Сидней олимпиадасидаги ғалабалар ҳақида.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, июль

39.

«Ўзбекистон XXI асрда».
Мазкур радиофильмда Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, Парламент, қонунчилик, шунингдек мамлакатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган улуғвор ишларга алоҳида урғу берилади.
«Ўзтелерадио» компанияси2001 йил, июль—август

40.

«Ўзбекистон — жаҳон ҳамжамиятида» Мазкур китобда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўзига хос ва ўзига мос ўрни ҳамда нуфузи ҳақида фикр юритилади. Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

41.

«Кучли давлатдан — кучли жамият сари».
Рисолада халқимиз танлаган йўл, бу борада қўлга киритилган муваффақиятлар ва тўпланган тажрибалар ҳақида фикр юритилади.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

42.

«Комил инсон –— миллат келажаги».
Мазкур китоб халқимизнинг комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш борасидаги асрий орзусининг рўёбга чиқариш йўлида яратилган кенг кўламли имкониятлар, шарт-шароитлар. Бугунги ёш авлод буюк келажагимизнинг яратувчилари деган ғоянинг воқеликка айланиб бораётгани ҳақида.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

43.

«Истиқлолнинг залворли одимлари» рукни остида «Баркамол авлод», «Фидойилик — ҳаёт мазмуни», «Ватан ҳимояси — муқаддас бурч», «Мафкуравий иммунитет», «Миллатлараро муносабатлар», «Ўзбекистон — минтақада тинчлик ҳимоячиси» каби муҳим ҳаётий мавзуларга бағишланган рисолалар чоп этилади.Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

44.

Н. Ғаффорли, А. Касаев. «Ислоҳотларнинг ўзбек модели:тинчлик ва барқарорлик — тараққиёт омили». Ушбу рисолада ўзбек моделининг дунёвий эътирофи, унинг ўзига хослиги ва демократик тамойилларга асосланганлиги чуқур таҳлил этилган.Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

45.

Мустақилликнинг 10 йиллигига бағишлаб рангли плакатлар тўпламини нашр этиш. Мамлакатимизда кейинги ўн йилда иқтисодиёт, фан-техника, таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда эришилган катта муваффақиятлар рангли суратлар орқали ҳикоя қилинади. Давлат Матбуот қўмитаси, «Ўзбекистон» нашриёти2001 йил

46.

«Истиқлол солномаси».
Мазкур китобда мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида 1991 йил августидан 2000 йил февралигача бўлган давр ичида рўй берган энг муҳим воқеалар атрофлича таҳлил этилган.
Давлат Матбуот қўмитаси, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти2001 йил

47.

«Янгиланишдан — буюк ўзгариш сари».
Инсон ва жамият бор экан, эзгу ғояларнинг зиддияти бўлган зулм ва зўравонлик, қабоҳат ва жаҳолат янги-янги шаклларда намоён бўлишга уринади. Лекин улар одамзоднинг адолат, тинчлик ва биродарлик, тараққиёт ва фаровонлик ғояларига таяниб, олий мақсадлар сари интилишини асло тўхтата олмайди. Рисола жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи олий мақсад сари интилиш ҳақида.
Давлат Матбуот қўмитаси, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти2001 йил

48.

«Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти».
Ушбу рисола БМТ, унинг асосий органлари, мустақил Ўзбекистоннинг БМТда тутган ўрни ҳақида ўқувчига қимматли маълумот беради.
Давлат Матбуот қўмитаси, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти2001 йил

49.

«Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси». 1 ва 2 - жилдлар. Мустақилликка эришгач, чоп этилаётган 12 жилдли Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг мазкур жилдларида озодлик учун курашган тарихий сиймолар, таълим, фан-техника тараққиёти, юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган фидойи юртдошларимиз, қадимий шаҳарларимиз тўғрисида қимматли маълумотлар жамланган. «Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси» давлат илмий нашриёти2001 йил

50.

«Болалар энциклопедияси».
Оналар ва болалар йили муносабати билан тайёрланган ушбу китобдан болаларимиз дунёқарашини шакллантириш, тасаввурларини бойитишга хизмат қиладиган муҳим ва қимматли маълумотлар ўрин олган.
«Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси» давлат илмий нашриёти2001 йил

51.

«Республика Узбекистан» маълумотнома-тўплам. Ушбу китоб мустақиллик йилларида таълим, фан-техника, маданият, саноат ва бошқа соҳаларда қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида ўқувчига етарлича тасаввур беради.«Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси» давлат илмий нашриёти2001 йил

52.

«Оиланинг олтин шаҳодатномаси».
Оила — жамият асоси. Унинг пойдевори мустаҳкам бўлиши соғлом фарзанднинг дунёга келишига бевосита боғлиқ. Рисола шу ҳақда.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Ёзувчи» нашриёти2001 йил

53.

«Мен нечун севаман Ўзбекистонни».
Лотин алифбосида чоп этилаётган бу китобдан А.Ориповнинг она Ватанга муҳаббат руҳи билан суғорилган, истиқлол ғоялари тараннум этилган шеърлари ўрин олган.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Ёзувчи» нашриёти2001 йил

54.

«Истиқлолнинг буюк қудрати нимада?».
Китоб Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида Президент Ислом Каримовнинг буюк хизматлари, илгари сурган ғояларининг жаҳон сиёсатшунослигида тутган ўрни ҳақида.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Чўлпон» нашриёти2001 йил

55.

«Ҳуқуқий давлат нима?».
Китобда ҳуқуқий давлат асослари нималардан иборат эканлиги мустақил Ўзбекистонимизнинг кейинги ўн йиллик тараққиёт йўли мисолида таҳлил этилган.
Давлат Матбуот қўмитаси, «Чўлпон» нашриёти2001 йил

56.

«Ўзбекистон Қаҳрамонлари». Туркум. «Ўзбекистон Қаҳрамони» юксак унвонига сазовор бўлган бир гуруҳ ҳамюртларимиз, уларнинг Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда адабиёт-санъат ривожига қўшган улкан ҳиссаси, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги фидойиликлари ҳақида. Давлат Матбуот қўмитаси, «Чўлпон» нашриёти2001 йил

57.

«Соғлом авлод — миллат таянчи», «Оила кутубхонаси» туркумида чоп этилаётган ушбу китобда йигит-қизларнинг балоғат ёши, оила қуриш ва соғлом фарзанд кўриш каби муҳим ҳаётий масалалар илмий жиҳатдан чуқур таҳлил этилган. Давлат Матбуот қўмитаси, Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти2001 йил

58.

«Шаҳарларимиз мустақиллик йилларида».
Китобда мустақиллик йилларида мамлакатимиздаги 120 дан ортиқ шаҳарларда рўй берган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, шаҳарларимизнинг тубдан ўзгаргани, илм-фан ва маданият масканига айланиб бораётгани ҳақида фикр юритилади.
Давлат Матбуот қўмитаси, Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти2001 йил

59.

«Миллий курашимиз довруғи».
Китобда ўзбек миллий курашининг дунёда юксак обрў-эътибор топгани, Президент Ислом Каримовнинг бу борадаги улкан хизматлари, дунё халқларининг миллий курашимизга бўлган ихлос-эҳтироми кураш бўйича жаҳон чемпионларининг ҳикоялари асосида тадқиқ этилади.
Давлат Матбуот қўмитаси, Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти2001 йил

60.

«Мустақил Ўзбекистон». Ўзбек, рус ва инглиз тилларида. Ушбу рисолада Ўзбекистон — улкан имкониятлар мамлакати экани, мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитлари, демографик хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, унинг жаҳон миқёсида мавқе-эътибори ошиб бораётгани ёритилган.Давлат Матбуот қўмитаси, «Меҳнат» нашриёти2001 йил

61.

«Ниҳол» мукофотининг совриндорлари».
Ушбу китоб Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган «Ниҳол» мукофотининг маънавий ҳаётимизда улкан воқеа бўлгани, шу мукофот билан тақдирланган навқирон истеъдодлар ҳақида.
«Ижод дунёси» нашриёт уйи2001 йил
Т. РисқиевПрезидентнинг Давлат маслаҳатчиси
Х. Султонов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси
З. Ҳуснидинов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси
Д. Алимова Фанлар академияси Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари
А. АзизхўжаевДавлат ва жамият қурилиши академияси ректори
А. Аҳмедов Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори, Тарихчилар жамияти раиси, тарих фанлар доктори
А. БолиевРеспублика «Маънавият ва маърифат» кенгаши масъул котиби
О. БўриевФанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими
Б. Валихўжаев Самарқанд Давлат университети профессори, академик
Э. Воҳидов Ўзбекистон халқ шоири
Х. ДавронЎзбекистон халқ шоири
Н. ЖўраевОлий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси
А. Жузжоний Тошкент-Ислом университети кафедра мудири
З. ИсломовТошкент Ислом университети тадқиқот маркази директори, филология фанлари номзоди
А. ИкромовЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий комиссияси масъул котиби
Н. Иброҳимов Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ректори
М. ИсҳоқовФанлар академияси Тарих институтининг бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори
Н. КомиловФилология фанлари доктори, профессор
Н. КаримовМаърифатпарварлар жамияти раиси, филология фанлари доктори
Э. Мустафоев Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Т. МирзаевАлишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти директори, филология фанлари доктори
М. ЮсуфЎзбекистон халқ шоири
Қ. НазаровЎзбекистон Файласуфлари миллий жамияти раиси
Э. Ртвеладзе Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, академик
Ф. Сулаймонова Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи илмий ходими, филология фанлари доктори
А. Саъдуллаев Хоразм Маъмун академияси раиси, академик
Н. ТошевФанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими
А. УмаровПрезидент девони масъул ходими
М. ХайруллаевФанлар академияси Шарқшунослик институти директори
Т. ШириновФанлар академияси Археология институти директори, тарих фанлари доктори
В. Ягодин Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти директори
Т. ҚўзиевБадиий академия раиси
А. ҲакимовБадиий академия бош илмий котиби, санъатшунослик фанлари доктори