Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ангрен шаҳридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрлаштирилган Ангрен — Поп темир йўл линияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 18 июндаги ПҚ–1985-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси (кейинги ўринларда «Компания» деб аталади) ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ангрен шаҳар ҳокимлиги балансидаги давлат мулки бўлган Ангрен шаҳрида жойлашган фойдаланилмаётган 6-сон болалар мактабгача таълим муассасасининг бино ва иншоотлари электрлаштирилган Ангрен — Поп темир йўл линияси қурилишида иштирок этадиган мутахассис ва ишчиларни жойлаштириш учун Компанияга бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда топширилишини, Компания уларнинг қабул қилиб олинишини ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарори 2-иловасининг 362-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 октябрь,
273-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 548-модда)