09.10.2013 йилдаги ПҚ-2048-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, йўловчилар ташиш хавфсизлиги ва сифатини ошириш, қулай ва шинам автобуслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, транспорт ташкилотларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш, йўловчилар ташишни бошқаришга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштиришнинг энг муҳим вазифалари ва йўналишлари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчилар ташишни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада оптималлаштириш, ҳаракатланадиган таркибнинг рационал миқдорини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини тизимли асосда ўрганиб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сутканинг турли вақтларида йўловчилар оқими оз-кўплигига қараб битта йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал янги тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларидан шаҳар йўналишларига чиқиб ўтиришлари учун энг қулай бўлган жойларда йўловчи ташиш автостанцияларини қуриш ва шаҳар атрофида қатновчи линиядаги таксиларнинг тўхташ жойлари учун майдончалар барпо этиш асосида шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимига шаҳар йўловчиларини ташишни бошқариш, жамоат транспорти қатнови графиклари ва интервалларига қатъий риоя этишни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, ҳаракатланадиган таркибнинг қатнови устидан «он-лайн» тартибида масофадан туриб назорат қиладиган (GPS) тизимларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар жамоат транспорти корхоналари молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш, ёнилғи-мойлаш материалларидан самарали фойдаланиш, транспорт воситаларининг ўзини ўзи қоплашини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий тариф ставкасига нисбатан рағбатлантирувчи тўловлар улушини оширишга қаратилган транспорт корхоналари ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2014-2015 йиллардаги даврда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Тошкент шаҳрида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
линиялардаги автобуслар ва йўналишли таксилар ўз йўналишлари бўйича бир-бирини такрорлаб қатнашига йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар барпо этилади, улар малакали ҳайдовчи ходимлар билан ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига мос келадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахслардан ижара шартлари асосида жалб қилинган автотранспорт воситалари (автобуслар ва микроавтобуслар)дан шаҳарда йўловчилар ташишда фойдаланиш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларни хусусий йўналишли таксиларда ташишнинг зарур бўлган тизими ва тартибини таъминлашга, биринчи навбатда йўловчилар ташиш хавфсизлигининг қатъий техник талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари билан таъминланишига, шунингдек уларнинг сақланишига, автобус саройларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ўтказилишига, автотранспорт воситалари қатновга чиқишдан олдин техник кўрикдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан мажбурий ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси хусусий йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш тўғрисида махсус низом қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2014 йилнинг 1 январига қадар муддатда йўловчилар ташиш хавфсизлиги бўйича техник талабларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва яна ҳам қаттиқроқ талаблар ўрнатсин, ҳаракатланадиган таркибнинг техник ҳолати устидан назоратни кучайтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Йўловчи ташиш бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва унинг таркибига кирувчи «Тошавтобустранс» ва «Тошпасремсервис» акциядорлик компаниялари, «Тошэлектротранс» давлат компанияси тугатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тугатилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси негизида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ташкил қилинсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг, «Тошавтобустранс», «Тошпасремсервис» акциядорлик компанияларининг ҳамда «Тошэлектротранс» давлат компаниясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилиши ўтказилиши ҳамда унинг низоми қабул қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти таркибига кирган ташкилотларнинг балансида бўлган бинолар ва иншоотларни сотишдан тушган маблағлар объектларни баҳолаш ва сотиш билан боғлик харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли 400 та автобусни сотиб олиш учун жалб этилган кредитларини қайтаришга йўналтирилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар, шунингдек, 2016 — 2019 йилларда объектларни сотишдан тушган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 9 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2048-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 январдаги ПҚ–262-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1 — 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрини йўловчи ташиш автобуслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 6 майдаги ПҚ–1109-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси маблағлари, шунингдек оладиган автобуслар миқдорига мутаносиб равишда «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси ва» сўзлари «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси маблағлари, шунингдек оладиган автобуслар миқдорига мутаносиб равишда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«10. Белгилансинки, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси томонидан таркибий бўлинмаларга «ЭвоБус ГмбХ» (Германия) фирмаси билан тузилган шартнома бўйича «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли 200 та шаҳар йўловчи ташиш автобусларини, уларга эҳтиёт қисмларни, шу жумладан автобуслардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида ишдан чиққан қисмлар ўрнига етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар ва материаллар қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг йўловчи автобуслари саройларини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 5 мартдаги ПҚ-1721-сон қарорининг 9-бандидаги «уюшма» сўзи «акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-банднинг биринчи хатбошидаги «Тошавтобустранс» сўзи «Тошшаҳартрансхизмат» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«йўловчи ташувчилар томонидан йўловчилар ташиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича йўналишда назоратни амалга ошириш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ҳамда шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «уюшма» сўзи «акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 6 мартдаги 57-сон қарорига 1-иловадаги «Мухамеджонов Ш.Ш. — «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси» сўзлари «лавозимига кўра — «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ–1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда) 2-банди биринчи хатбошидаги ва 3-бандидаги «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси» сўзлари «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«тушумларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирларини ҳисобга олган ҳолда, чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ва багажни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилиши муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар йўловчи автобуслари паркларини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 майдаги 119-сон қарорининг 10-бандидаги «уюшма» сўзи «акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 545-модда; 2017 й., 8-сон, 116-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)