Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ–3713-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ–2048-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ–3713-сонли Фармонининг 2 — 4-бандлари, шунингдек унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 11 октябрь,
ПФ-4573-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 544-модда)