Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг фан ва ўқув муассасалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 86-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 2 июнь,
ПҚ-1119-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 6-сон, 223-модда; 2016 й., 9-сон, 86-модда)