Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 30.07.2012 йилдаги 63/4-17-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг қарори, 30.07.2012 йилдаги 63/4-17-сон
Дата вступления в силу
30.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши туманида 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2012 йилнинг ўтган даврида туман ҳокимлиги, тегишли бошқармалар, идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 6 ойида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 3680 та янги иш ўринлари (дастурга нисбатан 110,2 фоиз) яратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосий вазифалардан бири 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш 2013 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туманда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режаларини инобатга олиб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда. Ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар аниқланиб иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, тумандаги тижорат банкларнинг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманда 2012 — 2015 йилларга мўлжалланган дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунига асосан қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Туманнинг 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Ишчи гуруҳи 1-иловага, ташкил этиладиган янги иш ўринларининг дастур кўрсаткичлари параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари мавжуд табиий ресурслар ва халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳаларида ишлаб чиқарилаётган ҳом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туман иқтисодиёт бўлими (М. Турсунов)га ушбу дастур кўрсаткичлари параметрлари бўйича икки кун муддатда корхоналар билан келишилган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (маҳаллалар)да ташкил этиладиган иш ўринлари параметрлари бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туман ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига аниқлик киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тижорат банклари раҳбарлари янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 2-иловага мувофиқ тасдиқлаган дастур кўрсатгичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Туман «Ахборот-маслаҳат маркази» унитар корхонаси (Ш. Номозов) 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш жойлари ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштирсин
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Туман ҳокимлигининг мажмуалари реал сектор корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш жойларини кўпайтиришни 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсатгичлари параметрларига мослаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ишчи гуруҳига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари туманнинг 2013 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноатда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига барпо этиладиган иш ўринлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаши йўналишида ташкил қилинадиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш жойлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сонли «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, микрокредитлаш тизимини қуллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан меҳнат шартномаларига биноан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштириш ва янгидан тадбиркорлик ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида яратиладиган (тикланадиган) иш ўринлари туман ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига шакллантирилиши ва қарорларда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ишчи гуруҳига жойларда қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлари билан мутаносиблигини таъминлаш, ҳар чорақда таҳлил қилиб тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (О. Тилавов) га:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу дастур кўрсатгичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда, туман иқтисодиёт бўлими билан биргаликда иш ўринлари ташкил этилиши бўйича ҳудудлар, тармоқлар ва корхоналар кесимида, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширсин ва бу борадаги таҳлилий маълумот ҳамда ҳисоботларни Ишчи комиссияга тақдим этиб бориш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Қодиров, ҳоким ўринбосарлари Н. Темиров ва Д. Умаровалар зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Х. ОМОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши т.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 30 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63/4-17-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг 2012 йил 30 июлдаги 63/4-17-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил давомида туманда яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари ижросини таъминлаш бўйича тузилган ишчи комиссияси таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Х. Омонов‎ Туман ҳокими ишчи комиссия раиси‎
Н. Темиров‎ Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий
‎масалалар бўйича ўринбосари, ишчи комиссия
‎раиси ўринбосари ‎

АЪЗОЛАРИ: ‎‎ ‎

Д. Умарова‎ Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар
‎қўмитаси раиси‎
М. Турсунов ‎ Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи‎
О. Тилавов‎ Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини
‎ижтимоий муҳофаза қилиш марказ
‎директори‎
А. Мансуров‎ Туман Давлат солиқ инспекциясининг
‎бошлиғи‎
Б. Расулов‎ «Маҳалла» жамғармаси туман бўлими раиси
С. Нишонов‎ Туман статистика бўлими бошлиғи
А. Яхшиев‎ Туман Агро банк бошқарувчиси
Ф. Эркаев‎ Туман Халқ банк бошқарувчиси
А. Хайдаров Туман Микрокредит банк бошқарувчиси
Ш. Номозов‎ Ахборот маслаҳат маркази туман бўлими
‎бошлиғи
Г. Рузимуродов‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи‎
Г. Баратов‎ Молия бўлими бошлиғи‎
М. Боқиев‎ Қовчин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи
‎директори ‎
Ж. Муродов‎ Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи
‎директори‎
Ш. Одилов‎ Иқтисодиёт коллежи директори‎
Н. Тошев‎ Сервис ва тадбиркорлик коллежи директори‎
А.Остонов‎ Хушвақт Агробизнес касб-ҳунар коллежи
‎директори ‎
Ф.Турсунов ‎ Хилол Агросаноат коллежи директори
А. Тиловатов‎ Туман Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати
‎раиси‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг 2012 йил 30 июлдаги 63/4-17-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қашқадарё вилояти Қарши туманида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
‎‏ Йўналишлар‎‏ Жами‎‏

шундан қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида‎‎

Бешкент ш.м. ф.й‎ Кожор қ.ф.й‎ Ҳилол қ.ф.й‎ Потрон қ.ф.й‎ Ертепа қ.ф.й ‎ Қоратепа қ.ф.й‎ Чорагил
‎қ.ф.й‎‎
Таллиқўрон к,ф.й‎ Поштон қ.ф.й‎ Хонабод қ.ф.й‎ Боғобод қ.ф.й‎ Нукрабод қ.фй‎ Кат қ.ф.й‎ Ковчин қ.ф.й‎ Дашт қ.ф.й‎ Чўлбўстон қ.ф.й‎
I.‎ Жами яратиладиган иш ўринлари‎ 6782‎ 833‎ 397‎ 278‎ 583‎ 527‎ 471‎ 279‎ 308‎ 196‎ 445‎ 334‎ 461‎ 509‎ 406‎ 493‎ 262‎
‎‎шу жумладан:
1.‎

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш‎

255‎ 150‎ 0‎ 0‎ 50‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 10‎ 0‎ 45‎ 0‎ 0‎ 0‎
2.‎

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш

2077‎ 240‎ 93‎ 60‎ 149‎ 187‎ 170‎ 60‎ 76‎ 22‎ 165‎ 106‎ 180‎ 187‎ 126‎ 190‎ 66‎
шундан:‎
2.1.‎ саноатда‎ 131‎ 9‎ 6‎ 4‎ 4‎ 17‎ 8‎ 5‎ 6‎ 2‎ 12‎ 6‎ 18‎ 12‎ 6‎ 12‎ 4‎
2.2.‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиш ва таъмирлаш 251‎ 26‎ 12‎ 0‎ 15‎ 27‎ 22‎ 10‎ 12‎ 4‎ 18‎ 15‎ 20‎ 23‎ 15‎ 26‎ 6‎
2.3‎ хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 1695‎ 205‎ 75‎ 56‎ 130‎ 143‎ 140‎ 45‎ 58‎ 16‎ 135‎ 85‎ 142‎ 152‎ 105‎ 152‎ 56‎
хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 764‎ 92‎ 34‎ 25‎ 59‎ 64‎ 63‎ 20‎ 26‎ 7‎ 61‎ 38‎ 64‎ 69‎ 47‎ 69‎ 25‎
бошқалар 931‎ 113‎ 41‎ 31‎ 71‎ 79‎ 77‎ 25‎ 32‎ 9‎ 74‎ 47‎ 78‎ 83‎ 58‎ 83‎ 31‎
3.‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎ 1236‎ 119‎ 96‎ 63‎ 85‎ 91‎ 82‎ 68‎ 61‎ 47‎ 82‎ 72‎ 82‎ 56‎ 82‎ 90‎ 60‎
якка‎ 426‎ 41‎ 35‎ 25‎ 30‎ 35‎ 30‎ 20‎ 21‎ 15‎ 30‎ 21‎ 26‎ 20‎ 30‎ 32‎ 15
оилавий‎ 810‎ 78‎ 61‎ 38‎ 55‎ 56‎ 52‎ 48‎ 40‎ 32‎ 52‎ 51‎ 56‎ 36‎ 52‎ 58‎ 45‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎ 1976‎ 229‎ 131‎ 98‎ 211‎ 145‎ 130‎ 86‎ 102‎ 81‎ 112‎ 86‎ 120‎ 135‎ 110‎ 126‎ 74‎
4.1.‎ шу жумладан, корхона билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик‎ 295‎ 130‎ 5‎ 0‎ 105‎ 15‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 5‎ 0‎ 10‎ 5‎ 10‎ 10‎ 0‎
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик. балиқчилик ва бошқалар)‎ 858‎ 0‎ 64‎ 45‎ 65‎ 58‎ 60‎ 55‎ 55‎ 38‎ 60‎ 50‎ 58‎ 68‎ 65‎ 63‎ 54‎
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎ 340‎ 85‎ 13‎ 12‎ 23‎ 38‎ 25‎ 10‎ 14‎ 8‎ 21‎ 10‎ 16‎ 18‎ 18‎ 21‎ 8‎
7.‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎ 40‎ 10‎ 0‎ 0‎ 0‎ 8‎ 4‎ 0‎ 0‎ 0‎ 5‎ 0‎ 5‎ 0‎ 5‎ 3‎ 0‎
II.‎ Иш ўринларини таркиби‎
1.‎ Аёллар учун‎ 2870‎ 352‎ 168‎ 118‎ 247‎ 223‎ 199‎ 118‎ 130‎ 83‎ 188‎ 141‎ 195‎ 215‎ 172‎ 209‎ 111‎
2.‎ Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)‎ 2720‎ 334‎ 159‎ 111‎ 234‎ 211‎ 189‎ 112‎ 124‎ 79‎ 178‎ 134‎ 185‎ 204‎ 163‎ 198‎ 105‎
2.1.‎ шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун‎ 2636‎ 324‎ 154‎ 108‎ 227‎ 205‎ 183‎ 108‎ 120‎ 76‎ 173‎ 130‎ 179‎ 198‎ 158‎ 192‎ 102‎
3.‎ Қишлоқ жойларда‎ 6782‎ 833‎ 397‎ 278‎ 583‎ 527‎ 471‎ 279‎ 308‎ 196‎ 445‎ 334‎ 461‎ 509‎ 406‎ 493‎ 262‎
4.‎ Квоталанган (захираланган) иш ўринлари‎ 515‎ 63‎ 30‎ 21‎ 44‎ 40‎ 36‎ 21‎ 23‎ 15‎ 34‎ 25‎ 35‎ 39‎ 31‎ 37‎ 20‎