Фарғона вилояти Бувайда туман ҳокимининг
Қарори
Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса, ММТПлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомототранспортлар, тракторлар, тиркамалар ва ярим тиркамаларни ҳамда шахсий фойдаланишдаги автомототранспортлар, трактор ва тиркамаларни 2013 йилги давлат техника кўригидан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли «Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш ҳақида»ги буйруғини хисобга олиб қарор қиламан:
1. Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса, ММТПлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомобиллар, тракторлар, тиркамалар ва бошқа транспорт воситаларини ҳамда шахсий фойдаланишдаги автомототранспортлар ва тиркамаларни 2013 йилга давлат техника кўригидан ўтказиш учун комиссия таркиби 1-иловага* асосан тасдиқлансин.
2. Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса, ММТПлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомобиллар, тракторлар, тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқа транспорт воситаларни ҳамда шахсий фойдаланишдаги автомототранспорт ва тиркамаларни 2013 йилга давлат техника кўригидан ўтказиш тўғрисидаги жадвал 2-иловага* асосан тасдиқлансин.
*1, 2-иловалар берилмайди.
3. Комиссияга тумандаги корхона, ташкилот, муассаса, ММТПлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомобиллар, тракторлар, тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқа транспорт воситалари ҳамда шахсий фойдаланишдаги автомототранспорт, тракторлар ва тиркамаларни белгиланган тартибда янги қоидалар асосида сифатли кўрикдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
4. Автокорхоналар, ММТПлар ва ташкилотларни раҳбарларига ўз балансидаги барча транспорт воситаларини давлат техника кўригига тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
5. Тегишли хўжалик, ташкилот раҳбарларига давлат техника кўригидан ўтказувчи комиссия аъзоларини 2013 йил 1 март кунидан 2013 йил 31 июнь кунига қадар бўлган муддатларда иш жойларига маоши сақланган ҳолда хизмат вазифасидан озод қилиш вазифаси топширилсин.
6. Тумандаги барча ташкилот, корхона, хўжаликлар ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва ўқитиш туман «Ватанпарвар» ташкилоти раиси А. Султоновга топширилсин.
7. «Бувайда кўзгуси» рўзномаси мухаррири А. Солиевага туман ҳудудида ўтказиладиган 2013 йилдаги давлат техника кўриги ҳақидаги маълумотларни мунтазам ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.
8. Тумандаги ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса, ММТПлар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомобиллар, тиркамалар, ярим тиркамалар ва транспорт тракторларининг давлат техника кўриги бир кунда ўтказилиши таъминлансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш туман ИИБ бошлини в/б майор Ш. Бойтемировга ва туман Мудофаа бўлими бошлиғи Ў. Суюновга топширилсин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Отақўзиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. РАХМОНОВ
Янгиқўрғон қ.,
2013 йил 15 февраль,
71-сон