Навоий вилояти ҳокимининг
ҚАРОРИ
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАҚИДА
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда вилоятда ташқи рекламани жойлаштириш тартибини тасдиқлаш мақсадида қарор қиламан:
* 1-ва 2-иловалар берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки:
комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек комиссия қарорлари асосида ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга рухсатнома ҳужжатларини бериш, уларни жойлаштиришдан тушадиган маблағларни ундирилишини таъминлаш ва реклама берувчилар билан алоқаларни амалга ошириш Комиссиянинг масъул органи «Тасвирий ойна» вилоят уюшмаси томонидан амалга оширилади;
ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини бериш йиғими «Тасвирий ойна» вилоят уюшмаси ҳисоб рақамига тушади;
реклама жойининг ижараси, реклама воситаларини жойлаштириш учун ўз ҳудуди ёки иншоотларини берган ташкилотлар ва реклама берувчи ёки уни тарқатувчи орасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига асосан тузилган ижара шартномаси орқали амалга оширилади.
3. Комиссия, вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси ҳамда «Тасвирий ойна» вилоят уюшмасига ҳамкорликда рекламаларни қонунийлигини таъминлаш бўйича ишларни олиб бориш ҳамда ўзбошимчалик билан ўрнатилган реклама эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чоралар кўриш топширилсин.
4. Навоий вилоят ҳокимининг 2002 йил 14 октябрдаги «Вилоятда ташқи рекламани ва транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш тўғрисида»ги Қ-216-сонли ҳамда 2006 йил 24 майдаги «Вилоят ҳокимининг 2002 йил 14 октябрдаги «Вилоятда ташқи рекламани ва транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш тўғрисида»ги Қ-216-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 123-Қ-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Самадов зиммасига юклатилсин.
Навоий вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Навоий ш.,
2012 йил 12 октябрь,
Қ-163-сон