1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 15 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сонли «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги 609–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 78-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 24 апрелдаги 78 (5752)-сонида эълон қилинган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 22 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ—351-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) иштирок этиши ихтиёрий ҳамда эркиндир. Фуқароларга уларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади) доимий яшовчи фуқаролар эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 33-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда ошкоралик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг муқобиллик асосида ўтказилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишда тенг сайлов ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, зарур ҳолларда эса уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгашининг комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даврига тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини қонун ҳужжатларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссиялар сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сайлов якунлари тўғрисида тегишли комиссиялар томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сенат Кенгашининг комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши қарори билан тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даврига тузилади. Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Комиссияларнинг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиялар ўз ваколатлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллиги нормасини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳлардан кейинчалик тегишли туман, шаҳар ҳокимлари билан келишиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланадиган бюллетенлар намуналари мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари билан боғлиқ ахборотини эшитади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқаради ҳамда Сенат Кенгашининг комиссиясига ахборот тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга ёки идоравий архивга топширилишини таъминлайди.
(13-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгашининг депутати киритилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар ишчи гуруҳга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Ишчи гуруҳнинг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳовлилар, уйлар, кўчалар ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳовлилар, уйлар, кўчалар ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар тегишли ҳудудда доимий яшайдиган фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар вакиллари йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади. Таркибида маҳаллалар мавжуд бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар вакилларининг йиғилишига маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вакиллик нормасини тегишли комиссия белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг маърузалари, уларнинг муҳокамаси, саволлар ва жавоблар учун вақт белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни эълон қилади. Шундан сўнг фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ҳар бирига сўз беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг маърузаси алифбо тартибида ўтказилиб, номзодлар ўзининг келгуси фаолият дастурини эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда овоз бериш шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овоз бериш шакли тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Овоз беришни ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови очиқ овоз бериш орқали ўтказилаётганда овоз бериш ҳар бир номзод бўйича қўл кўтариш йўли билан ўтказилади. Бунда фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича овоз бериш ўтказилганидан кейин, фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари лавозимига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови яширин овоз бериш орқали ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларига саноқ комиссияси томонидан сайлов бюллетенлари (бундан буён матнда бюллетень деб юритилади) берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюллетенга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиларини сайлашда бюллетенларни бериш бевосита овоз беришдан олдин бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси лавозимига номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш квадратга белги-крестик қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюллетенларнинг намуналари ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 25 сентябрдаги КҚ-91-II-сонли «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича сайлов бюллетенлари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Овозларни санаб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Саноқ комиссиясининг баённомаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилади ва баённома саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг умумий сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
овоз беришда қатнашган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин овоз бериш ўтказилганида бюллетень олган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин овоз бериш ўтказилганида ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови якунлари бўйича қарор қабул қилади, мазкур қарор фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни юқори турувчи комиссияга топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллаларидан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан ками иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилиб, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида такрорий овоз бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига икки нафардан ортиқ номзод кўрсатилган ва улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Такрорий овоз бериш ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такрорий овоз бериш чоғида овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига сайланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари такрорий сайлови
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аввалги сайлов ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
такрорий овоз бериш фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайланганлигини аниқлаш имконини бермаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига кўпи билан икки нафар номзод кўрсатилган ҳамда улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари такрорий сайлови ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли фуқаролар йиғинларида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари устидан шикоят қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини органларини шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси учинчи қисми, 9 ва 18-моддалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 220-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)