Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 5-СП, 3, 10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига кўра уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни (бундан буён матнда – болалар деб юритилади) уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйида хизмат кўрсатиш билан банд бўлган туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг ижтимоий ходимларига (бундан буён матнда – ижтимоий ходимлар деб юритилади);
болаларни уйида ўқитадиган барча турдаги умумтаълим мактаблари, шу жумладан мактаб-интернатларининг ўқитувчиларига (бундан буён матнда – мактаб ўқитувчилари деб юритилади) тайинланади.
мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Бир нафар уйда ўқитилаётганга бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиққан ҳолда уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатларининг умумий миқдорига мутаносиб равишда белгиланади.
Бунда, ҳар бир ижтимоий ходим ёки мактаб ўқитувчиси учун компенсациянинг умумий миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.
4. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.
Бунда, уйда ўқитиладиган болалар фақат уларнинг яшаш жойи микроучасткасидаги мактабларга бириктирилади.
ижтимоий ходимлар учун – туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ижтимоий ходимга ёлғиз фуқароларни бириктириш тўғрисидаги буйруғи;
6. Компенсацияни тўлаш ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми ойлик иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда, алоҳида тўлов қайдномаси бўйича амалга оширилади.
7. Ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчилари таътилда, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр учун компенсация тўланмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган компенсация миқдори чегарасида ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчиларининг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадаллари солинмайди.
9. Компенсацияни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида назарда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.