Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
1. Пекин шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) 2012 йил 6 июнь куни имзоланганлар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 февраль,
ПҚ-1921-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 100-модда)