14.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-1
Дата вступления в силу
18.02.2013
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
а) номи ва 1-бандидаги «Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар «Микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар «Микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 149-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (кейинги ўринларда – нобанк кредит ташкилотлари) томонидан касса операцияларини амалга ошириш, нақд пулларни ва бойликларни сақлаш тартибини белгилайди.»;
в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидан «, шунингдек жисмоний шахсларга депозитларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
илова белгисидаги «Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар «Микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 2 ва 3-иловалар белгиларидаги «Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар «Микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.