ИЛОВА
|
Рейтингни тузувчи — Давлат тест маркази | ||
|
Рейтингни тузишнинг даврийлиги — ҳар йили, натижаларини оммавий ахборот воситаларида чоп этган ҳолда | ||
| Т/р |
Кўрсаткич |
Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи |
| | Якуний рейтинг шу жумладан: |
100% |
| | I. Ўқитиш сифати даражасининг индекси | 35% |
| 1.1. |
Хорижий олий таълим муассасалари даражасига (PhD) эга бўлган, жаҳондаги 300 та энг яхши олий ўқув юртлари жумласига кирадиган профессор-ўқитувчилар таркиби (ПЎТ) улуши (умумий сонига нисбатан % ҳисобида) |
7% |
| 1.2. |
Ўқитиш сифати даражаси (олий ўқув юрти талабаларидан сўров натижалари бўйича) |
7% |
| 1.3. |
Йил мобайнида олий ўқув юртлари ўқитувчилари томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига) |
5% |
| 1.4. |
Хорижий ўқитувчилар ва хорижий талабалар улуши (тегишли равишда умумий сонига нисбатан % ҳисобида) |
4% |
| 1.5 |
Хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони |
4% |
| 1.6. |
Хорижий тилда ўқитиладиган таълим (мутахассисликлар) йўналишлари бўйича сони (умумий сонига нисбатан % ҳисобида) |
3% |
| 1.7. |
ПЎТнинг хорижий тилларни ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси |
3% |
| 1.8. |
Ўқув жараёнида лаборатория ва ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш |
2% |
| | II. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси | 20% |
| 2.1. |
Битирувчилар малакасини иш берувчилардан сўров натижалари бўйича баҳолаш |
10% |
| 2.2. |
Халқаро ва республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланган талабалар сони |
5% |
| 2.3. |
Ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида мутахассислик бўйича ишга жойлашган битирувчилар улуши |
5% |
| | III. Олий ўқув юртининг илмий салоҳияти | |
| 3.1. |
Халқаро индекслар маълумотлари бўйича олий ўқув юртининг ПЎТ томонидан чоп этилган материаллардан иқтибослар даражаси |
8% |
| 3.2. |
Йил мобайнида хорижий реферацияланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ва интеллектуал мулк объектларига олинган сертификатлар (патентлар) сони (1 нафар ПЎТ ҳисобига) |
7% |
| 3.3. |
Олий ўқув юрти ходимлари томонидан ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ва чоп этилган монографиялар сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига) |
4% |
| 3.4. |
Илмий-тадқиқот фаолиятидан олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига), шу жумладан: |
16% |
|
хорижий илмий фондлар ва тадқиқот марказларининг грантлари ва буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига); |
7% | |
|
иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан, шунингдек давлат грантлари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига) |
9% | |
| | IV. Бошқа кўрсаткичлар | |
| 4.1. |
Ахборот-ресурс марказининг ўқув адабиётлари, шу жумладан электрон китоблар билан таъминланганлиги, электрон ресурслардан масофадан фойдаланишнинг мавжудлиги (1 нафар талаба ва 1 нафар ПЎТ ҳисобига фондлар сони) |
4% |
| 4.2. |
Ўқув жараёнида ва илмий-тадқиқот ишида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш даражаси (компьютер техникаси, мультимедий ускунаси, Интернетдан фойдаланиш) |
3% |
| 4.3. |
Интернетда олий ўқув юрти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш (олий ўқув юрти веб-сайтининг сифати, олий ўқув юрти тўғрисида зарур ахборотнинг чоп этилган мақолалар ва материалларнинг, фойдаланувчиларнинг электрон сўровлари учун боғланиш маълумотларининг мавжудлиги, сайтнинг янгилаб борилиши) |
2% |
| 4.4. |
Олий ўқув юртининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази муассасаларида ўқув машғулотларини ўтказаётган ПЎТ сони |
1% |