Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 13 декабрь,
353-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари ва интерактив хизматлар соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш».
2. 9-бандда:
а) «в» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялашган базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади»;
б) «г» кичик бандда:
олтинчи хатбошидаги «маълумотларнинг ягона электрон базасида» сўзлари «солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «маълумотларнинг ягона электрон базасини» сўзлари «ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«солиқ маъмуриятчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди»;
в) «ж» кичик бандга:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил этади»;
тўртинчи—олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи—еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 565-модда)