Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2403]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 16 октябрдаги 6-мб-сонли «2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2523, 15.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1—118-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 4-мб-сон «2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2283, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 484-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 24 июлдаги 1-мб-сон «2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2283-1, 2012 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 361-модда).
3. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. ТЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 23 октябрь,
4-мб-сон
Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисоботи (1-илова)
Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (2-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисоботи (3-илова)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисоботи (4-илова)
Ташкилот харажатлари тўғрисида ҳисоботи (5-илова)
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат товарлари нархлари тўғрисида ҳисоботи (6-илова)
Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи (7-илова)
Автомобиль транспорти корхоналарида юк ташиш тарифлари тўғрисида ҳисоботи (8-илова)
Темир йўл транспортида юк ташиш тарифлари тўғрисида ҳисоботи (9-илова)
Ҳаво транспортида юк ташиш тарифлари тўғрисида ҳисоботи (10-илова)
Қувур йўли транспортида юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисоботи (11-илова)
Алоқа хизмати тарифлари тўғрисида ҳисоботи (12-илова)
Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисида ҳисоботи (13-илова)
Экспорт-импорт тўғрисида ҳисоботи (14-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисоботи (15-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисоботи (16-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисоботи (16/1-илова)
Кооперация биржасида тузилган шартномалар доирасида 2013 йилда тайёр маҳсулот, бутловчи қисм ва материаллар етказиб берилишининг бориши тўғрисида ҳисоботи (16/2-илова)
Носаноат ташкилотларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариши тўғрисида ҳисоботи (17-илова)
Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисоботи (18-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг тушиш манбалари тўғрисида ҳисоботи (19-илова)
Газнинг келиб тушиш манбалари ва унинг тақсимоти ҳисоботи (19/1-илова)
Ёқилғи келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида ҳисоботи (20-илова)
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ва тақсимоти тўғрисида ҳисоботи (21-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти, электр станциялари (электр генератор қурилмалари) иши тўғрисида ҳисоботи (22-илова)
Рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида ҳисоботи (23-илова)
Пахта хомашёсини қайта ишлаш тўғрисида ҳисоботи (24-илова)
2012 йил пахта хомашёсини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисоботи (24/1-илова)
Пахта хомашёси хариди тўғрисида ҳисоботи (25-илова)
Бошоқли дон хариди тўғрисида ҳисоботи (26-илова)
Пилла хариди тўғрисида ҳисоботи (27-илова)
Қишлоқ хўжалик ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (28-илова)
Қишлоқ хўжалик ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (29-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи (30-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи (31-илова)
Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли (31а-илова)
(31а-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 10 июндаги 2-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2403-1, 18.06.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 25-сон, 328-модда)
Деҳқон хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисоботи (32-илова)
Мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи (33-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида ҳисоботи (34-илова)
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисоботи (35-илова)
Заҳарли чиқиндилар ҳосил бўлиши, фойдаланилиши ва уларнинг жойлаштирилиши тўғрисида ҳисоботи (36-илова)
Табиатни муҳофаза қилиш жорий харажатлари, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар тўғрисида ҳисоботи (37-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ҳисоботи (38-илова)
Ерларни рекультивация қилиш тўғрисида ҳисоботи (39-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботи (40-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботи (42-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботи (43-илова)
Ижтимоий соҳанинг айрим объектларини ишга тушириш тўғрисида ҳисоботи (43/1-илова)
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида ҳисоботи (44-илова)
Қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботи (45-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисида ҳисоботи (46-илова)
Якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни ишга тушириш тўғрисида ҳисоботи (46/1-илова)
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисоботи (47-илова)
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар тўғрисида ҳисоботи (47/1-илова)
Номолиявий активларга инвестициялар тўғрисида ҳисоботи (48-илова)
Номолиявий активларга инвестициялар тўғрисида ҳисоботи (49-илова)
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар тўғрисида ҳисоботи (49/1-илова)
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботи (50-илова)
Биржа фаолияти тўғрисида ҳисоботи (51-илова)
Биржа даромади ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботи (51/1-илова)
Бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва моллари сотиш тўғрисида ҳисоботи (52-илова)
Товарлар сотиш ва қолдиқлар тўғрисида ҳисоботи (53-илова)
Улгуржи ва чакана товар айланмаси тўғрисида ҳисоботи (54-илова)
Чакана савдо тармоқлари ва улгуржи, чакана савдо ва овқатланиш ташкилотларидаги омборхона тармоқлари тўғрисида ҳисоботи (55-илова)
Аҳолига пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисоботи (56-илова)
Аҳолига пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисоботи (56/1-илова)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида ҳисоботи (57-илова)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида ҳисоботи (58-илова)
Лизинг фаолияти бўйича ҳисоботи (59-илова)
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича ҳисоботи (60-илова)
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида ҳисоботи (61-илова)
Канализация иши тўғрисида ҳисоботи (62-илова)
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида ҳисоботи (63-илова)
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида ҳисоботи (64-илова)
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида ҳисоботи (65-илова)
Газлаштириш тўғрисида ҳисоботи (66-илова)
Хусусий уйжой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида ҳисоботи (67-илова)
Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида ҳисоботи (68-илова)
Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисоботи (69-илова)
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида ҳисоботи (70-илова)
Автомобиль транспортида халқаро юк ташишлар тўғрисида ҳисоботи (71-илова)
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўғрисида ҳисоботи (72-илова)
Қатнов турлари бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизмати тўғрисида ҳисоботи (73-илова)
Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида ҳисоботи (74-илова)
_________________транспорти тўғрисида 1) ҳисоботи (трамвай, метрополитен, троллейбус) (75-илова)
_________________транспорти тўғрисида 1) ҳисоботи (трамвай, метрополитен, троллейбус) (76-илова)
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизмати тўғрисида ҳисоботи (77-илова)
Қувур йўли транспорти хизмати тўғрисида ҳисоботи (78-илова)
Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (79-илова)
Сув транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи (80-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисоботи (81-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботи (82-илова)
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисоботи (83-илова)
Телефон алоқаси техник воситалари тўғрисида ҳисоботи (84-илова)
Мактабгача таълим муассасасининг ҳисоботи (85-илова)
Умумтаълим муассасасининг 2013/2014 ўқув йили бошига ҳисоботи (86-илова)
2013/2014 ўқув йили бошига академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳисоботи (87-илова)
2013/2014 ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисоботи (88-илова)
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг ҳисоботи (89-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болалар учун таълим муассасасининг ҳисоботи (90-илова)
Олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида ҳисоботи (91-илова)
Кутубхона фаолияти тўғрисида ҳисоботи (92-илова)
Музей фаолияти тўғрисида ҳисоботи (94-илова)
Театр фаолияти тўғрисида ҳисоботи (95-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида ҳисоботи (96-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғлари фаолияти тўғрисида ҳисоботи (97-илова)
Ўзбекистон Республикасига келган ва кетган шахслар тўғрисида ҳисоботи (98-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ҳисоботи (99-илова)
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ҳисоботи (100-илова)
Спорт таълими муассасалари бўйича (101-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларни бажарилиши тўғрисида ҳисоботи (102-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида ҳисоботи (103-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида (104-илова)
Ишлаётган пенсионерлар тўғрисида ҳисобот (104/1-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва ўсмирларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича ҳисоботи (105-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида ҳисоботи (106-илова)
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш,ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция воситаларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботи (107-илова)
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳисоботи (108-илова)
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни оитвга текшириш натижалари тўғрисида ҳисоботи (109-илова)
Профилактик эмлашлар тўғрисида ҳисоботи (110-илова)
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ҳисоботи (110/1-илова)
Ногиронлар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида ҳисоботи (111-илова)
Ногиронлик сабаблари тўғрисида ҳисоботи (112-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида ҳисоботи (113-илова)
2012 йил учун меҳнат ҳисоботи (114-илова)
2013 йил___________________ меҳнат ҳисоботи (115-илова)
Меҳнат шароитлари аҳволи ва ишлаб чиқаришда шикастланганлик тўғрисида ҳисоботи (115/1-илова)
Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисоботи (115/2-илова)
Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисоботи (115/3-илова)
Ташкилот хўжалик фаолияти асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботи (116-илова)
Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисоботи (117-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи (118-илова)
Кичик корхонанинг ҳисоботи (118/1-илова)
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи (118/2-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи (118/3-илова)
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ҳисоботи (118/4-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи (118/5-илова)
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи (118/6-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисоботи (118/7-илова)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 566-модда; 2013 й., 25-сон, 328-модда)