02.11.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
18.05.2002
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ФЕДЕРАЛ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

ХАВФСИЗЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашишга интилиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликнинг икки давлат учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, икки давлатнинг хавфсизлигига ва бошқа муҳим манфаатларига таҳдид солаётган халқаро жиноятчиликнинг бошқа кўринишларини тарқалишидан ташвишланаётганликларини изҳор қилиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган халқаро жиноятчиликка қарши курашда қўшма фаолиятни мувофиқлаштиришни истаб ва;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БМТ Бош Ассамблеясининг уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик тўғрисида 1990 йил 14 декабрдаги 45/123 Резолюцияси, шунингдек гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йил 30 мартдаги Умумий Конвенцияси, Баённома орқали 1972 йил 25 мартда унга киритилган ўзгартишлар, психотроп моддалар тўғрисида 1971 йил 21 февралдаги Конвенция ҳамда БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги Конвенциясидан келиб чиққан ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига асосланиб, ўзларининг ваколатли идоралари орқали мазкур Битимнинг бандларига мувофиқ, жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни олиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг ваколатли идораларининг рўйхатларини алмашадилар ва ушбу рўйхатлардаги ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битимни бажариш мақсадида ваколатли идоралар бир-бирлари билан тўғридан тўғри ҳамкорлик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига асосланиб ўзларининг ваколатли идоралари орқали биринчи навбатда, қуйидаги жиноий кўринишларга қарши курашда ҳамкорликни олиб борадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни ноқонуний ўстириш, ишлаб чиқариш, олиб кириш, олиб чиқиш, ташиш ва савдо қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) халқаро экстремизм ва терроризм, гаровга олиш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётган бошқа хавфли тажовузлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) кишининг ҳаёти, соғлиғи ва эркинлигига қарши жиноятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, ядровий ва радиоактив моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва ноқонуний савдо қилиш ҳамда ман этилган заҳарли ва хавфли чиқиндиларнинг ташиб ўтилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) пул ва бошқа тўлов воситалари, қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатларни қалбакилаштириш, ҳамда уларнинг ноқонуний тарқалиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) санъат асарлари ва антиквар буюмларнинг ноқонуний савдоси ва контрабандаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ё) иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни қонунийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) фоҳишабозликдан фойдаланиш ва одамларни сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) шахсларни чегарадан ноқонуний олиб ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) автотранспорт воситалари ва бошқа қимматбаҳо товарларнинг ноқонуний операциялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) товламачилик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) компьютер соҳасидаги жиноятчилик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, шахс ва буюм қидируви, шунингдек номаълум жасадларнинг шахсини аниқлаш борасида бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ушбу Битимга кўра Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш ҳамда жамоат хавфсизлигига катта хавф туғдирувчи жиноятни бартараф қилиш мақсадида ахборот алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳуқуқий қоидаларни қўллаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек криминалистикадаги усуллар, воситалар ва техникани қўллаш борасидаги тажриба алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) жиноятчиликнинг маълум бир соҳасидаги экспертлар тажрибасини алмашиш ва экспертлар учрашувларини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимга кўра ва ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ қуйидагилар тўғрисида ахборот алмашадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) гиёҳванд воситаларни топиш ва аниқлашда янги усулларни қўллаш, уларнинг ноқонуний олиб ўтишдаги янги йўналишлари, ноқонуний айланишга келиб тушаётган гиёҳванд моддаларнинг янги кўринишлари, уларнинг хусусиятлари ва тайёрлаш технологияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) уюшган гуруҳлар томонидан жиноятларни содир этиш усуллари, уларнинг таркиби, тузилиши, фаолият доираси ва жиноий алоқалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш усуллари ва шу каби фаолиятга алоқадорлиги гумон қилинаётган ташкилотлар, банк муассасалари ва фирмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида доимий истиқомат қиладиган ёки вақтинча бўлиб турган, ушбу Битимнинг 2-моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим доирасида ҳамкорликни ёзма сўровларга мувофиқ олиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Зарурат туғилганда сўровга лозим бўлган ҳужжатлар илова қилинади. Аҳдлашувчи Томонлар сўровнинг бажарилишини енгиллаштириш мақсадида, қўшимча маълумот сўраш ҳуқуқига эгалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар маълумот бошқа Аҳдлашувчи Томон учун қизиқиш уйғотди дейишга асос бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар сўровсиз ўз ташаббусларига кўра бир-бирларига маълумот юборишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқа зобитлари орқали ҳам олиб борилиши мумкин. Алоқа зобити маълумот ва ахборот бериш фаолияти билан шуғулланади ва ижро этувчи ҳуқуқларга эга бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги жисмоний шахслар тўғрисида ўзаро маълумот бериш бераётган томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ қуйидаги тамойилларга кўра амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) олинган маълумотларни улар белгиланмаган бошқа мақсадларда, тақдим этаётган ваколатли идоранинг розилигисиз фойдаланиш мумкин эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ноаниқ маълумотлар берилган ёки бериш учун мўлжалланмаган маълумотлар бериб юборилгани аниқланса, олинган маълумотларни ўчириш ёки тўғрилаш зарур. Олувчи ваколатли идора бу тўғрида дарҳол хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган қоидалар, шунингдек улар юборилган мақсадларни бажаришда маълумотлар керак бўлмаган ҳолда ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ваколатли идорасининг сўрови келиб тушган ҳолда, ушбу маълумотларнинг ҳар қандай қўлланилиши тўғрисида хабардор қилиниши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли идоралари шахслар тўғрисида маълумотларга нисбатан таъсир қилиши ёки ўзгаришга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шахслар тўғрисида маълумотларни тақдим этувчи ва олувчи ваколатли идоралар уларнинг берилиши ва қабул қилинишини рўйхатга олиш мажбуриятига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тақдим этувчи томоннинг розилигига кўра манфаатдор шахсга унинг илтимосига биноан миллий қонунларга мувофиқ у тўғридаги мавжуд маълумотлар тўғрисида маълумотнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қабул қилиб олувчи ваколатли идора шахслар тўғрисида берилган маълумотларни ноқонуний тарзда эга бўлиш, ўзгартириш ёки ошкора қилишдан самарали ҳимоя қилиш мажбуриятига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда

1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири сўровнинг бажарилиши оқибатида давлатнинг суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби (ordre public) ёки унинг давлатининг бошқа муҳим манфаатларини бузади деб ҳисобласа, бутунлай ёки вақтинча ёрдам беришдан бош тортиши ёки маълум бир шартлар қўйиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўровнинг бажарилишини рад этиш қарори қабул қилинган ҳолда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли идоралари сўраётган Аҳдлашувчи Томонни бу тўғрида рад жавобининг сабабини кўрсатган ҳолда ёзма хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда

Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа икки томонлама ёки кўп томонлама шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва экстрадиция масалаларига, шунингдек солиқ ҳамда божхона қонунчиликларини бузиш билан боғлиқ ишларга дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда

Зарур ҳолларда Томонлар ваколатли идораларининг бошқарув ходимлари ушбу Битимни самарали қўллаш воситалари ва йўлларини муҳокама қилиш учун учрашишлари, шунингдек ҳамкорликни ривожлантириш ва мукаммаллаштириш бўйича мумкин чораларни кўришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда

Томонларнинг ўзаро розилигига кўра ушбу Битимга ўзгартишлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида Томонларнинг ўзаро хабар қилганларидан сўнг 60 кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим номаълум муддатга тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим Томонлар тарафидан дипломатик каналлар орқали денонсация қилиниши мумкин, Томонлардан бири бошқа Томондан хабарнома олганидан сўнг олти ой ўтгач, ушбу Битим амал қилишини тўхтатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида 2001 йил 2 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва немис тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

(имзолар)