11.02.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
23.08.2000
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ЎРТАСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

БОЖХОНА ИШЛАРИДА ЎЗАРО МАЪМУРИЙ КЎМАКЛАШУВ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона божлари ҳамда экспорт ёки импорт чоғида олинадиган бошқа солиқларни аниқ белгилаш, тақиқлаш, чеклашлар ва назорат бўйича чора-тадбирларни тўғри қўллаш муҳимлигини тушуниб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхонага оид қонун ҳужжатларини бузиш жамиятнинг иқтисодий, фискаль, ижтимоий, маданий ва тижорат манфаатларига зарар келтиришини эътиборга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, хавфли товарлар, йўқолиб кетиш олдида турган ҳайвон ва ўсимликлар ҳамда заҳарли чиқиндиларни чегара орқали олиб ўтиш жамият учун хавф туғдиришини ҳисобга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзларининг божхонага оид қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этишга тааллуқли ишларда халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар ўз божхона маъмуриятлари ўртасида аниқ ҳуқуқий қоидаларга асосланган қалин ҳамкорлик йўлга қўйилган тақдирда янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона ҳамкорлиги кенгашининг тегишли ҳужжатларини, жумладан Ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги тавсияномани эътиборга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I БЎЛИМ

Атамалар
1-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Божхона маъмурияти» атамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Давлат божхона қўмитасини; Нидерландия Қироллиги Ҳукуматига нисбатан божхонага оид қонун ҳужжатлари қўлланишига жавобгар бўлган Марказий маъмуриятни билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Божхона қонунлари» атамаси — товарларни импорт ва экспорт қилиш, қайта юклаш, транзит олиб ўтиш, сақлаш ҳамда чиқариш муносабати билан божхона маъмуриятлари томонидан қўлланадиган ва/ёки риоя этиладиган қонун ҳужжатларини, шу жумладан тақиқлар, чеклашлар ва назорат қилишга тааллуқли ҳуқуқий ҳамда маъмурий қоидаларни билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Божхона қонунларини бузиш» атамаси — Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг божхонага оид қонун ҳужжатларини ҳар қандай бузишини, шунингдек бундай қонун бузишга бўлган ҳар қандай уринишини билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Божхона тўловлари» атамаси — ушбу Битим қўлланадиган божлар ва солиқларнинг ҳар қандай миқдорини, шунингдек ушбу божлар ва солиқларга дахлдор бўлган ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг биридан олиниши мумкин бўлмаган қўшимча ундириладиган йиғимлар, муддати ўтган тўловлар, фоизлар ва харажатларнинг оширилган суммасини билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Шахс» атамаси — ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Шахслар тўғрисида маълумотлар» атамаси — аниқланган ёки аниқланаётган жисмоний шахсга тааллуқли ҳар қандай маълумотни билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ахборот» атамаси — ҳар қандай маълумотлар, ҳужжатлар, ҳисоботлар, уларнинг тасдиқланган ёки аслига тўғри бўлган нусхалари ёки ҳар қандай шаклдаги бошқа ахборотлар, шу жумладан электрон почтани билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Сўровчи маъмурият» атамаси — кўмак сўраётган божхона маъмуриятини билдиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Сўралаётган маъмурият» атамаси — кўмак сўралаётган божхона маъмуриятини билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим соҳаси
2-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз божхона маъмуриятлари орқали ушбу Битимда баён этилган шартларга мувофиқ божхонага оид қонун ҳужжатларини зарур даражада қўллаш ҳамда божхона қоидаларини бузишларнинг олдини олиш, бундай бузишларни суриштириш ва уларга қарши кураш олиб бориш мақсадида бир-бирларига маъмурий жиҳатдан кўмаклашадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим доирасидаги барча кўмаклашувлар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек уларнинг божхона маъмуриятлари ваколатлари ва мавжуд маблағлари доирасида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим Нидерландия Қироллигининг Европа Иттифоқи қонун ҳужжатлари доирасидаги мажбуриятларига, унинг Европа Иттифоқига аъзо мамлакат сифатидаги ҳозирги ва келгусидаги мажбуриятларига ҳамда бундай мажбуриятларни қўллашни назарда тутувчи ҳар қандай бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек унинг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан тузган халқаро битимларидан келиб чиқувчи ҳозирги ва келгусидаги мажбуриятларига зарар етказмайдиган тарзда тузилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро маъмурий кўмаклашувни амалга ошириш учунгина мўлжаллангандир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу Битим жиноят ишларида ўзаро кўмаклашувни тартибга солувчи қоидаларга зарар етказмайдиган тарзда тузилган. Агар ўзаро кўмаклашув Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида амал қилувчи бошқа Битимга мувофиқ амалга оширилса, сўралаётган маъмурият бу қайси органларга тааллуқли эканлигини кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўмаклашув соҳаси
3-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона маъмуриятлари божхонага оид қонун ҳужжатларига зарур даражада риоя этилиши ҳамда божхона қоидаларини бузишларнинг олдини олиш, суриштириш ва уларга қарши кураш олиб бориш, шунингдек божхона тўловлари бажарилишини таъминлашга ёрдам берадиган ахборотларни сўровларга жавобан ёки ўз ташаббусларига кўра бир-бирларига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир божхона маъмурияти бошқа божхона маъмурияти номидан сўровларни амалга ошириш пайтида сўровлар унинг номидан ёки унинг давлатидаги бошқа маъмуриятларнинг илтимосига биноан амалга оширилаётганидаги каби ҳаракат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўровга биноан сўралаётган божхона маъмурияти божхонага оид қонун ҳужжатларини ва Аҳдлашувчи Томоннинг давлатида қўлланадиган тартиботлар ҳамда божхонага доир ҳуқуқбузарликларга оид сўровларга тааллуқли барча ахборотларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир божхона маъмурияти ўз ташаббусига кўра ошиғич равишда қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни етказади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) божхонага доир ҳуқуқбузарликларга қарши кураш олиб боришнинг самарадорлиги тасдиқланган янги методлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) божхонага доир ҳуқуқбузарликларни амалга оширишнинг янги тамойиллари, воситалари ва методлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда

Божхона маъмуриятлари божхона ишлари соҳасида бир-бирига қуйидаги соҳаларда техникавий кўмаклашишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) ҳар иккала божхона маъмуриятлари томонидан фойдаланиладиган техник воситалар билан танишиш учун божхона ходимларининг ташрифларини уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) божхона ходимларини ўқитиш ва уларга махсус кўникмаларни такомиллаштиришда ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) назоратнинг техникавий воситаларидан фойдаланишда ахборот ва тажриба алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) божхона масалалари бўйича экспертлар ташрифларини уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e) божхонага оид қонунлар ва процедуралар бўйича касбий, илмий ва техник ахборотлар алмашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўмак бериладиган алоҳида ҳолатлар
6-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровга биноан сўралаётган маъмурият, сўровчи маъмуриятга жумладан қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сўровчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига олиб кирилган товар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан қонуний экспорт қилинганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) сўровчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан олиб чиқилган товар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига қонуний импорт қилинганлиги, шунингдек товарлар ўтказилган божхона режими тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда

1. Сўровга биноан сўралувчи маъмурият қуйидагилар юзасидан алоҳида кузатувни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширганлиги ёки шундай бузишда гумон қилинаётганлиги, шунингдек сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши сўровчи маъмуриятга маълум бўлган шахслар устидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) сўровчи Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ўз ҳудудида ғайриқонуний юргизилаяпти деб гумон қилган ташилаётган ёки сақланаётган товарлар устидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) сўровчи маъмурият томонидан сўровчи Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширишда фойдаланилаётганлиги гумон қилинаётган транспорт воситалари устидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Божхона маъмуриятлари қонунларга мувофиқ, ўзаро аҳдлашув ва келишувга кўра ноқонуний товар айланувига тўсиқ қўйиш мақсадида тегишли давлатларнинг ҳудуди орқали ноқонуний товар айланувига жалб этилган товарларни ўз назорати остида импорт, экспорт қилиш ёки транзит тарзида олиб ўтишни ҳал қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда

1. Божхона маъмуриятлари сўровга биноан ёки ўз ташаббуслари билан бир-бирларига божхона ҳуқуқбузарлигига олиб келган ёки олиб келадиган амалга оширилган ёки режалаштирилаётган битишувларга доир ахборотни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг иқтисодиётига, жамоатчилиги соғлиғига, хавфсизлигига ёки бошқа муҳим ҳаётий манфаатларига катта зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти ўз ташаббусига кўра имкони борича зудлик билан бу ҳақда ахборот тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда

1. Божхона маъмуриятлари Аҳдлашувчи Томон давлатининг божхона тўловларини ундиришга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларини ундириш мақсадида бир-бирига кўмаклашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Божхона маъмуриятларига ўзаро аҳдлашувга кўра ушбу Битимнинг 19-моддасига мувофиқ ушбу моддани қўллашга тааллуқли қоидаларни ишлаб чиқадилар. Бу қоидаларга муддатлар ва шартлар киритилиши мумкин, уларга сўралаётган божхона маъмурияти томонидан қонун ҳужжатларининг қўлланиши, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилганидек, шу маъмурият ихтиёрида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V БЎЛИМ

Ахборот
10-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар тасдиқланган ёки аслига мувофиқ нусха етарли ҳужжат деб ҳисобланмаса, ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб қилиб олиниши мумкин ва улар имкони борича қисқа муддатда қайтарилиши керак, унга дахлдор бўлган сўралаётган маъмуриятнинг ёки учинчи томонларнинг ҳуқуқлари бузилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим доирасида алмашинадиган ҳар қандай ахборотга уни шарҳлайдиган ва ундан фойдаланишга доир барча тегишли ахборотлар қўшиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспертлар ва гувоҳлар
11-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўровга биноан божхона маъмуриятлари ўз миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида божхонага оид ҳуқуқбузарликларга тааллуқли жиноий ёки маъмурий ишлар олиб борилаётган пайтда ўз ходимларини гувоҳ ва/ёки эксперт сифатида қатнашиш учун вакил қилиб юборишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўровда ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ, ходим қайси иш бўйича ва ким сифатида иштирок этиши кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровни бериш
12-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим доирасида кўмаклашиш тўғрисидаги сўровномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмуриятига бевосита юборилади, ёзма равишда расмийлаштирилади ва унга бошқа зарур ҳужжатлар қўшиб жўнатилади. Вазият тақозо қилса, сўровлар оғзаки шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Бундай сўровлар қисқа муддатда ёзма равишда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган сўровнома қуйидаги ахборотлардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) сўровномани юборувчи орган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) сўровнинг предмети ва сабаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) ишнинг қисқача тавсифи, ҳуқуқий жиҳатлари ва иш юритиш жараёнининг хусусияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) агар маълум бўлса, ишга жалб этилган томонларнинг номлари ва манзиллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Божхона маъмуриятларидан исталган бирининг муайян процедураларга риоя этиш тўғрисидаги талаби сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунларига мувофиқ қаноатлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битимда назарда тутилган ахборотлар ҳар бир божхона маъмурияти томонидан шу мақсадларда тайинланган мансабдор шахсларгагина берилади. Тайинланган мансабдор шахсларнинг рўйхати бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмуриятига ушбу Битимнинг 19-моддасида назарда тутилган тадбирлар доирасида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровларни бажариш
13-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўралаётган маъмурият сўралаётган ахборотларга эга бўлмаса, у бундай ахборотларни олиш мақсадида миллий қонунларга мувофиқ сўровлар ўтказади. Бундай сўровлар божхонага оид қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолати бўйича ахборот талаб этиладиган шахсларни, гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилишдан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўровномага биноан сўровчи маъмурият томонидан тайинланган мансабдор шахслар сўралаётган маъмуриятнинг рухсати билан ва бу маъмурият илгари суриши мумкин бўлган шартларга риоя қилган ҳолда ёки божхонага доир ҳуқуқбузарликларни суриштириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) сўралаётган маъмуриятнинг офисларида ҳужжатлар, ёзувлар ва ушбу қонунбузарликка тааллуқли бўлган ахборотларни топиш учун бошқа тегишли маълумотларни таққослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) ушбу қонунбузарликка дахлдор бўлган ҳужжатлар, ёзувлар ва бошқа ахборотлардан нусхалар кўчириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) сўралаётган маъмурият томонидан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ўтказилаётган ва сўровчи маъмуриятга дахлдор бўлган сўровда қатнашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўровчи маъмуриятнинг расмий шахслари ушбу Битимнинг 11-моддасида ёки ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатларда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида бўладилар, улар ҳар қандай вақтда ўз расмий ваколатларининг далилларини тақдим этишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. У ерда бўлганда ҳам улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, унинг божхона мансабдор шахслари фойдаланадиган ҳимоядан фойдаланадилар ва амалга оширишлари мумкин бўлган ҳар қандай қоидабузарлик учун жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотнинг махфийлиги
15-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим доирасида олинган ҳар қандай ахборот божхона маъмуриятлари томонидан фақатгина ушбу Битим мақсадлари учун фойдаланилади, бундай ахборотни тақдим этган божхона маъмурияти ундан бошқа мақсадларда ёки бошқа органлар томонидан фойдаланилишига розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Бундай фойдаланиш чоғида ахборотни тақдим этган божхона маъмурияти белгилаши мумкин бўлган барча чеклашларга риоя қилиниши лозим. Тақдим этган божхона маъмуриятининг миллий қонунларида кўрсатилган бўлса, ҳар қандай шундай ахборотдан жиноят ишини тергов қилишда фойдаланилиши мумкин, бунинг учун ахборотни берган Аҳдлашувчи Томоннинг жамоат айбловчиси ёки юридик органларининг розилиги олиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим доирасида олинган ҳар қандай ахборот, Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароларига дахлдор миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ, қайси шахсларга нисбатан сўралаётган бўлса, ўша шахсларнинг миллати, фуқаролиги ёки доимий яшаш жойидан қатъи назар, олинган шундай ахборот таъминланадиган муҳофаза ва махфийлик билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим доирасида алмашинадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар бундай ахборотни тақдим этувчи Аҳдлашувчи Томон фойдаланадиган муҳофаза даражасига тенг тарзда муҳофаза қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддага дахлдор барча қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг мамлакатида шахслар тўғрисида муҳофазага алоқадор шахслар тўғрисида барча маълумотларни бир-бирларига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шахслар тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш Аҳдлашувчи Томонлар муҳофаза даражаси ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларда бир хил бўлиши тўғрисида аҳдлашувга эришганларидан сўнг ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
X БЎЛИМ

Истиснолар
17-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўралаётган маъмурият, агар кўмак жамоат тартибига ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа муҳим манфаатларига зарар етказадиган бўлса, ёхуд саноат, тижорат ёки касб сирларининг бузилишига олиб келса, ушбу Битимда назарда тутилган кўмакни беришга мажбур эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўровчи божхона маъмурияти ўзи ижро эта олмайдиган кўмакни сўраб сўров юборса, унда бу сўровнинг ижроси сўралаётган маъмурият ихтиёрида қолади ва у сўровчи маъмуриятни бу ҳақда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кўмаклашиш сўралаётган маъмурият томонидан бундай кўмак ўтказилаётган терговни амалга оширишга, жазолашга ёки ишни олиб боришга халақит беради деган асосга кўра кечиктирилиши мумкин. Бундай ҳолда сўралаётган маъмурият шундай кўмакнинг сўралаётган маъмурият қўйган шартларда берилиши мумкинми ёки йўқми эканлигини аниқлаш учун сўровчи маъмурият билан маслаҳатлашиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кўмак бериш рад этилса ёки у кечиктирилса, рад этиш ёки кечиктиришнинг сабаби кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XI БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Харажатлар
18-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона маъмуриятлари ушбу Битим қоидаларини бажаришга алоқадор харажатларни қоплаш бўйича барча талабларни рад этадилар, бунга экспертлар ва гувоҳларга тўланадиган харажатлар, шунингдек давлат хизматчиси бўлмаган оғзаки таржимонлар учун сўровчи маъмурият тўлайдиган харажатлар кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар сўровнинг ижро этилиши катта ёки фавқулодда харажатларни талаб этадиган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар сўров бажариладиган шартларни аниқлаш учун, шунингдек харажатлар қай тарзда қопланиши тўғрисида маслаҳатлашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XII БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битимни ижро этиш
19-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона маъмуриятлари ушбу Битимни ижро этишга кўмаклашиш мақсадида ушбу Битим доирасида бундан кейинги муфассал чора-тадбирлар юзасидан қарор қабул қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XIII БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битимни қўллаш
20-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасига нисбатан ушбу Битим унинг ҳудудида қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Нидерландия Қироллигига нисбатан ушбу Битим унинг Европадаги ҳудудида қўлланади. Битимнинг мазкур кўринишда ёки зарур ўзгаришлар билан қўлланиши Нидерландия Антиласи ёки Арубасида татбиқ этилиши мумкин. Ушбу Битим амал қилишининг бундай татбиқ этилиши дипломатик каналлар бўйича алмашинадиган ноталарда назарда тутилиши ва келишиб олиниши мумкин бўлган санадан бошлаб ҳамда бундай ўзгаришлар ва шартларга, шу жумладан амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги шартларга риоя қилинган ҳолда кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XIV БЎЛИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний қоидалар
21-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим қоидаларини шарҳлаш ва қўллашга тааллуқли, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида юзага келадиган барча низолар маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларида назарда тутилган зарур давлат ички процедуралари бажарилгани тўғрисида охирги хабарнома олинган санадан 30 кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим муддатсиз ҳисобланади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томондан у ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ниятида эканлиги тўғрисида хабарнома олган кундан бошлаб олти ой ўтгунча амал қилади. Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилган пайтга қадар тугатилмаган ишлар Битим қоидаларига мувофиқ ниҳоясига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УШБУНИ ТАСДИҚЛАБ, лозим тарзда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаага шаҳрида 2000 йил 11 февралда икки нусхада ўзбек, ҳолланд ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Битим қоидаларини талқин қилишда инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)