Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ РАҚАМЛИ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИ СОНИНИ КЕНГАЙТИРИШ, УЛАРДАН ТЎЛИҚ ФОРМАТДА ФОЙДАЛАНИШ, СИФАТЛИ ТЎЛДИРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ ПҚ-1794-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кенгайтириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида» 2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2006 йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини Давлат бюджетидан молиялаштириш ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 30 декабрдаги 287-сон қарорига 2-илова янги таҳрирда баён қилинсин (илова қилинади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари учун Ягона тариф сеткаси тармоқ коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги 41-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқилган лавозим маошларига:
«O'zbekiston» телерадиоканали», «Sport» телерадиоканали», «Toshkent» телерадиоканали», «O'zbektelefilm», «Madaniyat va maʼrifat» телеканали», «Dunyo boʻylab» телеканали» давлат унитар корхоналари, шунингдек «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун — 1,15 миқдорида;
ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун — 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин;
б) 2-банддаги «штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш» сўзларидан кейин «ва бюджетдан ташқари маблағлар» сўзлари қўшилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 октябрь,
301-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 октябрдаги 301-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 287-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон МТРК ташкилотлари ва марказий аппаратини бюджетдан молиялаштириш
СХЕМАСИ
Изоҳ: * Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 июлдаги 331-сон ва 2002 йил 21 ноябрдаги 362-66-сон қарорларига мувофиқ узатиш ускуналари харид қилишга олинган кредитларни тўлаш.
1. Телерадиоканаллар бўйича харажатлар миқдори телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳажмидан, «O'zbektelefilm» ДУК бўйича — ишлаб чиқарилган киномаҳсулотлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
2. Телерадиоканалларнинг бюджетдан ташқари даромадлари хизматлар буюртмачилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида уларнинг ҳисоб рақамларига тушади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 495-модда; 2014 й., 1-сон, 7-модда)