Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ ТАРМОҚ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ижодий-ишлаб чиқариш ва муҳандис-техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг касб даражасини ва малакасини ошириши учун рағбатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқилган лавозим маошларига (кўпайтирувчи коэффициентни инобатга олган ҳолда):
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Oʻzbekiston 24» ijodiy birlashmasi», «Maʼrifat» ijodiy birlashmasi», «Sport» ijodiy birlashmasi», «Oʻzbektelefilm» давлат муассасалари, шунингдек, «Yoshlar» ijodiy birlashmasi» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппарати ходимлари учун — 1,15 миқдорида;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун — 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 октябрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 43-сон, 495-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошларига тармоқ коэффициентларини жорий этиш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, унинг тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 октябрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 43-сон, 495-модда)
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олиб ходимларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 февраль,
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 83-модда; 2012 й., 43-сон, 495-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)