16.11.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бахрейн Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Дата вступления в силу
18.11.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Билан Бахрейн Қироллиги Ҳукумати Ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчи,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ва хусусан, ҳар бир Томон инвесторларининг бошқа Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратиб беришни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тижорий ташаббусга омил бўлиши ва иккала Томон фаровонлигини оширишга ёрдам беришини англаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестиция» атамаси бир Томон инвестори бошқа Томон давлати ҳудудида шу Томоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ инвестиция қилган активларининг барча турларини англатади ва, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин фақат уларни эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар қандай бошқа моддий ва номоддий, кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек тегишли мулкий ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пайлар, акциялар, облигациялар ва компаниялар акцияларидаги фоизларнинг бошқа шакллари ва/ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фоизлар шакллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) иқтисодий бойликлар яратиш учун ишлатилган маблағларига талаб қилиш ҳуқуқлари ёки инвестиция билан боғлиқ ва иқтисодий бойликка эга бўлган ҳар қандай фаолиятга даъво қилиш ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, лекин бу билан чекланиб қолмайди, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат молларининг нусхалари, савдо маркалари ва хизматлари, ва шунингдек техникавий жараёнлар, иқтисодий аҳамияти бор ахборот, «ноу-хау» ва «гудвил»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қонун ёки шартномага мувофиқ иқтисодий фаолият юритиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, бунга табиат бойликларини қидириш, қазиб олиш ва ишлов бериш концессиялари ҳам киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция ёки реинвестиция қилинган активларнинг ҳар қандай ўзгариши, бу активларнинг инвестициялик хусусиятига таъсир қилмайди, агар бундай ўзгариш ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Томоннинг миллий қонунчилигига зид бўлмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестор» атамаси ҳар бир Томонга нисбатан қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Томоннинг жисмоний шахслари ҳисобланадиган фуқаролари, уларнинг мақомлари Томоннинг қонунидан келиб чиқади, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Компания ҳисобланадиган юридик ташкилот, ҳар қандай юридик шахс, ҳудудига бошқа Томон инвестициялар киритган Томон қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки ташкил этилган корпорация, фирма ёки ассоциация, ва.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ушбу Битим Томони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Даромадлар» атамаси Томоннинг мамлакатига киритилган инвестицияларидан олинган ҳар қандай маблағни англатади, бунга фойда, қарзларни талаб қилишдан олинадиган даромад, фоизлар, дивидентлар, роялтилар, лицензион ва комиссион мукофотлар, техника ёрдами, техника хизмати учун тўловлар ва мукофотларнинг бошқа шакллари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳудуд» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, бунга ерлари, ҳаво фазоси, ички сувлар, ҳудудий денгиз ва ҳудудий денгиздан ташқари ҳар қандай вилоятни англатади, улар Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига биноан ва шу халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўладиган вилоят сифатида илгари белгиланган ва /ёки кейинчалик белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Баҳрайн Қироллигига нисбатан, Қироллиги ҳудудини, шунингдек, денгиз ости ва ер остини уларнинг устидан Қироллиги халқаро ҳуқуқ, суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясига мувофиқ назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон ўз ҳудуди доирасида ва ўз қонунчилигига мувофиқ бошқа Томон инвесторларининг инвестицияларини қабул қилади ва рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Томон бошқа Томон давлати ҳудудида тан олинган инвестицияларга миллий қонунчилик белгилаб берган даражада ва шартларда барча зарур рухсатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Томонлардан ҳар бири инвесторларининг инвестициялари, бошқа Томон ҳудудида тўла ҳимоя қилинишдан ва хавфсизликдан фойдаланади. Томонлардан ҳар бири ўз ҳудудида бошқа Томон инвесторларининг инвестицияларни бошқаришларига, ишлатишларига, реализация ёки утилизация қилишларига асоссиз ёки дискриминацион чоралар кўриш йўли билан асло тўсқинлик қилмайди. Ҳар бир Томон бошқа Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан зиммаларига олган ҳар қандай мажбуриятларига амал қилишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Инвестицияларга яратиладиган режимлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон бошқа томоннинг инвесторларининг инвестицияларига бундай ҳолларда ўз инвесторларининг инвестицияларига ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратадиган қулайликдан кам бўлмаган қулай режим яратиб беради, бу эса режимларнинг қайси бири кўпроқ қулайлик яратиб беришига боғлик бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шу билан бирга ушбу модданинг қоидалари Томонлардан бирини ҳар қандай учинчи давлат инвесторларига тақдим қилинадиган имтиёзлар ёки енгилликлар бошқа Томоннинг инвесторларига татбиқ этишга мажбур қилиш лозим деб талқин қилинмайди, бунда қуйидагилар ҳисобга олиниш керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Мавжуд ёки келгусидаги божхона уюшмаларидан ҳар қандай, иқтисодий уюшма, эркин савдо зонаси, валюта уюшмаси ёки минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шаклларида иштироки ёки Томонлардан ҳар бири бундай битимнинг аъзоси бўлиши мумкинлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Икки томонлама солиққа солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳар қандай халқаро битимлар ёки солиқ солинишига тўла ёки асосан дахл қиладиган бошқа битимлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Экспроприация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлардан ҳар бирининг инвесторларининг инвестициялари бошқа томон ҳудудида национализация, экспроприация қилинмаслиги ёки национализацияга ёки экспроприацияга тенг процедураларга (бундан кейин «экспроприация» деб аталади) дучор қилинмаслиги керак, шу Томоннинг ички эҳтиёжлари билан алоқадор, дискриминациясиз ва кечиктирмай, адекват ва самарали компенсацияси бор ижтимоий мақсадлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бундай компенсация бевосита экспроприациядан олдин ёки келгуси экспроприация тўғрисидаги расман маълум бўлган вақтда қайси бири олдин келишига қараб, экспроприация қилинган инвестицияларнинг ҳақиқий қийматига тўғри келиши керак ва экспроприация санасидан то тўлов санасига қадар бўлган даврдаги оддий тижорий ставка бўйича компенсацияни ўз ичига олиш керак (ставка эспроприация вақтида амал қилаётган Либор ставкасидан кам бўлмаслиги керак), зудлик билан самарали амалга оширилиши ва эркин тўлов ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Зарар кўрган инвестор экспроприацияни амалга оширган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ ўз ишини шу Томон суд ёки бошқа мустақил органнинг зудлик билан кўриб чиқишини ва ўз инвестицияларини ушбу моддада баён этилган принципларга мувофиқ баҳолаб беришини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Томон унинг ҳудудининг ҳар қандай қисмида амал қилаётган қонунга мувофиқ рўйхатга олинган ёки ташкил қилинган ва таркибида бошқа Томон инвесторларининг акциялари бор компаниянинг активларини экспроприация қилган ҳолларда, Томон ушбу модда қоидаларининг шундай қўлланишини таъминлайдики, бошқа Томоннинг бу акцияларга эгалик қилаётган инвесторларининг инвестициялари учун зудлик билан адекват ва самарали компенсация тўлаш кафолатланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Зарарлар учун компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялари бошқа Томон давлати ҳудудида уруш ёки ҳарбий можаролар, инқилоб, давлатнинг миллий фавқулоддаги ҳолати, қўзғолон, тартибсизликлар ёки бошқа шунга ўхшаш воқеалар оқибатида зарар кўрган ҳар бир Томонга бошқа Томон ўз инвесторларининг инвестициялари ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратиб берадиган қулайликдан кам бўлмаган режим яратиб беради, бу режим компенсация, реституция ёки бошқа қийматларга нисбатан кўпроқ қулайлик яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Тўловларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон бошқа Томон инвесторларига ҳар бир Томон мамлакатидан пул маблағларини чет эл валютасида ҳеч қандай чекловсиз эркин ўтказилишига кафолат бериши керак, агар улар Томонлар қонунчилиги ўрнатган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган бўлсалар. Бундай ўтказилишлар қуйидагиларни ўз ичида олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) инвестицияни сақлаш ёки кўпайтириш учун бошланғич ва қўшимча суммалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Битимнинг 1-моддаси 3-бандида белгиланган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Томонлар қонунчилигига мувофиқ етказилган зарарлар учун бадал сифатида олинган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) шартномани бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) хорижий инвестицияларнинг барчаси ёки бир қисмини сотишдан келадиган тушумни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) низоларни ҳал қилиш, шу жумладан ҳар қандай суд ёки арбитраж қарори натижасида вужудга келадиган тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) иш ҳақи ва ходимларга бошқа тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Пул ўтказишлар кечиктиришсиз сармоя дастлаб киритилган эркин айирбошланадиган валютада ёки инвестор билан тегишли Томон ўртасидаги келишув бўйича ҳар қандай бошқа эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади. Агар инвесторлар томонидан бошқача келишувга эришилмаган бўлса, пул ўтказишлар амалдаги алмашув қоидаларига мувофиқ ўтказиш кунидаги алмашув курси бўйича амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу моддага тааллуқли ва бир Томоннинг инвестори тарафидан бошқа Томоннинг ҳудудига киритилган инвестициялардан олинган ҳар қандай валютадаги даромадлар ва бошқа маблағлар бошқа Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ушбу бошқа давлат ҳудудида қайта инвестиция қилиниши ёки бошқа мақсадлар учун ишлатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бир Томон ёки у ваколат берган орган бошқа Томон ҳудудида ўз инвесторларининг ҳар бири томонидан амалга оширилган инвестицияларига тааллуқли бадал, кафолат ёки нотижорий хатарлардан суғурта шартномаси доирасида тўловни амалга ошираётган бўлса, бошқа Томон инвесторнинг ёки талабларини биринчи Томонга ёки ваколатли органга беришни ва биринчи Томон ёки у ваколат берган органнинг суброгацияга кўра ҳар қандай шундай ҳуқуқ ёки талабни ҳақиқий эгаси қандай бўлса шундай даражада амалга ошириш ҳуқуқини тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай суброгация мазкур Томон ёки унинг ваколатли органига инвестор ҳақли бўлиши мумкин бўлган бадал ёки бошқа компенсация билан боғлиқ ҳар қандай тўловни бевосита қабул қилиб олувчи бўлиб чиқиш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8- модда
Томонлар билан Инвестор ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Томон билан бошқа Томоннинг инвестори ўртасидаги инвестицияларга доир низоларни ҳал қилиш мақсади учун маслаҳатлашувлар манфаатдор Томонлар ўртасида масалани имкон қадар тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар ушбу маслаҳатлашувлар ҳал қилиш тўғрисидаги сўров санасидан бошлаб олти ой давомида натижа бермаса инвестор низони ҳал қилиш учун ўз ихтиёрига кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳудудига инвестициялар киритилган Томоннинг ваколатли судига, ёки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 1965 йил 18 мартда Вашингтон шаҳрида имзоланган давлатлар билан бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияда назарда тутилган Инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича марказга, ёки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) агар Томонлар бошқача келишувга эришмаган бўлса, БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссиясининг арбитраж қоидаларига мувофиқ тузилиши лозим бўлган «ad hос» арбитраж трибуналига топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хар бир Томон бу билан инвестицияга оид низоларни халқаро келиштирув муассасалари ёки арбитражга тоширишга рози бўлади ва ҳар бир арбитраж суди ёки ваколатли суд томонидан чиқарилган қарорлар қатъий бўлади ва ҳар бир Томон ушбу қарорларни ўз миллий қонунчилигига мувофиқ амалга ошириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашга доир низолар имкони борича дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар ўртасидаги низони дипломатик каналлар орқали ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, у Томонлардан бирининг сўровига кўра арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бундай арбитраж суди ҳар бир алоҳида ҳол учун қуйидаги тарзда таъсис этилиши лозим. Арбитражга сўров олингандан сўнг икки ой давомида ҳар бир Томон бир трибунал аъзосини тайинлайди. Ушбу икки аъзо учинчи давлатнинг фуқаролари бўлиши лозим, улар Томонларнинг маъқуллаши билан суд раисини тайинлайди. Раис икки бошқа аъзо тайинланган санадан бошлаб икки ой давомида тайинланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 3-кичик бандда кўрсатилган муддат давомида зарур тайинлашлар амалга оширилмаса, Томонлардан ҳар бири ҳар кундай бошқа битим бўлмаганда БМТ Халқаро судининг Раисига ҳар қандай зарур тайинлашларни амалга оширишни таклиф қилиши мумкин. Агар Раис Томонлардан исталганининг фуқароси бўлса ёки у бошқа сабабга кўра ушбу вазифаларни бажара олмаса, Раис ўринбосарига зарур тайинлашларни амалга ошириш таклиф қилиниши лозим. Агар Раис ўринбосари бирортасининг фуқароси бўлса ва агар у ҳам ушбу вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлмаса, Томонлардан бирортасининг фуқароси бўлмаган, мартабаси бўйича навбатдаги бўлган БМТ Халқаро судининг аъзосига зарур тайинлашларни амалга ошириш таклиф этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 Арбитраж суди ўз қарорини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарор ҳар икки Томон учун мажбурийдир. Ҳар бир Томон ўзининг суд аъзоси ва унинг арбитраж маҳкамасидаги вакиллигининг таъминоти бўйича харажатларни ўз зиммасига олади: Раис хизматлари ва бошқа харажатлар Томонлар тарафидан тенг қисмда қопланади. Суд, шундай бўлсада, ўз қарори билан Томонлардан бирини харажатларнинг катта қисмини ўз зиммасига олишга мажбур қилишга ҳақли ва ушбу қарор ҳар икки Томон учун қатъий ва мажбурий бўлади. Суд ўз тартибини ўрнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Бошқа қоидаларнинг қўлланилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар исталган Томоннинг ички қонунчилиги қоидалари ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ мажбуриятлари, Томонлар ўртасида мавжуд бўлган ёки келажакда ушбу Битимга қўшимча тарзда белгиланадиган мажбуриятлар бошқа Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан мазкур Битимда белгиланганидан кўра қулайроқ режим яратишни назарда тутувчи умумий ва аниқ қоидалардан иборат бўлса, бундай қоидалар ўзининг афзалликлари билан ушбу Битимдан кўра устун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Битимнинг амал қилиш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим бир Томон ҳудудида унинг миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ бош Томоннинг инвесторлари тарафидан мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки ундан кейин амалга оширилаётган инвестицияларга нисбатан қўлланади. Бироқ Битим у кучга киргунга қадар вужудга келган низоларга нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12- модда
Маслаҳатлашувлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Томон бошқа Томонга мазкур Битим билан боғлиқ ҳар қандай масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Томон таклифни хайрихоҳлик билан кўриб чиқади ва бундай маслаҳатлашувлар учун имкониятни назарга олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13- модда
Ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимга Томонларнинг келишуви бўйича алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ушбу баённомалар мазкур Битимнинг ажралмас қисмидир ва мазкур Битимнинг 14-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон бошқа томонни мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган конституциявий қоидаларнинг бажарилиши тўғрисида хабардор қилади. Мазкур Битим икки билдириш хатининг сўнггиси олинган санадан бошлаб ўттизинчи куни кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим ўн йил давомида кучида қолади. Келгусида у Томонлардан исталгани унинг бекор қилиниши тўғрисида бошқа томонга ёзма билдириш жўнатган вақтдан ўн икки ой ўтгунга қадар кучида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битим денонсация қилинган кунда мазкур Битимнинг қоидалари мазкур Битимнинг амал қилиши тўхтаган кундан вақтгача амалга оширилган инвестицияларга нисбатан келгусидаги ўн йиллик давр давомида кучида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манама шаҳрида 2009 йил 16 ноябрда ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида икки асл нусҳада тузилди бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)