19.01.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
14.02.2007
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚУВАЙТ ДАВЛАТИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво қатнови тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт Давлати ўртасида ҳаво қатновининг ривожланишини рағбатлантириш ва бу соҳада мумкин қадар халқаро ҳамкорлик чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш истагида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур ҳаво қатновларига 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенция ва Халқаро транзит ҳаво қатновлари тўғрисида Битимнинг тамойил ва қоидаларини қўллаш истагида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Атамалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Битим матни ўзга маънони талаб қилмаса, ушбу Битим мақсадларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «КОНВЕНЦИЯ» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этишига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай иловани, шунингдек Конвенциянинг 90-ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) «АВИАЦИЯ МАЪМУРЛАРИ»— Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Фуқаро Авиацияси Бош Директорини ва Қувайт Давлатига нисбатан — Фуқаро авиацияси Бош Директоратини англатади ёки ҳар икки ҳолда юқорида қайд этилган маъмурлар томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа шахс ёки агентликни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) «ТАЙИНЛАНГАН АВИАКОРХОНА»— ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда мазкур Битимнинг 2-моддасига кўра келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун тайинлаган авиация корхонасини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) «ҲУДУД», «ҲАВО ҚАТНОВИ», «ХАЛҚАРО ҲАВО ҚАТНОВИ» ва «НОТИЖОРИЙ МАҚСАДЛАРДА ТЎХТАШ» атамалари ушбу Битим мақсадларида Конвенциянинг 2- ва 96-моддаларида мазкур атамаларга нисбатан белгиланган маъноларни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e) «ҲАЖМ» атамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) ҳаво кемасига нисбатан — мазкур ҳаво кемасининг йўналиши бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги юк олиш қувватини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) белгиланган ҳаво қатновига нисбатан— шундай қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини маълум бир вақт мобайнида йўналиш бўйлаб ёки унинг маълум бир қисми бўйича амалга оширган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) «ТАРИФ» атамаси агентлик хизмати ва қўшимча хизматлар шартларини ўз ичига олган йўловчилар, йўловчилар юкини ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда ана шу қийматларни қўллаш шартларини, бироқ почтани ташиш шартлари ва унга тўланадиган воситачилик ҳақлари бундан мустаснодир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g) «ПАРВОЗЛАР ЖАДВАЛИ» атамаси мазкур Битим иловасига киритилган йўналишлар жадвали ёки ушбу Битимнинг 15-моддаси 3-банди шартларига мувофиқ киритилган иловани англатади. Парвозлар жадвали мазкур Битимнинг ажралмас қисмини ташкил этади ва агар бошқа бирон-бир келишувга эришилмаган бўлса, Битимга мурожаат қилинган ҳар қандай вазиятда парвозлар жадвали ҳам назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2- модда
Ҳуқуқлар ва имтиёзларни бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимда келтирилган Парвозлар жадвалининг тегишли қисмида белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини ўрнатиш ва амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради (бундан кейин тегишли равишда «КЕЛИШИЛГАН ҚАТНОВЛАР» ва «БЕЛГИЛАНГАН ЙЎНАЛИШЛАР» деб юритилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ушбу Битимнинг шартларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш чоғида қуйида келтирилган имтиёзлардан фойдаланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) кўрсатиб ўтилган ҳудудда нотижорий мақсадларда тўхташ; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) кўрсатиб ўтилган ҳудудда Парвозлар жадвалида белгиланган йўналишдаги манзил ёки манзилларда халқаро йўловчилар, почта ва юкни олиш ҳамда тушириш мақсадида тўхташ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ушбу модданинг 2-бандида келтирилган ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача борувчи йўловчилар, юк ва почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Тайинлаш ва рухсатнома бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларини исталган вақтда амалга оширишни бошлаш мумкин, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар берилган Аҳдлашувчи Томон ёзма равишда авиакорхонани тайинлаган бўлса, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) мазкур ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонага ҳаво қатновларини амалга ошириш учун рухсатномаларни берган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Мазкур ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ келишилган қатновларини амалга ошириш учун кўрсатиб ўтилган рухсатномани кечиктирмасдан беради, башарти, мазкур Битимнинг 13-моддаси қоидаларига мувофиқ келишилган қатновлар учун тариф белгиланган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан шу Аҳдлашувчи Томон халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш чоғида Конвенция қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона қўллайдиган қонунлар ва қоидалардан келиб чиққан шартларни бажаришга қодир эканлигини исботлашни талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан авиакорхонага устунлик билан эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назоратни олиб бориш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига ёхуд ташкилотларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни рад этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Бекор қилиш, чеклаш ва шартларни қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимнинг 2-моддасида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки, башарти, авиакорхона мазкур ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя қилмаётган бўлса, ёхуд мазкур Битим қоидаларига мувофиқ ҳаво қатновларини амалга оширмаётган бўлса, мазкур авиакорхона ҳуқуқлардан фойдаланиш жараёнида ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар рухсатномадан фойдаланишни дарҳол бекор қилиш ёки шартларнинг бажарилишини талаб қилиш бундан буён қонунлар ва қоидалар бузилишининг олдини олиш учун зарур деб топилса, ёки авиация хавфсизлиги манфаатида бўлса, мазкур ҳуқуқдан фойдаланиш фақат бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашув ўтказилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Бир Аҳдлашувчи Томон ушбу моддага мувофиқ чора-тадбир кўрган тақдирда, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа ҳуқуқларига зиён етказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Аэропорт ва хизматлар учун тўловлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига аэропортлар ва бошқа авиация хизматларидан фойдаланганлик учун тўловлар мазкур Аҳдлашувчи Томон миллий авиакорхонасининг шу каби халқаро ҳаво қатновларида машғул бўлган миллий авиакорхона ҳаво кемасига белгиланадиган тўловлар қийматидан юқори бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Божхона божлари ва бошқа тўловлардан озод қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасининг халқаро ҳаво қатновларини амалга ошираётган ҳаво кемалари, шунингдек ҳаво кемасининг саҳнида бўлган уларнинг мол-мулки, эҳтиёт қисмлари, ёқилғи ва мойлаш ашёлари ҳамда кема захиралари (озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига кирган чоғида барча божхона божлари, назорат йиғимлари ва бошқа солиқлар ҳамда тўловлардан озод қилинади, башарти, бундай мол-мулк ва захиралар уларни олиб чиқиб кетилгунга қадар ҳаво кемасининг саҳнида сақланиб турса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан олиб кирилган ёки шундай тайинланган авиакорхона ҳаво кемаси саҳнидаги фақат халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чоғида ишлатиш учун мўлжалланган ёқилғи захиралари, мойлаш ашёлари, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мол-мулк ва кема захиралари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, башарти, мазкур захиралар Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди устидан амалга ошириладиган ҳаво қатнови вақтида ишлатиш учун мўлжалланган тақдирда ҳам, божхона божлари ва назорат йиғимларини ўз ичига олган ҳолда, барча давлат солиқлари ва тўловларидан озод қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ашёлар божхона назорати ёки кузатуви остига олиниши талаб қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемаси саҳнида сақланаётган рўйхатдаги доимий мосламалар, эҳтиёт қисмлар, кема захиралари ва ёқилғи ҳамда мойлаш ашёлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақат шу бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмурларининг рухсати билангина туширилиши мумкин, мазкур маъмурлар бу ашёларни улар қайтадан олиб чиқиб кетилгунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа қарорини топгунига қадар назорат ёки кузатув остига олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан ёки унинг агентлари томонидан фақат ҳаво кемалари ва унинг йўловчиларига хизмат кўрсатиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига олиб кирган авиачипталар, реклама маҳсулотлари, авиакорхона ҳужжатлари ва багаж биркалари ҳам божхона божлари ва солиқларидан озод қилинади,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Молиявий шартлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига Аҳдлашувчи Томонлар қўллайдиган валюта айирбошлаш қоидаларига мувофиқ, расмий алмашув курсида шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида йўловчилар, уларнинг юклари, почта ва юк ташишдан тушган даромадларнинг харажатлардан ортган фойда қисмини эркин муомаладаги валютада ўтказиш ҳуқуқини беради. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тўловлар тизимини тартибга келтирадиган махсус битим бўлган тақдирда, ушбу махсус битим қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур модда қоидаларининг қўлланилиши учун ўз қонунлари доирасида зарурий бўлган барча тегишли чора-тадбирларни кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Техник ва тижорий ваколатхона
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг кириш, яшаш ва ишлаш ҳуқуқига оид қонун ва қоидалари асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ҳаво қатновини амалга ошириш учун зарурий бўлган ўзининг бошқарув, техник, ишчи ходимлари ва бошқа махсус ходимларини олиб келиш ва ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳаво ташувларини бевосита ёки агентлар орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Кириш ва расмийлаштириш қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг унинг ҳаво кемасидаги йўловчилар, экипаж аъзолари ёки юкига нисбатан қўлланадиган (кириш, расмийлаштириш, иммиграция, паспорт, божхона ва карантин сингари) амалдаги қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаларидаги йўловчилар, экипаж аъзолари ва юкка нисбатан улар ўша Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлганида қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан транзит орқали ўтувчи йўловчилар соддалаштирилган божхона ва иммиграция назоратидан ўтадилар. Багаж ва юк тўғри транзит билан олиб ўтилаётган бўлса, улар божхона божлари, назорат йиғимлари ва бошқа давлат солиқ ҳамда тўловларидан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Ҳажм қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ уларнинг тегишли ҳудудлари орқали белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларини амалга ошириш учун адолатли ва тенг ҳуқуқли шарт-шароитлар яратиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси айнан шу йўналиш бўйича ёки унинг бир қисмида ҳаво қатновини амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига ўринсиз зиён етказмаслик нуқтаи назаридан унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Тайинланган авиакорхона томонидан амалга оширилаётган келишилган ҳаво қатновлари авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бораётган ёки ундан жўнаб кетаётган йўловчилар, почта ва юкни ташишнинг доимий ва оқилона меъёрдаги талабларига мос келадиган ҳажмга. жавоб бериш қоидасини ўзининг биринчи ўриндаги мақсади қилиб белгилаб олиши лозим. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда учинчи мамлакатлар ҳудудига бориш учун мўлжалланган ёки ундан келаётган халқаро йўловчиларни ҳаво кемаси саҳнига олиш ёки тушириш шундай қўшимча шартномалар қоидалари асосида амалга оширилиши лозим-ки, бунда ҳажм:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудуди ва белгиланган йўналишлардаги манзиллар оралиғидаги ташув талаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) авиакорхона парвозлари ўтадиган ўлкалардаги ташувга бўлган талаблар, бунда шу ўлкалар қамраб оладиган ҳудудида бошқа давлатлар авиакорхоналари амалга оширадиган ҳаво қатновларини инобатга олиши; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) транзит ҳаво қатновлари талабларига боғлиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Парвоз жадвалини тасдиқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишни бошлашдан камида ўттиз кун олдин ҳаво қатнови турини, фойдаланиш мўлжалланган ҳаво кемаси тури ва парвозлар жадвалини тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этиши лозим. Бу қоида, шунингдек парвозлар жадвалига киритиладиган охирги ўзгаришлар ва ёзги ҳамда қишки мавсум жадвалидан олдин ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Бундай парвозлар жадвалини олган авиация маъмурлари одатда мазкур парвозлар жадвалини тасдиқлаши ёки унга ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бироқ, ҳар қандай ҳолда ҳам, тегишли авиация маъмурлари парвозлар жадвалини тасдиқламасдан олдин ҳаво қатновини бошламаслиги лозим. Мазкур қоида парвозлар жадвалига киритиладиган охирги ўзгаришларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Ахборот ва статистика
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига, уларнинг илтимосига кўра, ушбу Битимнинг 2-моддасида белгиланган йўналишлар бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси амалга оширган ташув ҳажмини кўздан кечириш мақсадида сўраган даврий ва бошқа статистик маълумотларни тақдим этади. Бундай даврий маълумот амалга оширилган ташув ҳажмини аниқлаш учун керакли бўлган барча маълумотни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Тарифларни белгилаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Келишилган ҳар қандай ҳаво қатновларини амалга ошириш учун тарифлар барча тегишли омилларни, қатновни амалга оширишга кетадиган харажатлар, фойданинг оқилона миқдори, турли йўналишлардаги қатновлар характеристикаси (тезлик ва жойлашиш) ҳамда бошқа авиакорхоналарнинг белгиланган йўналишнинг ҳар қандай қисми учун белгилаган тарифларни инобатга олиб белгиланади, бу тарифлар ушбу модданинг қуйидаги қоидаларига мувофиқ меъёрлар даражасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, мумкин қадар, тегишли тайинланган авиакорхоналар ўртасида келишув асосида белгиланган ҳар қайси йўналиш учун алоҳида белгиланади, лозим бўлган тақдирда мазкур йўналишнинг маълум бир қисмида ёки йўналиш бўйлаб қатновни амалга ошираётган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашув йўли билан белгиланади ва бундай келишувга ҳар қачон Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IАТА) тарифларни белгилаш механизми орқали эришиш лозим. Шу йўл билан келишилган тарифлар авиация маъмурларига уларни жорий қилиш мўлжалланган кундан камида 90 кун олдин тасдиқлаш учун тақдим қилинади. Мазкур муддат айрим ҳолларда тегишли авиация маъмурларининг махсус келишуви асосида қисқартирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Агар тайинланган авиакорхоналар мазкур тарифлардан исталган бирига рози бўлмасалар ёки бирон-бир сабабга кўра мазкур модданинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган қоидаларга мувофиқ келишувга эриша олмасалар, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга кўра тарифларни белгилашга ҳаракат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ тақдим қилинган тарифларни тасдиқлаш борасида ёки 3-модданинг қоидаларига мувофиқ тарифни белгилаш борасида бирор келишувга эриша олмасалар, масала ҳал қилиш учун ушбу Битимнинг 15-модда қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) Ушбу модда қоидаларига мувофиқ тариф белгилангунига қадар амалда бўлган тарифлар устувор ҳисобланади, бироқ, амал қилиш муддати тугаганидан сўнг мазкур бандга мувофиқ тарифнинг амал қилиш муддати 12 ойдан узоқ бўлган муддатга чўзилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Авиация хавфсизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир ўз зиммасига оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини қайтадан тасдиқлайдилар. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумийлигини чекламаган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонлар, чунончи, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисида Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисида Конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш тўғрисида Конвенция ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон аъзолари бўлган авиация хавфсизлиги тўғрисида ҳар қандай битим қоидаларига асосан иш олиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний эгаллаб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай бошқа ғайри- қонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Аҳдлашувчи Томонлар, қўлланиш даражасига қараб, ўзаро муносабатларида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Конвенцияга Илова қилиб киритилган авиация хавфсизлиги мезонларига мувофиқ иш кўрадилар. Улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан, бошқарувчиларидан, ўз ҳудудларида жойлашган аэропортларнинг маъмурларидан бундай авиация хавфсизлигининг қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Мазкур моддадаги авиация хавфсизлигига мурожаат қилинган ҳол тегишли Аҳдлашувчи Томон хабар берган ҳар қандай тафовутни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ҳаво кемалари, йўловчилар ва уларнинг багажлари, экипаж аъзолари, юк (қўл юкларини ўз ичига олган ҳолда) ва ҳаво кемаси захиралари жўнашидан олдин, расмийлаштириш ва юклаш вақтида кўрилаётган чора-тадбирлар хавф-хатарнинг олдини олиш учун кўрилган чора-тадбир эканлигига ишонтирадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон уларнинг тайинланган авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига кириш, чиқиш ва мазкур ҳудудда бўлиш даврида ушбу модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини талаб қилишга розилик берадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, агар аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона меъёрда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларига биноан хайрихоҳлик билан ҳаракат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) Агар фуқаро авиацияси ҳаво кемасини эгаллаб олиш ҳодисаси ёки уни тутқунликда ушлаб туриш таҳдиди мавжуд бўлса, ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллаштириш орқали бир-бирларига кўмак ва бундай ҳодиса ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу моддадаги авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаётганлиги тўғрисида етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан кечиктириб бўлмайдиган маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар хатарнинг бош сабабларини зудлик билан бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан келишувга эришиш ва хавфсизлик мезонларини, тегишли хавфсизлик қоидаларини белгилаш учун зарурий чора-тадбирларни ИКАО доирасида тасдиқлаш мақсадида амалга оширилишига қаратилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи амалий деб ҳисоблаган шундай чора-тадбирларни кўриши лозим-ки, бунда ғайриқонуний эгаллаб олинган ёки бошқа ноқонуний аралашув ҳаракатига сабаб бўлиб ўз ҳудудига қўнган ҳаво кемаси, агар ҳаво кемасининг жўнаб кетиши инсон ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида зарурий бўлмаса, уни ушлаб туриши лозим. Мумкин қадар, бундай чора-тадбирлар ўзаро маслаҳатлашувлар асосида амалга оширилиши лозим,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Авиация парвозлари хавфсизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтда аэронавигация воситалари, экипаж аъзолари, ҳаво кемасини ва ҳаво кемасидан фойдаланишга тааллуқли соҳаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон бажарадиган парвозлар хавфсизлиги бўйича стандартларга тегишли бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар мурожаат этилган кундан бошлаб ўттиз кун давомида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Агар бундай маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томонни биринчи бандда кўрсатилган Конвенцияга мувофиқ белгиланган стандартларга парвозлар хавфсизлиги меъёрларига самарали риоя қилмаяпти ва уларни бошқара олмаяпти деб ҳисоблаган тақдирда, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай камчиликлар ва ИКАО стандартларига мувофиқ чора-тадбирларни кўриши тўғрисида хабардор этилиши лозим. Бундан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон келишилган вақт давомида хатоларни тўғриловчи тегишли чора-тадбирларни кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Конвенциянинг 16-моддасига мувофиқ яна шундай келишувга эришилдиким, бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ёки унинг номидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ёки унинг ҳудудига парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаси, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган вақтида парвозни сабабсиз кечиктиришга йўл қўймаслик шарти билан, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли вакиллари текширувидан ўтказилиши мумкин. Конвенциянинг 33-моддасида кўрсатилган мажбуриятларга қарамай, ушбу текширув мақсади ҳаво кемасининг ҳужжатлари ва экипаж аъзолари гувоҳномаларининг амал қилиш муддати, шунингдек ҳаво кемаси мосламалари ва ҳолати ўша вақтда Конвенцияга мувофиқ ҳолатда бўлиши ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) Агар авиакорхона парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши лозим бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган парвозларни амалга ошириш рухсатномасини вақтинча тўхтатиши ёки ўзгартириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг юқоридаги 4-бандга мувофиқ амалга оширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракати, мазкур чора-тадбирларни кўришга асос йўқ қилинган вақтдан эътиборан давом эттирилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) Юқоридаги 2-бандга асос тариқасида бундан буён белгиланганким, бир Аҳдлашувчи Томон ИКАО стандартларига риоя этмасликни давом эттирса, келишилган вақт муддати ўтиб кетганидан сўнг бу ҳақда ИКАО Бош котиби хабардор этилиши лозим. Шунингдек, Бош котиб мазкур ҳолатга масаланинг бундан кейинги қониқарли барҳам берилиши тўғрисида ҳам хабардор этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Маслаҳатлашувлар ва ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида барча зарурий ҳолларда ушбу Битимни қўллашга оид барча масалалар юзасидан келишувга эришиш ва яқиндан ҳамкорлик қилиш нуқтаи назардан фикр алмашишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим қоидаларини ёки Парвозлар жадвалини ўзгартириш борасида исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томондан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан 60 кун ичида бошланиши лозим. Бундай маслаҳатлашувлар натижасида эришилган натижа сифатида Битимга киритилган ҳар қандай ўзгартиришни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг кучга кириши учун лозим бўлган тегишли жараёнларга мувофиқ тасдиқлаши лозим ва мазкур тасдиқни ўз ичига олган ҳолда, дипломатик ноталар алмашинган кундан бошлаб кучга кириши лозим, шунингдек мазкур ўзгартириш келишувга эришилган кундан эътиборан шартли равишда қўлланилиши ҳам мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Агар ўзгартириш Парвозлар жадвалига тегишли бўлса, маслаҳатлашувлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ўтказилиши лозим. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари янги ёки ўзгартирилган Парвозлар жадвали юзасидан келишувга эришганларидан сўнг, келишилган ўзгаришлар дипломатик ноталар алмашинган кундан эътиборан кучга кириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш, ёхуд мазкур Битим қоидаларини бажариш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бирон-бир низо келиб чиқса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари биринчи ўринда уни бевосита музокаралар орқали ҳал қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Агар Аҳдлашувчи Томонлар 60 кун ичида музокаралар орқали ўзаро муросага кела олмасалар, бу баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳакамлар ҳайъатига топширилиши мумкин. Арбитраж суди қуйидагилардан ташкил топади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакамни тайинлайди; агар бирон-бир Аҳдлашувчи Томон 60 кун ичида ўз ҳакамини тайинлай олмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Кенгашининг Президенти бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра бундай ҳакамни тайинлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Учинчи ҳакам учинчи бир давлатнинг фуқароси бўлиши ва ҳакамлар ҳайъатининг раиси бўлиши лозим ва қуйидаги йўллардан бирини танлаган ҳолда тайинланиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг келишувига кўра; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар 60 кун ичида Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Кенгашининг Президенти бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра бундай тайинловни амалга оширганлиги юзасидан ўзаро келишувга эриша олмасалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ҳакамлар ҳайъати қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилиши лозим. Бундай қарорлар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун мажбурий ҳисобланиши лозим, Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз аъзосининг, шунингдек ҳакамлик жараёнидаги ўз вакиллигининг харажатларини ўзи қоплайди; ҳакамлар ҳайъати Раиси ва бошқа ҳар қандай харажат Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг тақсимланиши лозим. Бошқа ҳар қандай соҳада ҳакамлар ҳайъати ўзининг жараёнини ўзи белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда
Кўп томонлама конвенцияларга мувофиқлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳаво транспортига оид қабул қилинган умумий кўп томонлама конвенция кучга кирса, ушбу конвенция қоидалари устувор ҳисобланади. Мазкур Битим кўп томонлама конвенция қоидалари билан тўхтатилиши, алмаштирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши юзасидан маслаҳатлашувлар мазкур Битимнинг 15-модда 2-бандига мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда
Битимнинг амал қилишини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини бошқа бир Аҳдлашувчи Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма равишда билдириши мумкин. Мазкур хабарноманинг бир нусхаси бир пайтнинг ўзида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг Бош котибига ҳам жўнатилиши лозим. Агар бундай хабарнома жўнатилса, уни бошқа Аҳдлашувчи Томон олган кундан эътиборан ўн икки ойдан сўнг ушбу Битим амал қилишни тўхтатади, агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишувга мувофиқ мазкур хабарномани шу муддат ичида орқага қайтариб олмасалар. Агар бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур хабарномани олмаса, бу хабарнома Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг Бош котиби уни олган кундан эътиборан ўн тўрт кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда
Рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим, Парвозлар жадвали ва кейинчалик уларга киритиладиган барча ўзгаришлар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда
Номлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимнинг ҳар бир моддаси бошидаги номлар унга мурожаат қилиш ва қулайлик нуқтаи назардан келтирилган, бироқ ҳеч қайси ҳолда мазкур Битимнинг мақсадлари ёки хоҳиш-иродасини белгилаш, чеклаш ёхуд изоҳлаб бериш учун хизмат қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда
Битимнинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим шартли равишда имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларини мазкур Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички тартиботларни бажариб бўлганликлари тўғрисида ноталар алмашинган кундан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбуни тасдиқлаб, тегишли тартибда Аҳдлашувчи Томонларнинг ўз ҳукуматларидан ваколат олган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ал-Қувайт шаҳрида 2004 йил 19 январда, ҳижрий 1424 йил 27 зулқидада, икки нусхада, ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)