28.03.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
19.09.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

БОЖХОНА ИШИ СОҲАСИДА ЎЗАРО КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона қонунчилигининг бузилиши уларнинг иқтисодий, тижорий, фискал, ижтимоий, маданий, саноат ва қишлоқ хўжалик манфаатларига зарар келтиришини эътиборга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар уларнинг божхона органлари ўртасида ўзаро узвий ҳамкорлик қилинганда янада самаралироқ бўлишига ишонч ҳосил қилиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт ва экспортдан ундириладиган божхона божлари ва бошқа солиқларнинг аниқ ҳисобланиши ҳамда қонунчилик қоидаларини кузатишни назорат қилиш бўйича чораларни ва товарлар ҳамда рўйхатга олинган товар белгиларига алоқадор қоидаларни ўз ичига оладиган тақиқлар, чеклашлар ва назорат бўйича чораларнинг тўғри қўлланишини таъминлаш муҳимлигини тушуниб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқ-отар қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарловчи, радиоактив моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг чегарадан ноқонуний олиб ўтилиши жамоат соғлиғига ва умуман жамиятга хавф солишини ҳисобга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги 1996 йил 21 июндаги Битим қоидаларини эътиборга олиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида 1961 йилдаги Ягона Конвенция ва унга киритилган кейинги ўзгартириш ва тўлдиришлар билан, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенция, шунингдек БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенцияси ва унга киритилган тўлдиришлар қоидаларини эътиборга олиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона ҳамкорлик кенгашининг тегишли ҳужжатлари, жумладан, ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсиясини эътиборга олиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» — товарларнинг импорти, экспорти ҳамда транзити, товарларни сақлаш ёки ўтиши, бунга божхона божлари, солиқлари ёхуд божхона органлари томонидан ундириладиган бошқа тўловларни ундириш услублари, шунингдек товарлар импорти ва экспортини тақиқлаш, чеклаш ёки назорат қилинишига нисбатан Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари томонидан қўлланадиган қонун ҳужжатлари ва қоидаларни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «божхона органлари» — ушбу модданинг (а) бандидаги қоидаларни қўллашга масъул этиб тайинланган Ўзбекистон Республикасидан Давлат божхона қўмитаси ва Финляндия Республикасидан Миллий божхона хизматини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши» — божхонага оид ҳар қандай қоидабузарлик ёки бундай қоидабузарликка ҳар қандай уринишни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «божхона божлари ва солиқлари» — товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни, жумладан Финляндия Республикасига Европа Иттифоқининг ваколатли органлари томонидан жорий этилган бож ва солиқларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «шахс» — ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади, агар бошқа мазмунда кўрсатилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) «шахслар тўғрисида маълумот» — аниқланган ёки аниқланаётган жисмоний шахсларга тааллуқли ҳар қандай маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) «гиёҳвандлик воситалари» — БМТнинг Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида 1961 йилдаги Ягона Конвенциянинг кейинги тўлдиришлар билан бирга I ва II рўйхатларига киритилган барча табиий ва сунъий препаратлар, шунингдек миллий қонунчилик билан гиёҳвандлик воситаларига тенглаштирилган ҳар қандай воситаларни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) «психотроп моддалар» — Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенциянинг кейинги тўлдиришлар билан I, II, III ва IV рўйхатларига киритилган ҳар қандай келиб чиқиши табиий ва сунъий ёки табиий материаллар препаратлари, шунингдек миллий қонунчилик билан психотроплар моддаларга тенглаштирилган ҳар қандай воситаларни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) «прекурсорлар» — БМТнинг 1988 йилдаги Конвенцияси кейинги тўлдиришлар билан иловаларига киритилган ҳар қандай кимёвий (химиявий) моддаларни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) «назорат остида товар етказиб бериш» — Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа моддаларнинг ғайриқонуний муомалада бўлишини олдини олиш ҳамда бундай муомалада иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида, ваколатли идоралар назорати остида Аҳдлашувчи Томон давлатлари ҳудудидан олиб чиқишга, ҳудудига олиб киришга ва ҳудуди орқали транзит олиб ўтишига йўл қўйиб, божхона ҳақидаги қонунларни бузишга рухсат берувчи услубни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) «сўраётган божхона органи» — божхона ишида ёрдам кўрсатишни сўраган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) «сўралаётган божхона органи» — божхона ишида кўмаклашиш тўғрисида сўров олган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Битимни қўллаш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг божхона идоралари орқали ва ушбу Битим қоидаларига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига етарлича амал қилинишини таъминлаш мақсадида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва жазолаш мақсадида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашга тегишли ҳужжатларни ёки хабарномаларни беришга тааллуқли ҳолларда ўзаро ёрдам кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим доирасидаги барча ҳамкорлик Аҳдлашувчи Томон давлатлари ҳудудларида амал қилаётган миллий қонунларга мувофиқ, шунингдек уларнинг божхона органлари ваколатлари ва имкониятлари доирасида амалга оширилади. Зарур ҳолда божхона органлари бошқа ваколатли органга кўмаклашишни ташкиллаштириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битимда божхона божлари, солиқлар ва бошқа ҳар қандай йиғимларни ундиришни назарда тутмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномалар ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган бошқа божхона иши соҳаси бўйича халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзаро кўмаклашиш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятлари ҳуқуқий ва норматив қоидаларга мувофиқ, ҳар қандай маълумотни, жумладан сўров бўйича ҳамда зарур ҳолларда қайта ўтказилган текширувдан кейинги, уларнинг божхона божлари ва солиқларининг тўғри ундирилишига, чунончи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бож тўланиши зарур бўлган қийматни аниқлаш, тариф таснифи ва товарнинг келиб чиқишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тақиқлаш, чеклашлар ва назоратга алоқадор меъёрларни қўллашга имкон берадиган ахборотни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўровга биноан сўралаётган божхона органи божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари ва процедуралари тўғрисида бу Аҳдлашувчи Томонда қўлланадиган ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ сўровларга тааллуқли барча ахборотни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Божхона органлари ўз ташаббуси ёки сўровларига кўра бир-бирларига божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг тўғри қўлланишини таъминлаш, шунингдек уларнинг бузилишини олдини олиш, текшириш ва жазолашга доир барча зарур ахборот ва ҳужжатларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир божхона органи сўровномани таъминлаш жараёнида Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ёки бошқа божхона органининг сўровини ўз номидан бажаргандек амалга ошириши лозим,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сўралаётган божхона органи сўровни бажариш имконига эга бўлмаса, у зудлик билан тегишли органга сўровни тақдим этиши ва бу органлар билан ҳамкорлик қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Кўмаклашишдаги алоҳида ҳолатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органлари ўз ташаббусларига кўра ёки сўровга биноан бир-бирларига қуйидагилар тўғрисида ахборот тақдим этадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сўраётган божхона органининг давлати ҳудудига бошқа божхона органининг давлати ҳудудидан олиб кирилаётган товар қонуний экспорт қилинганми, шунингдек мавжуд бўлса, ушбу товарлар жойлаштириладиган божхона режими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сўраётган божхона органининг давлати ҳудудидан бошқа божхона органининг давлати ҳудудига олиб чиқилаётган товар қонуний импорт қилинганми, шунингдек мавжуд бўлса, ушбу товарлар жойлаштириладиган божхона режими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига энг қулай режим асосида олиб чиқилаётган товар қонуний импорт қилинганми, шунингдек ҳар қандай божхона назорати чораларини қўллашга оид ахборотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Махсус кузатув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўровга кўра сўраётган божхона органи қуйидагилар борасида ахборот тақдим этади ва махсус кузатув олиб боради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Сўралаётган божхона органи давлат ҳудудида амалдаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлигини сўраётган божхона органига маълум бўлган ёки бузишда гумон қилинаётган шахслар, жумладан уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона ҳудуди бўйлаб ва бу ҳудуддан ҳаракатланиши ҳақида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Сўраётган божхона органи хабарига кўра Сўраётган божхона органи давлат ҳудудида амалдаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш предмети сифатида гумон қилинаётган товарлар ҳақида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалдаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун фойдаланилаётганлиги сўраётган божхона органига маълум бўлган, ёки шунда гумон қилинаётган транспорт воситалари ҳақида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида товарларни ноқонуний сақлашда фойдаланиш орқали амалдаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузишида сўраётган божхона органи гумон қилинаётган жойлар ҳақида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўз ваколатлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан товарларни олиб киришда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги қонуний савдони амалга оширишдан бошқа мақсадда фойдаланишини кўзлаб амалга оширилаётганлиги аниқ бўлса ёки амалга оширилиши гумон қилинишига етарли асос мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидан импорти тақиқланган товарларни олиб чиқишни олдини оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона органлари ўз ташаббуслари ёки сўровга кўра Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида амал қилувчи божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган ёки бузиши мумкин бўлган, бузишга тайёрланаётган ёки содир этилиши аниқланган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги барча ахборотни бир-бирларига етказадилар, энг аввало, қуйидагиларни олиб ўтиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарловчи ва радиоактив моддалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) халқаро шартномалар ва кўп томонлама келишувлар ёки ОҚҚ тарқатмаслик бўйича олган мажбуриятлари ва/ёки режимлар назорат қилиниши назарда тутилган махсус ва стратегик товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) наркотик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) маданий ва тарихий, маданий ёки археологик қимматликларга эга бўлган антик предметлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) заҳарли моддалар, шунингдек атроф – муҳит ва соғлиққа хавф солувчи товарлар ҳамда моддалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) юқори божхона божлари ёки солиқларга тортиладиган товарлар, шунингдек спиртли (алкоголъ) ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) интеллектуал мулк ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларни бузадиган товарлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Назорат остида товар етказиб бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида, ноқонуний ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарловчи ҳамда радиоактив моддалар, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар, шунингдек бошқа товарларни ноқонуний олиб ўтишида алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга қарши қонуний чоралар (ҳаракатлар) олиб бориш мақсадида назорат остида товар етказиб бериш услубидан фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар назорат остида товар етказиб бериш услубини қўллаш тўғрисидаги қарор божхона органи ваколатларига кирмаса, у кўмак тўғрисида илтимос билан ваколатли миллий органларга мурожаат қилади ёки ишни ушбу органларга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Назорат остида товар етказиб бериш услубидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ўзаро келишувга (аҳдлашувга) мувофиқ, ҳар бир ҳолат учун алоҳида тартибда қабул қилинади. Зарур ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари миллий қонунларига мувофиқ, молиявий келишувлар ва ҳамкорликни амалга ошириш тартибини белгилаб олишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ваколатли органлар эришилган келишувларга (аҳдлашувларга) мувофиқ, амалга ошириладиган назорат қилинадиган етказиб бериш услуби қўлланиладиган ноқонуний ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарловчи ҳамда радиоактив моддалар, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар партияси, шунингдек, бошқа моддаларни, уларнинг розилиги асосида ушлаб қолиниши ёки олиб қўймасдан ёки қисман олиб қўйиш ёхуд бутунлай ёки қисман алмаштирилиб ўз ҳаракатини давом эттиришга ижозат берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ёрдам тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим асосидаги сўровлар ёзма равишда амалга оширилади. Улар сўровларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда тезлик билан оғзаки сўров қабул қилиниши мумкин, бироқ у зудлик билан ёзма равишда тасдиқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1 - банди асосидаги сўровларга қуйидаги ахборотларни киритиш лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сўровнома юборган божхона органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сўралаётган тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) сўров сабаби ва предмети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ишга алоқаси бўлган қонуний ҳужжатлар, қоидалар ва бошқа ҳуқуқий актлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тергов объекти ҳисобланган шахслар тўғрисида имкон қадар тўлиқ маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ишга алоқаси бўлган ҳолатлар ва амалга оширилган сўровларнинг қисқача таърифи, бундан 9-моддада кўрсатилган ҳолатлар истисно,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўровлар инглиз тилида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар сўровни ижро этиш расмий талабларга мос келмаса, аниқлаштириш ёки қўшимчалар талаб этилиши мумкин эмас, бунинг учун олдиндан зарур чоралар кўриш талаб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ҳужжатларни тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона органи сўровига кўра, сўралаётган божхона органи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилувчи жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан маъмурий органлар томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича қабул қилган қарорлар ва чораларга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳужжатларни тақдим этиш сўралаётган томон давлати ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ олиб борилади. Ҳужжатларни тақдим этиш, шунингдек келишувга мувофиқ аниқ шакл ёки услублар асосида сўров шартлари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги қонунларга зид бўлмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон кўрсатилган услуб ва санани ваколатли орган томонидан юборилаётган тасдиқлов ҳужжатни (хабарномани) юборган санадан, ваколатли шахс имзоси ёки ваколатли орган сертификати билан юбориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10- модда. Тергов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир божхона органининг сўровига кўра бошқа божхона органи сўраётган божхона органи давлати ҳудудида амал қилаётган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ёки шунга гумон қилинаётган фаолият юзасидан текширув ишларини бошлайди ва сўраётган божхона органига бундай терговнинг натижаларини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бундай текширув ишлари сўралаётган божхона органи давлатининг ҳудудида амал қиладиган қонунларга мувофиқ ўтказилади. Сўралаётган божхона органи текширув ишларини ўз номидан амалга оширгандек бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўраётган божхона органи томонидан сўровни бажариш учун тайинлаган расмий шахс (вакил) сўралаётган божхона органининг рухсати билан ва божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузилишини аниқлаш мумкин бўлган шартларига амал қилиши мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилишига доир ахборотларни сўралаётган божхона органи идораларидан олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сўралаётган божхона органи томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида сўраётган божхона органига дахлдор бўлган текширувларда иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Иш ва ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ўз ташаббусига кўра ёки сўровга кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органига бошқа божхона органи давлати ҳудудида амалда бўлган божхона қонунчилигини бузишга олиб келиши мумкин бўлган, режалаштирилаётган ёки содир этилган хатти-ҳаракатлар тўғрисида барча мавжуд ахборотни ўз ичига олган ҳисоботлар, гувоҳлик кўрсатмалари ёки ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битимда кўзда тутилган ҳужжатларнинг ўрнига шу мақсадлар учун ҳар қандай шаклдаги компьютерлаштирилган ахборот тақдим этилиши мумкин. Ушбу ахборотни талқин қилиш ва фойдаланиш учун зарур бўлган барча тегишли материаллар бирданига (бир вақтда) тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Иш ва ҳужжатларнинг асл нусхалари фақат тасдиқланган нусхаларнинг тақдим этилиши етарли бўлмаган ҳолларда сўралиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Битим доирасида олинган иш ва ҳужжатларнинг асл нусхалари қисқа муддатларда қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Эксперт ва гувоҳлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига биноан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши муносабати билан сўраётган божхона органи сўровига кўра, сўралаётган божхона маъмурияти ўз мансабдор шахсларини сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари олдида улар томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида аниқлаган фактлар бўйича эксперт ёки гувоҳ сифатида иштирок этиши мумкин. Сўровда мансабдор шахс қай тарзда ва ким сифатида иштирок этиши аниқ кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи унинг мансабдор шахслари кўрсатма бериши тўғрисида сўров олганда, мансабдор шахсларнинг кўрсатма бериши мумкин бўладиган ҳолатларни аниқ кўрсатиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Мансабдор шахсларнинг иштирокини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Аҳдлашувчи Томон божхона органининг мансабдор шахслари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлганда, улар ҳар қандай вақтда ҳам ўзларининг расмий ваколатлари тасдиқларини тақдим этишга қодир бўлишлари лозим. Ушбу шахслар махсус кийим киймасликлари ва қурол тақмасликлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Ахборот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимга мувофиқ олинган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар фақат ушбу Битимда кўзда тутилган мақсадларда фойдаланилади. Улар ушбу ҳужжатларни тақдим этган божхона органининг ёзма розилиги билангина бошқа ҳар қандай мақсадларда тақдим этилиши ёки фойдаланилиши, шунингдек ушбу божхона органи томонидан киритилган барча чеклашларга амал қилиши лозим. Ушбу қоидалар ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарловчи ҳамда радиоактив моддалар, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларга тааллуқли бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборот, ҳужжат ва бошқа маълумотларга нисбатан қўлланилмайди. Бундай ахборот наркотик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш билан бевосита шуғулланувчи органларга тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шаклидан қатъи назар, тақдим этилган ҳар қандай маълумотлар ёпиқ турдаги (конфиденциал) ҳисобланади. У сўраётган божхона органига тақдим этилган ахборот, маълумот ва ҳужжатлар ушбу Битимга биноан мазкур Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида амалда бўлган миллий қонунлари ҳимоясида бўлган айнан шу мазмундаги ҳужжат ва ахборотлар сингари муҳофаза қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу модданинг 1-банди кейинроқ бошланган божхона қонун бузилишлари билан боғлиқ ҳар қандай юридик ёки маъмурий процессларда ахборотлардан фойдаланишга тўсиқ бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шахслар тўғрисидаги маълумотлар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ қуйидаги шартларга амал қилиш орқали қўллашда келиб чиқадиган муқобил ҳимоясини таъминлайдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3-модда қоидаларига қарамасдан, агар маълумотларни тақдим этиш ёки ундан фойдаланиш Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонунларига, жумладан маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунларга зид бўлаётганлигига етарли асос борлигига ишонч ҳосил қилинса, шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмайди. Шунингдек, ушбу шарт агар маълумотлар тақдим этиш манфаатдор шахсларга бирор-бир ноқулайлик келтириб чиқарса, уларга ҳам қўлланилади. Сўров асосида маълумотларни олган божхона органи улардан қандай фойдаланганлиги ва натижалари ҳақида маълумотларни тақдим этган божхона органини хабардор этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Жамоат айбловлари ва юридик органлар суд ишларида кўриб чиқиш зарурияти туфайли божхона органларига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилиши мумкин. Бундай ахборотлар бошқа шахсларга берилмайди, бироқ қонунларга ва келишувларга ҳамда бундай ахборотни тақдим этаётган орган розилигига мувофиқ тақдим этиш мумкин бўлган ҳолларда бундай ахборотлар тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) сўралаётган божхона органи тақдим этилаётган маълумотларни ҳақиқий ва тўғрилигини тасдиқлаши шарт. Ахборотларни тақдим этаётган божхона органи уни ҳақиқий ва тўғрилигини таъминлайди. Сўраётган божхона органи зарур ҳолларда шахслар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштиради, йўқ қилади ёки ўчириб ташлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) сўралаётган божхона органи миллий қонунига мувофиқ, ўз навбатида тақдим этилаётган маълумотномалар ўчириб ташлаш (йўқ қилиш)ни сўнгги муддати тўғрисида ахборот беради. Шахслар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш муддати тақдим этилган мақсадларда фойдаланиш лозим бўлган муддатдан ошмаслиги керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) божхона органлари тақдим этилган ёки олинган маълумотлар тўғрисидаги баённомаларни (ёзувларни) сақлаш ва уларни ноқонуний олиш, ўзгартириш, матбуотда эълон қилиш, зиён етказиш ёки йўқотишдан самарали ҳимоялайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шахслар тўғрисида ушбу Битим доирасида маълумотларни алмашишда Аҳдлашувчи Томонлар маълумотларнинг стандарт ҳимоясини, ҳеч бўлмаганда ушбу Битимнинг таркибий қисми бўлган Иловада баён этилган принципларни қўллашда келиб чиқадиган муқобил ҳимоясини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томонлар шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилишга доир сўровномаларни юбориши мумкин бўлган ваколатли миллий орган тўғрисида бир-бирларини хабардор этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Ахборот ва ҳужжатлардан далил сифатида фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона органлари ушбу Битим асосида олинган ахборот ва ҳужжатлардан далил сифатида ўз баённомаларида, гувоҳлик кўрсатмалари ёзишмаларида, шунингдек суд процессларида ушбу Битим мақсадлари ва доирасида фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бундай ахборот ва ҳужжатларнинг суд процессларида далил сифатида фойдаланилиши ва уларнинг далил кучи Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Кўмак кўрсатиш бўйича мажбуриятлардан истисно қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона органи сўровининг бажарилиши давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги ёки бошқа манфаатларига, шунингдек, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг саноат, тижорий ёки касбий махфийликни бузади деб ҳисоблаган ҳолларда ёки ички ҳуқуқий тизимини асосий принципларига зид бўлса, у ушбу Битимда назарда тутилган кўмак беришни бутунлай ёки қисман рад этиши, ёки шарт ёхуд талабларга риоя этилгандагина бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона органи ўзи бажара олмаслиги мумкин бўлган кўмак юзасидан мурожаат қилса, у ўз сўровида бу ҳолатга эътибор қаратади. Бундай сўровнинг бажарилиши сўралаётган божхона органининг ихтиёрига ҳавола этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар кўмак бериш рад этилса, сабаби кўрсатилган ҳолда кўмак беришни рад этиш тўғрисидаги қарор сўраётган божхона органи эътиборига ёзма равишда зудлик билан етказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кўмак сўралаётган божхона органи томонидан кўмак ўтказилаётган текширувга, жазолашга ёки суд процессига халақит беради деган асосда қолдирилиши мумкин. Бу ҳолда сўралаётган божхона органи сўраётган божхона органи билан ўз ваколатлари доирасида маълум шароитларда кўмак кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаб олиш тўғрисида маслаҳатлашув ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар кўмак бериш рад этилса, сабаби кўрсатилган ҳолда кўмак беришни рад этиш ёки кечиктириш тўғрисидаги қарор сўраётган божхона органи эътиборига ёзма равишда зудлик билан етказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Харажатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона органлари ушбу Битим қоидаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича барча талабларни инкор этадилар, экспертлар ва гувоҳларга тўланадиган харажат ҳамда тўловлар, шунингдек давлат хизматчилари бўлмаган оғзаки ва ёзма таржимонлар учун сўраётган божхона органидан ундирилиши керак бўлган ҳақ бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар сўровнинг ижро этилиши катта харажатларни талаб этса, божхона органлари шартларни белгилаш мақсадида сўров бажариладиган, шунингдек харажатлар қай тарзда қопланиши тўғрисида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим, 14 ва 15 моддаларига дахл қилмаган ҳолда, Европа ҳамжамиятлари Комиссиясининг ваколатли органлари билан Финляндия Республикаси божхона органлари ўртасидаги ҳамжамият учун қизиқиш уйғотувчи божхона масалалари бўйича ҳар қандай ахборотни олишга оид ўзаро ҳаракатларини тартибга солувчи ҳамжамият қоидаларига зид келмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Битимни ижро этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимда кўзда тутилган ҳамкорлик бевосита Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўртасида олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Божхона органлари ушбу Битимни ижро этишда кўмаклашиш мақсадида аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан қарорлар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Икки Аҳдлашувчи Томон божхона органлари раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари ҳамда экспертлардан иборат ўзбек-фин қўшма комиссияси тузилади. Бу комиссия зарур ҳолларда исталган божхона органи сўрови бўйича ушбу Битимни ижро этишни назорат қилиш юзасидан учрашув ўтказади, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Божхона органлари божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини текшириш ёки жазолаш билан шуғулланувчи масъул шахслар ўртасида ички маъмурий процедуралардан келиб чиққан ҳолда бевосита алоқалар ўрнатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ушбу Битимни талқин этиш ёки қўллашда юзага келадиган барча масалаларни ўзаро маслаҳатлашувлар орқали ҳал этадилар. Келишмовчиликлар (зиддиятлар) борасида бирон келишувга эришиш имкони бўлмаса, улар дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу Битимда назарда тутилган ахборотлар фақатгина божхона органларидан махсус тайинланган шахсларга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21- модда. Қўллаш доираси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ва Финляндия Республикаси божхона ҳудудида қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22- модда. Қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Битимга алоҳида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мумкин. Улар ушбу Битимнинг 23-моддаси 1-бандида белгиланган тартибларга мувофиқ кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23- модда. Битимни кучга кириши ва тугатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган барча давлат ички тартиб қоидаларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали иккинчи хабарнома олинган санадан бошлаб 60 кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим номаълум муддатга тузилган ҳисобланади, бироқ, Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориши орқали ўз кучини йўқотиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим бундай ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим ўз кучини йўқотган даврда охирига етказилмаган ишлар имкони қадар унинг қоидаларига мувофиқ ниҳоясига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйида имзо қўювчи шахслар ушбу Битимни имзолашга ваколатланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида, 2008 йил 28 мартда икки нусхада, ўзбек, фин ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда англашилмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)

ИЛОВА

Шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилишнинг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шахслар тўғрисида ўз-ўзидан ишлов бериладиган маълумотлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қонуний ва адолатли асосда олинган ҳамда ишлов берилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) махсус ҳамда қонуний мақсадларда сақланган ва бундай мақсадларга зид ҳолларда ишлатилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) муқобил, ишга тааллуқли ва сақлов мақсадидан ортиқча бўлмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) аниқ ва зарур ҳолларда янгиланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) бу маълумотлар сақланаётган ўша мақсад учун жуда зарур бўлмаган маълумотларни тенглаштиришга имкон берувчи шаклда ва муддатда сақланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шахсларнинг ирқий келиб чиқиши, сиёсий қарашлари ёки диний ва бошқа эътиқодларини ёритувчи, шунингдек соғлиғининг даражаси ёхуд жинсий ҳаётининг ўзига хосликлари тўғрисидаги маълумотлар ички қонунлар тегишлича ҳимоя қила олмаса, ўз-ўзидан ишлов беришга олинмайди. Бу шунингдек жиноий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида маълумотларга ҳам тааллуқли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шахслар тўғрисида компьютер файлларида сақланадиган маълумотларни берухсат йўқ қилиш ёки тасодифий йўқотишдан, шунингдек рухсатсиз танишиб чиқишдан, ўзгартириш ва ёйишдан ҳимоя қилиш учун тегишли хавфсизлик чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Исталган шахс қуйидаги имкониятларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) шахсий маълумотлари бўлган компьютер файли борлигини, унинг мақсадлари, шунингдек бу файлни назорат қилувчи кишининг шахси ва турар жойи ёки асосий иш жойини исботлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) унинг шахсий маълумотлари компьютер файлида сақланаётганини тасдиқлаб, муайян мақбул вақт оралиғида ва жуда узоқ муддатга қолдирмаган ҳолда ёки харажатларсиз, шунингдек унга кириш ҳуқуқи бўлган шаклдаги хабарни олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) агар бундай маълумотлар ушбу Илованинг 1 ва 2- қоидаларида баён қилинган асосий принципларни ҳаракатга келтирувчи ички қонунларга зид равишда ишлаб чиқилган бўлса, зарур ҳолларда уларни тузатиш ёки йўқ қилишга эришиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ушбу қисмнинг б) ва в) бандларида кўзда тутилган хабар, тузатиш ёки йўқ қилишга бўлган сўров ижро этилмаган бўлса, харажатни ундириб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.1. Ушбу Илованинг 1 -, 2- ва 4-қисмларида баён этилган қоидаларга нисбатан қуйидаги қисмда белгиланган чекланишлардан ташқари, ҳеч қандай истиснолар қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.2. Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларида кўзда тутилган бўлса, ушбу Илованинг 1 -, 2- ва 4-қисмларидаги қоидалардан қисман чегиришларга йўл қўйилади ва демократик жамиятда қуйидагиларга эришиш учун зарур чора сифатида юзага чиқади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давлат, жамият хавфсизлиги, давлатнинг молиявий манфаатларини муҳофаза қилиш ёки оғир жиноятларнинг олдини олишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) сўз юритилаётган маълумотлар ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.3. Компьютер файлларида сақланадиган, статистика маълумотларини йиғиш мақсадида фойдаланадиган ёки зикр этилган маълумотларга етказилиши мумкин аниқ хавф йўқ бўлган ҳолларда ушбу Илованинг 4-қоидасидаги (б), ва (г) бандларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш бўйича шахсий маълумотлар борасидаги чекланишлар қонунда илмий тадқиқотлар учун кўрсатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Иловада баён этилган асосий принципларни ишга туширувчи ички қонун-қоидаларни бузганлиги учун зарарни ундириш бўйича тегишли санкциялар ўрнатиш ва чоралар кўриш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Илова қоидаларидан ҳеч қайсиси Аҳдлашувчи Томонга мана шу Иловада белгиланганларга кўра айтилган маълумотларга кенгроқ муҳофаза чоралари кўришни чекловчи ёки бошқача тарзда имкониятини торайтирувчи сифатида талқин қилинмаслиги керак.