ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АЭРОДРОМЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИ» (ЎЗР АҚ-160) АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1734-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари» (ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 2 август,
9н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 2 августдаги 9н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари» (ЎзР АҚ-160) авиация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Қоидалар барча фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларига, шунингдек фуқаро ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни амалга оширадиган ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига татбиқ этилади.».
2. 3-илованинг 2-қисми «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) РТУАЭ базасига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами №, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 381-модда)