Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023 31.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 31.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-7
Дата вступления в силу
10.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-7]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 28 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22/1-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 июлдаги 22/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 12-банднинг «г» кичик бандидан «ҳамда нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 14-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча. Мазкур кичик банднинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«32. Юридик шахсларнинг, шунингдек уларнинг ваколатхона ва филиалларининг имзолари намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча нотариал тасдиқланади. Мазкур талабнинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касаба уюшмалари бирламчи ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча уларнинг юқори турувчи касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юқорида кўрсатилган тартибда қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Юридик шахс раҳбари иккита имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкда ҳисобварақ очиш учун юридик шахслар банкка раҳбар, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс имзолари намуналари ва думалоқ муҳр изи қўйилган варақчани икки нусхада тақдим қилади. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор думалоқ муҳри бўлмаган ҳолларда, ўз имзолари намуналарини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловга тақдим этиладиган чекларнинг рақамларини текшириш мақсадида банк мижозларга берган пул чеклари рақамларини масъул ижрочи ва назоратчилардаги мижозларнинг имзолари ҳамда муҳр излари намунаси кўрсатилган варақчада қайд этилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 38-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мазкур банднинг нотариал тасдиқлашга доир қисми тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 41-банддаги «корхонани» деган сўз «юридик шахсни» деган сўзлар билан алмаштирилсин ва «нотариал тасдиқланган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 362-модда)