Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 07.05.2012 йилдаги ПҚ-1751-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012/2013 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика иқтисодиёти тармоқларида ва минтақаларида талаб этиладиган ихтисосликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт таркибини модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янада мақбуллаштириш ва унификация қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар — олий таълим муассасалари битирувчиларининг потенциал истеъмолчилари иштирокида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар ҳамда магистрларни тайёрлашда реал иқтисодиётнинг тармоқлари ва соҳаларининг амалда таъминланганлиги танқидий ўрганиб чиқилди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастури параметрларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда тармоқлар ва минтақалар доирасида бакалавриат йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича республиканинг олий таълим муассасаларига 2012/2013 ўқув йилида қабул квоталарига оид таклифлар ишлаб чиқилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2012/2013 ўқув йил учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалаврларни 56 607 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 19 340 ва тўлов-контракт асосида — 37 267 нафар миқдорида, 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
магистрларни 6 300 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 1 566 ва тўлов-контракт асосида — 4 734 нафар миқдорида, 2-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*2-илова берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида — 50 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 15 нафар ва тўлов-контракт асосида — 35 нафар қабул қилиш умумий квоталари 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*3-илова берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2012/2013 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*4-илова берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат комиссиясига олий таълим муассасаларига кириш чоғида бакалавриат тайёрлов йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат ва магистратурага қабулнинг белгиланган умумий квоталар доирасида олий таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасалари доирасида бакалавриат ва магистратура бўйича давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012/2013 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш бўйича белгиланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иш берувчилар билан биргаликда олий таълим муассасалари битирувчилари ўзлари олган билим йўналишига мувофиқ ишга жойлашганликлари устидан тизимли назорат ўтказиб турсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 7 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ–1751-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 208-модда)