ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ РУХСАТ БЕРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ, ҚУРИЛМАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЎЛЧАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1751-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастоталар спектри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) ҳамда 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 42-сон, 454-модда) мувофиқ буюраман:
1. Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқномага (рўйхат рақами 1751, 2007 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 542-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 март,
6-ю-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2012 йил 20 мартдаги 6-ю-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг биринчи хатбошисидан ва 1-иловадан «сотиш» деган сўз чиқариб ташлансин.
3. 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 11-банддаги «ўтказиш ва сотишга» деган сўзлар «ўтказишга» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2012 йил 24 февраль
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2012 йил 27 февраль
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в. б. У. ТУРДИЕВ
2012 йил 1 март
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
2012 йил 2 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 185-модда)