1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Бажарувчилар |
Суммаси |
Молиялаштириш манбалари |
|
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | |||||
|
1. |
Умумий тармоқли кўчма бригадалар, реанимация тадбирларини ўтказиш бригадалари, шунингдек шошилинч тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бригадалари учун тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий, тегишли халқаро талабларга мос бўлган стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
| 2. | Мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, тез тиббий ёрдам хизмати бўйича ягона ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
| 3. | Шошилинч тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам хизматларининг штат нормативларини, халқаро талабларга мувофиқ ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги технологиялари ва методларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган ходимлар сони доирасида мувофиқлаштириш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
| 4. | Тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини, шошилинч тиббий ёрдам хизматида хизмат кўрсатиладиган чақиришлар ва кўрсатилган тиббий хизматлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда зарур бўладиган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
| 5. | Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ва тез тиббий ёрдам бўйича, ягона диспетчерлик-мувофиқлаштириш хизмати иш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
|
II. Аҳолига тез, кечиктириб бўлмайдиган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш | |||||
| 6. | Тез тиббий ёрдам хизматини Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари билан янада интеграциялаш таъминланишини ҳисобга олган ҳолда тез, кечиктириб бўлмайдиган ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати тизимида ягона диспетчерлик-мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш. |
2013 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
— |
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида |
| 7. | Хизмат кўрсатиладиган чақиришлар тоифаларига мувофиқ тез тиббий ёрдам хизмати таркибини, шу жумладан: а) умумий тармоқли бригадаларни — хизмат кўрсатиш қувватининг 85 фоизидан; б) ихтисослаштирилган бригадаларни — хизмат кўрсатиш қувватининг 15 фоизидан иборат этиб ўзгартириш. |
2012 йил II чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
— |
Бажарувчилар маблағлари |
| 8. | 2012—2015 йилларда тез, кечиктириб бўлмайдиган ва шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспорт билан таъминланганлигини 100 фоизгача етказиш, шунингдек автопаркни янгилаш, шу жумладан: умумий тармоқли бригадалар учун — йилига 100 та автомашина (жами 400 та); ихтисослаштирилган бригадалар учун — йилига 15 та автомашина-реанимобиль (жами 30 та) билан таъминлаш. |
2012 — 2015 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
9 630,0 млн сўм |
Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари |
| 9. | Республика шошилинч тиббий ёрдам марказини наркоз-нафас олдириш аппаратлари (10 та), каравот ёнига қўйиладиган ҳаёт таъминоти мониторлари (50 та), ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари (10 та), рақамли рентген-аппарат комплекти (1 та), УТТ аппарати (2 та), магнит-резонанс томографи (1 та) ҳамда бошқа тиббий ва лаборатория-ташхис анжомлари билан қўшимча таъминлаш. |
2012 — 2015 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
5 200,0 минг АҚШ доллари |
Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари, Халқаро молия институтлари грантлари ва имтиёзли кредитлари |
| 10. | Тез тиббий ёрдам хизматини тиббиёт анжомлари ва ускуналари, шу жумладан портатив электр-кардиограмма аппаратлари, дефибрилляторлар, ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари, Амбу қопчалари, иммобилизация воситалари, тиббиёт қутичалари ва шу кабилар билан қўшимча таъминлаш. |
2012 — 2015 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги | 780,0 минг АҚШ доллари | Халқаро молия институтлари грантлари ва имтиёзли кредитлари |
| 11. | Тез, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам хизмати учун тасдиқланган нормативларга мувофиқ дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан таъминлашни босқичма-босқич яхшилаш. |
2012 — 2015 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги | — | Бюджет маблағлари доирасида |
| 12. | Шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги диспетчерлик- мувофиқлаштириш хизматини замонавий радиоалоқа тизимлари ва дастурий таъминланган компьютер анжомлари билан жиҳозлаш. |
2012 — 2015 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 1 860,0 млн сўм | Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари, Халқаро молия институтлари грантлари ва имтиёзли кредитлари |
| 13. | Биринчи навбатда чақириқ жойларида аҳолига тезкор ва малакали ёрдам кўрсатишга қодир бўлган ихтисослаштирилган врачлар бригадалари тайёрлашга йўналтирилган тез тиббий ёрдам тиббиёт ходимлари малакасини ошириш. |
2012 йил II чоракдан бошлаб |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| 14. | Тез, шошилинч тиббиёт ёрдами хизмати мутахассисларини уларнинг малакасига, қарорлар қабул қилишда касб маҳоратига ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига баҳо бериш юзасидан даврий асосда аттестациядан ўтказиш. |
2012 йил II чоракдан бошлаб |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Бажарувчилар |
Харажатлар |
Молиялаштириш манбалари |
| I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | |||||
| 1. | Барча онкология муассасаларини (диспансерларини) методик жиҳатдан Республика онкология илмий марказига бўйсундириш, унга профилактика ишларини ташкил этишнинг вертикал интеграциялашган тизимини ҳамда хавфли ўсмаларни аниқлаш юзасидан скрининг тадқиқотларини жорий этиш ҳисобига саратон касалликларини барвақт аниқлашни таъминлаш вазифаларини юклаш. | 2012 йил II чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| 2. | Онкологик беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий стандартларини ҳамда даволаш-ташхис қўйиш, онкология хизматининг профилактик фаолиятини регламентловчи норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2012 йил II чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| 3. | Тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги технологиялари ва методларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда онкология хизмати штат нормативларини белгиланган ходимлар сони доирасида халқаро талабларга мувофиқлаштириш. | 2012 йил II чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| 4. | Вилоятлар ва шаҳарлар онкология диспансерлари даражасидаги скрининг тадқиқотларига мансуб бўлган онкология хизматидаги патологиялар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2013 йил II чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| II. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | |||||
| 5. |
Онкология хизмати учун линияли тезлатгичлар, компьютер томографлари, дозиметрик анжомлар комплектлари, масофадан туриб нурлантириш учун гамма-терапия аппаратлари, ички қорин гамма–терапияси учун аппаратлар, C-Arm рентген аппаратлари, ультратовушли рақамли сканерлар, лапароскопик анжомлар, дуаденафиброскоплар, колонофиброскоплар, бронхофиброскоплар ва коогуляторлар сотиб олиш. Тизимнинг профилактика фаолиятини ривожлантириш ва хавфли ўсмаларни барвақт аниқлаш мақсадида анжомлар, шу жумладан ПЦР-анализаторлар, иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш ва онкомаркерларни аниқлаш учун ускуналар ва реактивлар комплектларини, шунингдек аёллар сут бези саратони касалини барвақт аниқлаш мақсадида скрининг-марказларга маммографлар сотиб олиш учун хорижий кредитлар ва грантларни ишлаб чиқиш ва жалб этиш. |
2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 32 190,0 минг АҚШ доллари 5 810,0 минг АҚШ доллари |
Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағлари Халқаро молия институтлари грантлари ва имтиёзли кредитлари |
| 6. | Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги вилоят онкология диспансерларида радиология бўлимлари ташкил этиш, 13 та вилоят онкология диспансерларида таъмирлаш-реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 55 540,0 млн сўм | Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
| 7. | Онкология хизматини тегишли сарфлаш материаллари, дори-дармонлар комплектлари ва биринчи навбатда зарур бўладиган тиббиёт буюмлари билан таъминлашни яхшилаш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | — | Бюджет маблағлари доирасида |
| III. Саратон касали бўйича профилактика, барвақт ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширишни такомиллаштириш | |||||
| 8. | Аҳоли ўртасида саратон касали профилактикасининг энг самарали методи сифатида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, чекишга, кучли алкоголли ичимликларни истеъмол қилишга қарши, оқилона овқатланишни кенг ёйиш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Экосан» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 131,7 млн сўм | Бажарувчилар маблағлари |
| 9. | Аҳоли ўртасида хавфли ўсмаларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш тўғрисида тиббий ва гигиена билимларини оммалаштириш мақсадида ахборот-маърифий ишларни амалга ошириш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Миллий телерадиокомпания | 61,6 млн сўм | Бажарувчилар маблағлари |
| 10. | Онкология касалликларини барвақт аниқлаш мақсадида аҳолини скрининг текширувларидан ўтказишни ташкил этиш ва таъминлаш. | 2013 йилдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бюджет маблағлари доирасида |
| 11. | Хавфли ўсмаларни эрта босқичларида аниқлаш учун тадқиқотларнинг молекуляр-биологик ва иммуноферментли замонавий методларини жорий этиш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| IV. Онкология хизматида тиббий хизматлар кўрсатиш сифати юзасидан назоратни кучайтириш | |||||
| 12. | Туман даражасидан республика даражасигача бўлган кўламда онкологик беморлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратиш ва жорий этиш. | 2012 йил II чоракда — яратиш, 2012-2013 йилларда — жорий этиш |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | — | Бюджет маблағлари доирасида |
| 13. | Онкология соҳасидаги тиббиёт ходимларининг профессионал даражасини ва улар томонидан кўрсатиладиган ихтисослаштирилган ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида онкология хизмати тиббиёт ходимлари малакасини ошириш. | 2012 йил II чоракдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |
| 14. | Республика онкология илмий маркази ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти базасида онкология касалликларини профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш масалалари бўйича профессионал даражани ошириш мақсадида умумий амалиёт врачлари ва бошқа ихтисосликлар врачлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш. | 2012 йил II чоракдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — |
Бажарувчилар маблағлари |
| V. Онкология соҳасидаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш | |||||
| 15. | Шишган ҳужайраларнинг молекуляр биологияси бўйича фундаментал тадқиқотларни кенгайтириш, генетик нобарқарорлик ва канцерогенли агентлар ва ҳужайраларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнларини ўрганиш, ўсмаларга қарши препаратлар, генетик мутация иштирокидаги хавфли ўсмаларнинг дори-дармонларга нисбатан барқарорлигининг молекуляр механизмларини ўрганиш. Онкология касалликларининг асосий шаклларини комплекс даволаш методларини ишлаб чиққан ҳолда саратон касали бўйича ташхис қўйиш ва даволашнинг янги самарали методларини яратишга доир илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш. | 2012 — 2015 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бюджет маблағлари доирасида |
| 16. | Онкология касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий методларини кооперациялаш ва жорий этиш мақсадида халқаро ташкилотлар ҳамда етакчи хорижий илмий марказлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш. | Доимо | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | — | Бажарувчилар маблағлари |