24.11.2010 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида битим
Дата вступления в силу
25.08.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

Ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқий соҳада ўзаро тажриба алмашиш ва ҳар икки давлат қонунчилиги тўғрисида хабардор қилишни яхшилаш бўйича алоқаларни ривожлантириш зарур эканини англаган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда

Томонлар тажриба ва Томонлар давлатларининг эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини алмашиш йўли билан ҳамкорликни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда

1. Қуйидагилар мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш бўйича Томонларнинг ваколатли идоралари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қатар Давлати томонидан — Қатар Давлати Адлия вазирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ваколатли идораларнинг номлари ёки вазифалари ўзгарса, Томонлар дипломатик каналлар орқали ўз вақтида хабардор қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда

Томонлар ҳар икки давлат қонун ҳужжатлари ҳамда уларни қўллаш билан боғлиқ турли муаммолар ва масалалар бўйича симпозиумлар, конференциялар ва қўшма курсларни ташкил қилиш ва ўтказишни қўллаб-қувватлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар ўзлари ташкил қилишни режалаштирган симпозиумлар ва илмий конференциялар ҳамда уларда иштирок этиш учун тегишли таклифнома юбориш тўғрисида бир-бирини ўз вақтида хабардор қиладилар. Ҳар бир Томон, шунингдек бошқа Томонни кўрсатиб ўтилган тадбирлар давомида қабул қилинган зарур хулосалар ва тавсиялар билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда

Томонлар ҳар икки давлат қонун ҳужжатлари ва ваколатли идоралари фаолияти билан боғлиқ бюллетенлар, юридик журналлар ва нашрлар билан мунтазам асосда алмашиб турадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда

Томонлар ўзларининг ваколатли органлари фаолияти ва вазифалари билан танишиш мақсадида ўзаро делегациялар юборадилар ва ташрифларни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда

Томонлар юристлар малакасини ошириш соҳасида ўзаро экспертлар алмашиш ва Томонлардан ҳар бири ташкил қиладиган курслар ва семинарларда иштирок этиш йўли билан ҳамкорлик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда

Томонлар мазкур ҳамкорликни қуйидаги молиявий шартлар асосида амалга оширилишини белгилайдилар: Томонлардан бирининг ҳудудида бўлиш (жойлашиш, овқатланиш, тиббий хизмат, зарур бўлганда таржимон хизмати, шунингдек келишилган дастур бўйича маданий тадбирлар) харажатлари давлатда бўлиш бўйича келишилган муддатда қабул қилувчи Томон тарафидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатувчи томон тадбирларни ўтказиш жойигача бориш ва орқага қайтиш бўйича харажатларни тўлайди. Делегация ёки экспертларнинг ва бошқа шахсларнинг бошқа Томон давлатида ҳар бир алоҳида ҳолатда келишилганидан ортиқ муддатда бўлиши бўйича харажатлар томонлар ўртасида олдиндан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар, агар бу олдиндан ёзма шаклда келишилмаган бўлса, бошқа Томон вакилларини қабул қилиш бўйича харажатлар қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда

Томонлар маълумот алмашишда инглиз тилидан ёки, ўзаро келишув бўйича, бошқа тиллардан фойдаланадилар. Шошилинч хабарлар ва материалларни узатиш учун электрон, факсимиль ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда

Ҳуқуқий маълумот алмашиш Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган барча низо ва ихтилофлар Томонлар тарафидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича мазкур Битимга алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва унинг 13-моддасида назарда тутилган тартибда кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим Томонлардан бирининг бошқасидан ушбу Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома олган кундан бошлаб кучга киради ва исталган Томон тарафидан бекор қилинмагунча ўз кучида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 24 ноябрда Доха шаҳрида ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда ихтилофлар келиб чиқса, инглиз тилидаги матн устувор бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2011 й., 3-4-сон)